mahkamasi,uning ijro etuvchi hokimyatning muhim bo’g’imi sifatidagi o’rni . Xalq ho’jaligi boshqaruvidagi islohotlar.
5-savol. Суд ҳокимияти ислоҳотлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Тараққиётнинг “Ўзбек модели”. Иқтисодий ислоҳотлар. Давлат ҳокимияти олий органларининг тузилиши, ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили Конституцияда келтирилган. Давлат ҳокимиятининг ҳар бири мустақил фаолият юритувчи 3 ҳокимиятга: қонун чиқарувчи; ижро этувчи; суд ҳокимиятига бўлиниши қонунлаштирилган. Конституциянинг 76-моддасига кўра Олий давлат вакиллик органи бўлган – Олий Мажлис қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Бу вазифани бажарувчи вакиллик органлари парламент деб ҳам юритилади. 2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори қабул қилинди. Унга кўра,сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри йўл сифатида танланган, бугунги кунда ўзининг юксак самараларини бераётган Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” ана шундай энг муҳим омиллардандир. O’zbek mo’delining yo’nalishlari:1.iqtisodiyotning siyosatdan holi ekanligi 2.davlat bosh islohotchi ekanligi 3.qonun ustuvorligi 4.kuchli ijtimoiy siyosat 5.islohotlarni bosqichma-bosqich amalga oshirish. . Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичининг вазифалари бу, мустақил давлатнинг амал қилишини таъминловчи инфратузилмани яратиш, бозор иқтисодиётига ўтишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш, нархларни эркинлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, инфляцияга қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ҳисобланар эди.
6-savol. Хусусийлаштириш. Кўп укладли иқтисодиёт. Тадбиркорликнинг ривожланиши.1) Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, дастлабки кезларда, кичик бизнес фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш учун қуйидаги дастлабки норматив-ҳуқуқий нормалари ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу борада айниқса 1991 йил 18 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида” ги қонуни муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унга кўра мулкчилик шаклларини ўзгартириш соҳасидаги ишлар республика ҳамда ҳудудий мақсадга босқичма-босқич ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланган махсус дастур асосида амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилди. Албатта, ушбу қонуннинг қабул қилиниши соҳани босқичма-босқич ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, халқ хўжалигидаги барча соҳа тармоқларини оммавий хусусийлаштириш учун кенг имконият яратилди, бу борадаги чеклашлар олиб ташланди. Биргина 1992-1996 йилларда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш туфайли 1 миллион 74 минг киши турар-жой эгаси, 2 миллион киши халқ хўжалигининг барча тармоқларида хусусийлаштирилган корхоналар акциялари, пайларининг эгалари, қишлоқ жойларида эса, 3 миллион киши ёрдамчи хўжалик, 19 минг киши кўчмас мулк эгаси бўлиб қолдилар.2) 1991-1996 йиллар мобайнида иқтисодий ислоҳотларнинг барча йўналишларида салмоқли институционал ўзгаришлар содир бўлди. Хусусан, турар жойлар, савдо хизмат кўрсатиш соҳалари, матлубот жамияти объектлари ва турли тармоқларнинг майда корхоналарини хусусийлаштириш амалда тугалланди, ўрта ва йирик корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни жадал давом эттирилди. Бу борада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш, кўп укладли иқтисодиётни барпо қилиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр муносабатларнинг янги типини яратиш жараёнлари амалга оширилди. Бу тадбирларнинг натижаси ўлароқ иқтисодиётда туб сифат ўзгаришлари вужудга келди. Давлатга қарашли бўлмаган, нодавлат, яъни хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши кескин ошди. Бу сектор 1995 йилда саноат маҳсулотларнинг 44 фоизини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эса 97 фоизини берди. Барча капитал маблағларнинг 44 фоиздан ортиқроғи унинг ҳиссасига тўғри келди. 2000 йилгача халқ хўжалигида банд бўлганларнинг 64 фоизи ана шу секторда меҳнат қилган.3) Республика ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида, кичик бизнесга кўмаклашиш мақсадида республика ва ҳудудий миқёсда фаолият олиб борувчи – Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб- қувватлаш фонди (Бизнес фонд, 1995 йил июль), «Мадад» суғурта агентлиги (1995 йил 26 июнь), Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (1996 йил март) ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Тадбиркор аёллар уюшмаси ташкил этилди. Аммо ўша кезларда соҳада қатор муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг мвжуд ҳолати бир неча йиллар тараққиётга тўсиқ бўлиб келди. Хусусан, 1999 йил 1 июнга қадар рўйхатдан ўтган корхоналар таркибида кичик ва ўрта корхоналар салмоғи коммунал хўжаликда 42,9%, маиший хизмат соҳасида 85,0%, қурилишда 89,3%, қишлоқ хўжалигида 89,9%, саноатда 93,5%, савдода 95,3%, умумий тижоратда 96,6%ни ташкил этган бўлсада, амалда эса рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини давом эттираётган корхоналар улуши 20% ни ташкил этган холос. Қолганлари эса турли сабалар билан ёпилиб кетган бўлиб, буни қуйидаги мисоллар ҳам тасдиқлайди. Агар рақамларга мурожаат қилинса, республика бўйича 1996 йилда ташкил қилинган 7400 кичик корхонадан 20%, 1998 йили эса 3700 та корхонадан 70% тугатилиб кетган. Шу боисдан кўпгина тадбиркорлар фаолият билан шуғулланишдан секин-секин узоқлашганлар ёки иш бошлаб қўйиб, уни охиригача етказмасдан, жавобгарликни давлатга ташлаб қўйганлар
7-savol. Иқтисодиётда юз берган таркибий ўзгаришлар, бозор инфратузилмасининг шаклланиши.
8-savol. Аграр ислоҳотлар. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг ўзига хос хусусиятлари. Қишлоқ хўжалигида туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида давлат хўжаликлари тугатилиб, жамоа, ширкат хўжаликларига айлантирилди, чорвачилик, аксарият хўжаликларнинг қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди, деҳқон ва чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. Агар мамлактимизда фермерлик ҳаракатининг шаклланиш тарихи ва ривожланишига мурожаат қилинса, фермерликни шакллантириш чорвачилик соҳаси ислоҳотларидан бошланган эди. Яқин тарихимизда бу борада чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 мартдаги «Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги, 1994 йил 23 февралда «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хужаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида», 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди
9-savol. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг ижтимоий аҳволи ҳамда кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:♦ Ижтимоий сиёсатии ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги;♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги;♦ Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик;♦ Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш;♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:♦ Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;♦ Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш;♦ Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқёсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш;♦ Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш;♦ Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда:♦ Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш;♦ Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш;♦ Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиёзлар;♦ Иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши;♦ Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар;♦ Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;♦ Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;♦ Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари;♦ Ишсизлик нафақаси;♦ Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш;♦ Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш;♦ Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.
10-savol
Do'stlaringiz bilan baham: |