2-вариант. Реакцион аралашмани киришидаги концентрациясига таъсир қилиб реактордаги топшириқ қийматни ҳароратини четланиши бўйича ростлаш:
x1 – x= – S1 ( y2 – y), (11)
бу ерда: x1 – реакцион қоришманинг кириш концентрацияси; x–y2=y бўлгандаги реакцион қоришманинг кириш концентрациясининг қиймати.
Бу ростлаш усулида энг мураккаби реакторга кирувчи реакцион қоришманинг концентрациясини ўзгартиришдир. Одатда бу кўп миқдорда берилувчи реагент сарфини ўзгариши билан амалга оширилади.
3-вариант. Реакцион аралашманинг киришдаги ҳароратини реактордаги топшириқ қийматдан реакцион аралашма концентрациясининг четланиши бўйича ростлаш:
x2 – x= – S1 ( y1 – y), (12)
бу ерда: y1 – реактордаги концентрация; y– реакторга бериладиган концентрация.
Реактордан оқиб ўтаётган концентрацияни ўлчовчи датчикларнинг йўқлиги ёки катта кечикиш билан ўлчаниши сабабли бундай ростлаш усули анча мураккаб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |