1-вариант. Реакцион аралашмани киришидаги ҳароратига таъсир қилиб реактордаги топшириқ қийматдан ҳароратни чекланиши бўйича ростлаш:
x2–x=– S1(y2–y), (10)
бу ерда: S1 – П-ростлагичнинг кучайтириш коэффициенти; y2 – реактордаги ҳарорат; y – реакторга берилган ҳарорат; x2 – реакцион қоришмага кирувчи ҳарорат; x-y2=y бўлгандаги қоришмага кирувчи ҳарорат қиймати.
Бу усул реактор чиқишидаги реакцион қоришма солинган махсус иссиқлик алмаштиргичнинг ишлаш режимини ўзгаришига асосланган бўлиши мумкин. Лекин бундай тизим ўта инерцион бўлиши мумкин. Бундан ташқари реакторга кирувчи совуқ ва иссиқ оқимларнинг нисбатини ўзгартириш билан реакцион қоришмани қиздириб уни кириш ҳароратини ўзгартириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |