143
Химиявий кўпикли ўт ўчиргичлар қаттиқ ва суюқ моддалар ѐнғинини
ўчириш мақсадида фойдаланилади. Уларга ОХП-10, ОП-М ва ОП-9ММ ўт
ўчиргичлари киради. Уларнинг ишлаш вақти кўпик карралиги 5 га
тенг
бўлганда 60 сек ни ташкил этади. Баллонлар ҳажми 8,7 ва 9 л, зарядлари ишқорли
ва кислотали кисмдан иборат. Ишқорли қисми 450…460 гр бикорбанатнатрий ва
қизилмия илдизи экстрактининг сувдаги аралашмасида, кислотали қисми-15 гр
олтингугурт ва 120 гр дан ортиқ олтингугурт
кислотасининг сувдаги
аралашмасидан иборат. Бу ўт ўчиргичларнинг корпуси фойдаланилгандан 1
йил ўтгач 2 МПа босим остида синалади (бир партиядаги ўт ўчиргичларнинг 25
%). Икки йилдан кейин эса-50 %, уч йилдан кейин эса 100 % ўт ўчиргичлар
синовдан ўтказилади.
Саноатда ОВП-5, ОВП-10 маркали кўлда олиб юриладиган ўт
ўчиргичлари
:
ОВП-100, ОВПУ-25 маркали юқори каррали стационар ўт
ўчиргичлар ишлаб чиқарилади. Уларни зарядлашда ПО-1 кўпик ҳосил
қилувчидан фойдаланилади.
Углекислотали ўт ўчиргичлар
турли хил моддалар материаллар,
электр
қурилмаларидаги ѐнғинни ўчиришда ишлатилади.
Уларни зарядлашда углерод
икки оксидидан (СО
2
) фойдаланилади. Бундай ўт ўчиргичларга ОУ-5, ОУ-8,
ОУ-25, ОУ-80 ва ОУ-400 маркали ўт ўчиргичлар киради. Улар тортиб кўриб
текширилади. Агар уларнинг массаси 6,25; 13,35 ва 19,7 кг дан кам бўлса
(мос ҳолда, ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 ўт ўчиргичлари учун) улар қайта зарядланади.
Углекислотали - бромэтилли ўт ўчиргичларга ОУБ-ЗА ва ОУБ-7А лар
киради. Уларнинг ҳажми 3,2 ва 7,4 л бўлиб, бромэтил ва кислота аралашмаси
билан зарядланади. Бу маркадаги қўлда олиб юриладиган ўт ўчиргичларини
таъсир этиш вақти-35 сек, узатиш узунлиги 3,0-4,5 м га тенгдир.
Кукунли ўт ўчиргичлар ОП-1, “Момент”, ОП-2А, ОП-10А, ОП-100, ОП-
250 ва СИ-120 маркали бўлиб, улар унча катта бўлмаган ѐнғинларни
ўчиришда ишлатилади. ОП-1 ва “Момент” ўт ўчиргичларидан автомобиллар
ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида фойдаланилади.
144
ОП-10А ўт ўчиргичи ишқорли металлардаги (натрийли, калийли) ҳамда
ѐғоч ва пластмассалардаги ѐнғинларда ишлатилади.
СИ-2 кўчма ўт ўчиргичи нефть маҳсулотлари, металлоорганик
бирикмалар ва шу каби бошқа моддалар ѐнишини ўчиришда, СЖБ-50 ва
СЖБ-150 ўт ўчиргичлари ток таъсиридаги электр қурилмалар ѐнғинини
ўчиришда ҳамда аэродром хизматидаги ўт ўчириш
машиналарини
жиҳозлашда ишлатилади.
Ишлаб чиқариш бинолари учун талаб этиладиган ўт ўчиргичлар сони
қуйидагича аниқланади:
Н
0
қТ
0
С,
(8)
Do'stlaringiz bilan baham: