2–вариант. Ростлаш системасига G1 ва G2 сарфлар нисбатини ростлашни киритади. Бу очиқ ростловчи тизим ростланаётган аралашма ҳарорати ни иккинчи оқим сарфи G2 бўйича ғалаёнга нисбатан инвариантлигини таъминлай олади., лекин ҳар қандай бошқа таъсирлар мавжуд бўлганда берилган қийматга тенг бўла олмайди.
60 – расм. Иссиқлик алмаштиришдаги ҳароратни очиқ бир контурли автоматик ростлаш тизимининг функционал (а) ва структура (б) схемалари
3–вариант. G1 ва G2 сарфлар нисбатини ростлаш тизимидаги нисбатлар коэффициентига аралашманинг чиқиш ҳарорати бўйича коррекциялаш (тўғрилаш) киритиш АРС (61 – расм), яъни икки каскадли автоматик ростлаш тизими. Бу ерда 1-ҳарорат ростлагичи – у асосий (ташқи) ростлагич ҳисобланади, 2 – G2 сарфи бўйича ғалаёнланишни компенсацилаш учун хизмат қилувчи сарфлар муносабати ростлагичи ва у ёрдамчи (ички) ростлагич ҳисобланади,
61–расм. Иссиқлик алмаштиргичларидаги ҳароратни ростлашнинг каскад АРС; функционал (а) ва структура схемалари (б)
1 – нисбатлар ростлагичи, 2 – компенсатор
4 – вариант. Икки ғалаён G2 ва 2 лар бўйича коррекция киритиб аралашма ҳароратини ростлаш тизими, яъни комбинирлашган автоматик ростлаш тизими (62-расм). Ушбу ҳолда 2 динамик компенсатор иккинчи оқимнинг сарфи ва ҳароратига боғлиқ ҳолда биринчи ростлагичга чиқиш ҳарорати бўйича топшириқ қийматини тўғрилаб ҳисоблаш учун ҳисоблаш қурилмасидан иборат бўлиши керак.
62–расм. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичидаги ҳароратнинг комбинирлашган АРС нинг функционал (а) ва структура (б) схемалари
1 – ҳарорат ростлагичи , 2 – компенсатор
Кўриб чиқилган автоматлаштириш системари мисолларидан ростлашнинг энг яхши сифатини охирги икки вариант таъминлаб бера олади. Учинчи вариант бўйича ростлашни амалга оширилганда оддий саноат ростлагичларидан фойдаланиш мумкин. Охирги вариантни қўллашда эса микропроцессор техникаси ваЭҲМдан фойдаланиш лозим.
Синов саволлари:
1. Иссиқлик алмашинув аппаратларини ростлаш объекти сифатида қандай асосий гуруҳларга ажратиш мумкин?
2. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари ростлаш объекти сифатида тахлилини келтиринг.
3. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларининг принципиал ва структура схемалари қандай кўринишга эга?
4. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари жараёнларини ростлашнинг қандай вариантларини биласиз?
21-маъруза. Кожух қувирли иссиқлик алмаштиргичлар жараёнларини ростлаш
Маъруза режаси:
Кожух қувирли иссиқлик алмаштиргичлар ростлаш объекти сифатида.
Пар-суюқлик иссиқлик алмаштиргичларнинг принципиал ва структура схемалари.
Пар-суюқлик иссиқлик алмаштиргичларни ростлаш вариантлари.
Модда агрегат ҳолати ўзгарадиган иссиқлик алмаштиргични кўриб чиқамиз. Бундай иссиқлик алмаштиргичларнинг ростлаш объекти сифатида ўзига хослиги босим доимий бўлганда ва ҳосил бўлаётган конденсатнинг совиб кетиши (ёки ҳосил бўлаётган парнинг ўта исиб кетиши) кузатилмаса суюў ва буғ фазаларининг ҳарорати бир ҳил бўлади. Шунинг учун бу ҳароратлар бўйича буғлатиш ва конденсациялаш жараёнлариниг интенсивлиги ҳақида хулоса қилиб бўлмайди. Бундай ҳолда иссиқлик алмашинувининг асосий кўрсатгичи сифатида суюқ фазанинг сатҳи ҳисобланади.
Бу турдаги иссиқлик алмаштиргичлари учун ростлаш ва автоматлаштириш системасини танлаш масалалари аппаратнинг нима учун қмўлжалланган эканлигидан келиб чиқади. Моддани берилган ҳароратгача иситувчи буғнинг конденсацияланиши натижасида ажраладиган иссиқлик ҳисобига (ёки моддани совитиш учун буғланаётган суюқлик оладиган иссиқлик ҳисобига) иситиш учун қўлланиладиган иссиқлик алмаштиргичларда ростлаш масаласи ундан чиқаётган технологик оқим ҳароратини барқарорлаштиришдан иборатдир. Буғлатгич ёки конденсаторлар эса технологик оқимни буғлатиш ёки конденсациялаш учун ишлатилади ва уларни ростлаш масаласи технологик оқим бўйича моддий балансни ушлаб туришга масаласига олиб келинади.
Суюқлик ҳароратини дан гача иситиш учун мўлжалланган кожух-қувирли буғ-суюқлик иссиқлик алмаштиргич мисолида уларнинг динамик характеристикаларининг ўзига хосликларини кўриб чиқамиз (63-расм). Аппаратнинг ишлаш шароитига кўра барча ўзгарувчилар таҳлили шуни кўрсатадики, бу объект учун xиқиш, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: |