Президент лавозимининг таъсис этилиши республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги учун кураш борасида қўйилган навбатдаги дадил қадамлардан эди. Республиканинг Президенти сессияда «Бу катта ишонч учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, мен буни, энг аввало, ўзбек халқи, Ўзбекистон ССРнинг барча меҳнаткашлари, ишчилар синфи, деҳқонлар, зиёлилар, жумҳуриятимизда яшовчи ҳамма миллат ва халқлар тақдири учун ўз зиммамга тушган улкан бурч ва жавобгарлик деб қабул қиламан. Ҳар бир гражданнинг конституцон ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш йўлида катта масъулият деб тушунаман», деди.Президент энг қийин, зиддиятли, таҳликали бир пайтда бутун масъулиятни ўз зиммасига олди. Яна муҳим сиёсий воқеалардан бири, бу 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг 2-сессиясида Мустақиллик декларацияси қабул қилинди. Мустақилликка эришиш йўлида айниқса Ўзбекистоннинг ГКЧП воқеаси пайтидаги қатъий позицияси ҳал қилувчи роль ўйнади. Шу куни Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон сафаридан қайтгани ҳамоноқ – 19 август куни кечқурун республика раҳбарлари ва Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашиб, қатъий тарзда ГКЧПга муносабат борасида Ўзбекистон нуқтайи назарини маълум қилди. Республика раҳбарияти: «Марказдан, ким бўлишидан қатъи назар, қонунга хилоф кўрсатмаларни бажариш мумкин эмас», деб ҳисоблади. 20 августда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлис бўлди. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди. Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаш лозим. Унда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги масалалар кун тартибига қўйилиб, қизғин муҳокама қилинди.
3-savol.ko’ppartyaviylikka asos solinishi.o’zbekiston parlamenti.ikki palatali parlament.
Сиёсий партия – бу қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи фуқароларнинг кўнгилли бирлашмасидир. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда 5 ta сиёсий партия расман руйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда, булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси; “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси va ekologik partiya. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) – 1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ташкил қилинган биринчи сиёсий партия.
Расмий маълумотларга қараганда бугунги кунда партиянинг аъзолари сони 425 минга яқин. “Адолат” социал-демократик партияси – 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Бугунги кунда 135 минг аъзоси бор. “Миллий тикланиш” демократик партияси – 2008 йил 20 июнда Миллий тикланиш ва Фидокорлар партияларининг бирлашуви асосида шаклланган. Партиянинг аъзолари сони 190 минга яқин. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛидеп) – 2003 йилнинг 15 ноябрида тузилган. 2002 йилги умумхалқ референдумидан сўнг мамлакат тарихида биринчи марта Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ҳамда Сенатдан (юқори палата) иборат бўлган икки палатали парламент тизимига ўтилди.
4-savol.vazirlar
Do'stlaringiz bilan baham: |