№1–маъруза



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/101
Sana05.04.2022
Hajmi1,57 Mb.
#529254
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

Хавфсизлик
 
– бу объектнинг шундай ҳимояки, бунда унга таъсир этувчи 
барча моддалар оқимлари, энергиялари ва информациялари максимал рухсат 
этиладиган миқдордан ошмайди. 
Табиий офатлар бутун давлат учун ҳалокатли ҳисобланади. Табиий офатлар 
натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлади, моддий бойликлар нобуд бўлади, 
аҳоли турар жойлари, саноат корхоналари ва бошқалар вайрон бўлади. Бундан 
ташқари табиий офатлар таъсирида инсон яшаши учун ноқулай, 
антисанитар-гигиеник шарт-шароитлар вужудга келиб, улар турли хил 
юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. 
 
2. Фавқулодда ҳолатларнинг классификацияси 
Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда фавқулодда ҳолатларнинг комплекс 
белгиларини қуйидаги беш турга ажратиш мумкин: локал (объект бўйича), 
маҳаллий, регионал, миллий ва глобал (умумий, дунѐ микѐсида). 
Локал фавқулодда ҳолатлар халқ хўжалигининг маълум бир объекти 
чегарасида юзага келиб ушбу объектларнинг кучи ва ресурслари ѐрдамида 
бартараф этилиши мумкин. 
Маҳаллий фавқулодда ҳолатлар аҳоли яшаш пунктлари, шаҳарлар, 
маъмурий районлар, бир неча районлар ва вилоят ҳудудида тарқалиб, ушбу 
вилоятнинг кучлари ва ресурслари асосида бартараф этилади. 
Ҳудудий фавқулодда ҳолатлар бир неча вилоятлар ѐки иқтисодий 
районлар чегарасида тарқалиб, ушбу республиканинг кучлари ва ресурслари 
ѐрдамида бартараф этилади. 
Миллий фавқулодда ҳолатлар бир неча иқтисодий районлар ѐки давлат 
чегарасидаги мухтор республикалар чегарасида тарқалиб ушбу давлатнинг 


156 
кучлари ҳамда ресурслари, айрим ҳолларда чет давлатларининг ѐрдами асосида 
бартараф этилади. 
Глобал фавқулодда ҳолатлар давлат чегарасидан чиқиб бошқа 
давлатларга ҳам тарқалади. Бундай фавқулодда ҳолатлар ушбу давлат 
чегарасида ўз кучлари ва ресурслари ҳамда халқаро жамиятлар кўмагида 
бартараф этилиши мумкин. 
Фавқулодда ҳолатларнинг оқибати турли хил кўринишда бўлиб, улар 
фавқулодда ҳолатларнинг турига, ҳарактерига, тарқалиш масштабига боғлиқ 
бўлади. 
Фавқулодда 
ҳолатлар 
оқибатларининг 
асосий 
турларига 
қуйидагиларни мисол қилиш мумкин; ўлим, одамларни касалланишлари, 
бузилишлар, 
радиоактив 
ифлосланишлар, 
химиявий 
ва 
биологик 
заҳарланишлар. Таъкидлаш жоизки, фавқулодда ҳолатлар вақтида юзага 
келадиган экстремаль шароитларда кишиларга руҳий омиллар ҳам таъсир 
этиши ва натижада инсонлар реактив (психоген) ҳолатга тушиб қолиши 
мумкин. Агар фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омилларини 
таъсир этиш радиуси ѐки бу даражада тахминий ҳисоб йўли аниқланган бўлса, 
психологик таъсир радиуси ушбу чегарадан катта бўлади. 
Фавқулодда ҳолатлар вақтидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир этувчи 
ҳудуд зарарланиш ўчоги (маркази) деб аталади. Зарарланиш ўчоғи оддий (бир 
турдаги) ва мураккаб (комбинациялашган) турларга бўлинади. 
Оддий зарарланиш ўчоғи деб битта зарарловчи омил таъсирида юзага 
келадиган фавқулодда ҳолатлар маркази тушунилади. Масалан, портлаш 
туфайли бузилиш ва нурашлар, ѐнғин, химиявий ѐки бактериологик 
заҳарланишлар ва бошқа ҳолатлар содир бўлиши мумкин. 
Мураккаб зарарланиш ўчоғи фавқулодда ҳолатларнинг бир неча 
омилларини биргаликдаги таъсири натижасида юзага келади. Масалан, 
химиявий корхонадаги портлаш, ѐнғинни, бузилишларни, атроф муҳитини 
химиявий заҳарланишини ва бошқа турли хил кунги лсиз оқибатларни 
келтириб чиқаради. 


157 
Зарарланиш ўчоғи формаси (шакли) хавфли омиллар манбасининг 
табиатига мос ҳолда айланмасимон (ер қимирлашлар, портлашлар вақтида); 
йўлсимон-,,полосали"(бўронлар, сув босишлар, сел оқимлари ва бошқа шу 
кабилар вақтида); ноаниқ формада (ѐнғинлар, цунамлар, кўчишлар вақтида) 
бўлиши мумкин. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish