№1–маъруза



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/101
Sana05.04.2022
Hajmi1,57 Mb.
#529254
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

Антропоген ҳалокатлар
- инсониятнинг хўжалик фаолияти туфайли 
юзага келувчи антропоген омиллар таъсирида биосферанинг сифат жиҳатидан 
ўзгариши ва натижада инсонлар ҳаѐтига, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсига 
ҳамда атроф-муҳитга таҳдид солувчи ва катта хавф туғдирувчи 
ҳодисалардир. 
Бундай экологик ҳаракатердаги антропоген ҳалокатларга тупроқни 
интенсив равишда деградацияланиши ва оғир металлар (кадмий, қўрғошин, 
симоб, хром ва бошқалар) ҳамда бошқа зарарли моддалар билан ифлосланиши, 
атмосферани зарарли химиявий моддалар, шовқин, электр магнит майдони ва 
ионли нурланишлар билан ифлосланиши, кислотали ѐмғирлар, озон қатламини 
емирилиши, йирик саноат шаҳарларида ҳарорат инверсиясининг юзага келиши, 
сув ресурсларини ифлосланиши ва шу каби инсоннинг турмуш тарзи 
сифатига таъсир этувчи, уларнинг ҳаѐтига таҳдид солувчи ҳодисалар киради. 
Ижтимоий-сиѐсий ва ҳарбий-сиѐсий можаролар, икки давлатнинг 
ўзаро қарама-қаршилиги натижасида урушларнинг келиб чиқиши, урушда 
оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш хавфининг туғилиши ва шунга 
боғлиқ ҳолда бошқа турдаги муаммолар, масалан, ҳарбий можаролар вақтидаги 
қочоқлар муаммоси, юқумли касалликларни келиб чиқиши ва уларни катта 
ҳудудларда тарқалиш хавфларини ортиши ҳамда миллий кризислар, 
минтақавий можароларни юзага келиш ҳолатларидир. 


154 
Фавқулодда ҳолатлар хавфи тарқалиш тезлигига кўра қуйидаги турларга 
бўлинади: кутилмаганда (ер қимирлашлар, портлашлар, транспорт авариялар 
ва бошқалар), шиддатли (ѐнғинлар, гидродинамик авариялар ва бошқалар), 
ўртача (сув босишлар, вулқонлар отилиши, радиоактив моддалар чиқиши 
билан кечадиган авариялар ва шу кабилар), аста-секин тарқалувчи хавфлар 
(қурғоқчилик
эпидемия, саноаттозалаш иншоотларининг авариялари, 
тупроқларни ифлосланиши ва сувларни зарарли химиявий моддалар билан 
ифлосланиши ва бошқалар). 
Фавқулодда ҳолатлар тарқалиш масштабининг кўрсаткичларига унинг
тарқалиш ҳудуди ўлчамидан ташқари, хавфли омилларни ташкилий, 
ижтиомий, иқтисодий ва шу каби муҳим боғланишларга бевосита таъсир 
этиши ҳам киради. Бундан ташқари таърифлаш белгиларига фавқулодда 
ҳолатлар оқибатларининг даражаси, яъни, унинг асоратлари ҳам муҳим 
кўрсаткичлардан ҳисобланади. Чунки фавқулодда ҳолатлар кичик ҳудудларда, 
кичик масштабда содир бўлсада, унинг оқибати жуда аянчли ва трагедияли 
бўлиши мумкин. Шу сабабли, фавқулодда ҳолатлар категориясини аниқлашда 
фавқулодда ҳолатлар юз берган майдон (ҳудуд) ҳолатини ва фавқулодда 
ҳолатларнинг оқибатларини баҳолаш талаб этилади. Фавқулодда ҳолатлар 
оқибатларини ўрганиш ва баҳолаш, уни бартараф этишга қанча куч ва 
ресурс ажратиш лозимлигини аниқлашга асос бўлади. 
Мамлакатимизнинг ҳар хил зоналарида ер қимирлашлар, сув тошқинлари, 
сел келиш, кўчкилар, тоғ ва тепаликлардан тошлар кўчиб йўл беркилиб 
қолиши, қурғоқчилик бўлиши, табиий ѐнғинлар юзага келиши мумкин. Кучли 
табиий офатлар аҳоли ўртасида ўлим юз беришига, халқнинг моддий 
бойликларини вайрон бўлишига олиб келади. Масалан, Республикамиз 
ҳудудидаги бундай кучли табиий офатларга Тошкент зилзиласини (1966 й), 
Газли зилзиласини, 1998 йилдаги Шоҳимардондаги сув босишларини мисол 
келтиришимиз мумкин. 
Фавқулодда бўлган табиий офатларни мумкин қадар олдини олиш ѐки 
маълум даражада уларнинг зарарини камайтириш мумкин. Бунинг учун 


155 
олдиндан 
огоҳлантирилувчи 
чоралар 
кўрилиши, 
сейсмологик. 
Гидрометерологик станцияларнинг маълумотларига таянган ҳолда табиий 
офатлар хавфи бор районлар аниқланилиб, эвакуация чора тадбирлари ишлаб 
чиқилиб хавфсизлик таъминланиши лозим. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish