18 мавзу. Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш (триаж) қоидалари



Download 35,47 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi35,47 Kb.
#88780
  1   2   3   4
Bog'liq
18-маъруза. Табиий офат, авария ва катастрофаларда тиббий ёрдам


18 - мавзу. Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш
(триаж) қоидалари.
Режа

18.1. Жароҳатланганлар ва беморларни тиббий саралаш тартиблари.


18.3. Ҳалокат вақтидаги саралаш.

18.4. Саралаш: шикастланганларни таснифлаш.




Таянч иборалар: тиббий саралаш, ҳалокат вақтидаги саралаш, шикастланганларни таснифлаш,


18.1. Жароҳатланганлар ва беморларни тиббий саралаш тартиблари.

Санитар йўқотишлар учогида ва даволаш эвакуациялаш босқичларида талофат курган аҳолига етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатишни таксимлаш жараёнининг муҳим йўналиши бу тиббий саралаш ҳисобланади. Тиббий саралашни ишлаб чиккан ва ҳаётга тадбик қилган унинг асосчиси Н.И.Пирогов ҳисобланади. Улуг Олим жаррохнинг биринчи бу жароҳатланишларни эпидемияси факат жанговор ҳарбийлар орасидагина эмас, балки тинч аҳоли орасида ё`злаб минглаб одамларни бошига офат деб караган.


Утган урушлар оддий қуроллар қўлланилганда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган тиббий саралаш ҳозирги замон илмий техника ривожланиши шароитида ёппасига кирган қуроллар ишлаб чиқилиши уларни қўлланиши хавфи тинч-аҳоли орасида мисли қурилмаган даражада шикастланишлар содир бўлишига олиб келиши мумкин. Табиий офатлар ер қимирлашлари, тог кучқилари, сел ва буронлар, сув тошкинлари кўплаб кенг куламли ва катастрофалар ёппасига киргин қуролларининг оқибатларидан кам эмас. Буни 1987 йил Арманистон (қуролларнинг оқибатларидан ка эмас. Буни 1987 йил) ер қимирлаш Чернобил Атом электр станция ер портлаши ер ё`заси кўплаб табиий офатларнинг исботида кўриш мумкин. Ер куррасининг айрим жойида шаҳар ва қишлоқларда кутилмаганда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ёки ҳаётий нохуш ҳодисаар жуда қисқа муддат минглаб кишиларни ёстигини куритиши курбонлар келтириши мумкин.


Тиббиёт хизмати ходимларининг ҳар кандай шароитда ҳам зарарланган аҳолига ўз вақтида имқон даражасида етарли тиббий ёрдамни кўрсатишлари талаб этилади. Фуқаролар


муҳофазасининг тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг асосларида ҳисобланган тиббий саралашни ҳар бир тиббий мутахассис билиши уни аниқ бажара олиши муҳимдир.

Тиббий саралаш деб жароҳатланганларни беморларни жароҳатланишларига даволаш эвакуациялашга мухтожлигига қараб бир хил гуруҳларга ажратилишига айтилади. Яъни жароҳатланишлар ёки хасталиклар патологик келиб чикиши, организмдаги силжишлари ҳамда уларни кўзатиш тиббий ёрдам кўрсатиш даволаш эвакуациялашда бир хил дори дармонларга профилактик вазифаларни бир хил бажарилиши талаб этилган гуруҳларни аниқлаш тушунилади. Бундай гуруҳларни аниқлаб алохида гуруҳларга ажратиш авваломбор тиббий кўрсатгичларга қараб бажарилади. Тиббий ёрдам кўрсатгичларига қараб. Тиббий ёрдам даволаш ишларини бажарилишига қараб аниқланади. Тиббий саралаш барча босқичларга бажарилади. Тиббий саралаш натижасида тиббий эвакуациялаш босқичида қуйидаги гуруҳлар аниқланиши керак :


Атрофдаги одамларга хавфли жароҳатланиши ва беморлар (юқумли касалликлар). Радиоактив моддар билан хавфли дозада зарарланган турган заҳарлар билан заҳарланганлар,


бактериологик зарарланганлар ва атрофдаги кишилар учун хавфли рухий хасталиклар.


Айни шу босқичда тиббий ёрдам кўрсатилишига мухтож бўлган жароҳатланиш ва касалликлар.


Ушбу босқичда тиббий ёрдам кўрсатилмаса ҳам мумкин бўлган жароҳатланган ва касалликлар.


Ушбу тиббий ёрдам кўрсатиш босқичида тўла даволаниб тўзалгунга кадар эвакуация этилмайдигарлар.


Транспортировка қилиш мумкин бўлмаганлар вақтинчалик ёткизиб даволаниши керак бўлган жароҳатланганлар ва беморлар.


Кейинги босқичга эвакуация этилиш керак бўлган жароҳатланишлар ва касаллар.


Бу гуруҳ ўз навбатида қаерга қайси транспортёрдамида қайси навбатда қачон жунатилиши каби гуруҳларга саралашишлари зарур.


Тиббий саралашни икки тури қўлланилади:


Ушбу босқич (внутри пунктовая) ҳамда,

Эвакотранспорт саралашлари. Тиббий саралаш ўтказилганда асосан саралаш белгилари куйилган мосламалардан фойдаланилади:


Бу мосламалар одатда рангли ёки ҳар хил шаклда тайёрланган шакллардан фойдаланилади:


Тиббий саралаш асосан тиббий ёрдам кўрсатиш учун ташкил қилинган босқичнинг қабул қилиш ва саралаш балимларида ёки вақтинчалик ташкил қилинган тиббий таксимлаш пунктларида бажарилади. Тиббий саралаш учун саралаш бригадалари врач иккита ҳамшира ва 3-4 та санитар дружиначилари таркибида жорий этилади.


Тиббий саралашнинг ушбу икки турининг ҳар қайсисини ўзининг мақсади, вазифалари муҳим аҳамиятга эга масалан: ҳар бир босқичда келтирилган жароҳатланганларга ёки беморлар аввало даволаш – профилактика муассасасининг кириш ерида қабул – қилиш ва саралаш бўлимида санитар дружиначиси дозиметрист томонидан транспорт воситасини кейин эса жароҳатланганларни дозиметрик асбоб ДП-5 А: ДП-5 В: ДП-5 Б: ҳамда кимёвий текширув асбоби ПХРМВ, ВПХР – лар ёрдамида радиоактив моддарга ёки заҳарли моддаларга ёки заҳарли моддалар билан ифлослик даражасини улчайди, натижада барча келган жароҳатланганлар ва касаллар икки гуруҳга ажратилади.


Атрофдагилар учун хавфлилари булар махсу тозалаш жойларига жунатиладилар ва уларга сантар тозалар дегазация. Дезактивация ҳамда дезинфекциялаш ўтказилгандан сунг. Саралаш хоналарига ёки майдонларига тиббий саралаш учун юбориладилар:


Гуруҳ бу атрофдагилар учун хавфли бўлмаган жароҳатланганлар ва беморлар булар тўг`ридан – тўг`ри саралаш жойларига жунатиладилар.


Биринчи гуруҳ таркибида юқумли хасталиги белгилари бўлганлар ҳам махсус изоляторларга юбориладилар, уларни шу жойни ўзида махсус тозалаш тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини бажарилиб юқумли касалликлар касалхонасига эвакуация этишга тайёрлайдилар. Саралаш майдони ёки хоналарида одатда 2 та саралаш бригадалари ишлайди. Аммо кўплаб жароҳатлар келганда тиббий саралаш тезрок ўтказиш ҳамда жароҳатланганларга шошилинч тиббий ёрдам


кўрсатиш мақсадида саралаш бригадалар сонини кўпайтириш мумкин. Тиббий саралаш жойлари одатда 3 бўлимга бўлиниши мақсадга мувофик топилган.

Кисм енгил жароҳатланганлар ёки ўзлари юра олувчи ўзларига ўзлари ёрдам кўрсатиш кобилиятига эга жароҳатланганлар учун.


Кисм урта огирликдаги жароҳатланганлар учун бу ерда санитар норвончалар, тиббий дори-дармонлар, хаттоки бойлагич матолар бўлиши таъминланилади.


Огир жароҳатланганлар учун ажратилган жой. Бу ерда тез шошилинч саралаш ўтказилиши керак булса, ҳаётини сақлаб колиш учун тиббий ёрдам кўрсатишга каратилган тиббий таъминот бўлиши керак. Саралаш майжонида барча жароҳатланганлар икки гуруҳга сараланадилар.


Айни шу босқичда тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт бўлган жароҳатланганлар гуруҳи ва кейинги босқичга эвакуация этилиши зарур бўлган жароҳатланишлар гуруҳи.


Айрим вазиятларда 3-чи, яъни согломлар гуруҳи улар тиббий ёрдамни олиб кейин даволаш ишларига мухтожи юк гуруҳлар, булар фавқулодда вазият штаби кўрсатмасига асосан кўтказиш ишларига фавқулодда вазият учоги оқибатларини йўқотиш ишларига жалб қилинишлари мумкин.


Тиббий саралашда айни босқичда колдирувчиларни пунктини саралашдан ўтказиладилар, бунда кимни қайси бўлимга, қайси навбатда, қай ҳолатда жунатилиши юклатилади ҳамда саралаш белгилари ёрдамида белгиланган талаблар бажарилади. Худди шу тарзда эвакуациялаш йўналишига жунатиладиган жароҳатланганлар эвакуаия бўлимига вақтинчалик транспорт воситаларини кутиш учун ёки эвакуация навбати келгунча жойлаштириладилар. Шуни ҳам қайд қилиш керакки, эвакуаия учун ажратилган гуруҳлар орасида ҳам навбатлар аниқланиши шарт: Бунда кимни қачон, қайси навбатда, қайси касалхонага, канака транспортда жунатилиши эвакуациялаш ҳаритасига кўрсатилиши зарур.


Ушбу тартибдаг тиббий саралаш ОПМда, СЭГ, БК, ББ да ўтказилади. Ихтисослаштирилган касалхоналарда эса факат пункт ичи тиббий саралаш ўтказилади, чунки бу ерда жароҳатланганлар ва беморлар тамоман тўзалиб кетгунига кадар даволанадилар.


Жабрланганларни эвакуасия қилиш яраланганларни оммавий санитария талофати ўчог`идан пиёда ва транспортда олиб чиқиш, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш учун тиббиёт нуқталари ва даволаш муассасаларига олиб боориш мажмуи тадбирларидан иборат бўлади. Ярадорларни эвакуасия қилиш учуҳ турли санитария- транспорт воситалари ва жамоат транспортининг ҳамма турлари ( темир ё`л, автомобил, сув ва ҳаво ё`ли)дан кенг фойдаланилади. Тиббиёт муассасаларидан ўзоқда бўлмаган жабрланганларнинг кўпчилиги иложи барча транспортларда ташилади, бундайларга транспортга чиқишдан олдин биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Жабрланганларни муайян вазиятларда даволаш учун тиббиёт ходимларидан ўз фаолиятларини айнан мана шу биринчи галдаги вазифага мўлжаллаб ўзгартириш талаб қилинади. Биринчи шифокор ёрдами, малакали тиббий ёрдам ва ўринларидан фойдаланиш жабрланганларни биринчи галда жойлаштиришга қаратилиши керак. Бу ишга иложи борича ҳамма тиббиёт ходимлари сафарбар этилиши лозим, жабрланганлар даволанаётган тиббий марказ кеча – кундўз ўзлуксиз ишлаши, бунда хасталарнинг қариндошлари ва яқин дўст-биродарларининг бемалол кириб, ё`қлаб чиқиши та`минланиши жоиз.


Фалокат содир бўлгандан кейинги дастлабки кунлардаёқ, тиббий ёрдам ва парвариш талаб этиладиган жабрланганларни даволашга тиббиёт ходимлари алоҳида


Этибор беришлари зарур. Оммавий ёрдам кўрсатишда “биринчи бўлиб мурожаат қилган-биринчи галда даволанади” деган тартиб, қоида ҳақиқатга сира тўг`ри келмайди. Оммавий санитария толофотлари шароитида тиббий саралаш принсипига қат`ий риоя қилиш зарур.


Шикастланганлар шахси иложи борича аниқланиши керак. Бунинг учун жабрланган кишининг исми, ёши, жинси ҳақидаги ма`лумотларниқайд этиш учун махсус белгинома, биркалар ишлатилади. Биркалар фалокат ўчог`да тўлдирилади.


Тиббиёт нуқталари, поликникаларда шикастланганларга илк бор ҳисобга олиш тиббий варақлари тўлдирилиб, унда жабрланган кишининг пасспорт ма`лумотларидан ташқари, унга қўйилган ташхис, кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми ва унинг қаёққа эвакуасия қилингани кўрсатилади.


Барча даволаш-муҳофаза муасссасаларида шикастланганлар тиббий саралаб бўлинганидан кейин, жабрланган шахс кийим-бошига тўг`ног`ич билан махсус саралаш биркаси биркитилади, унда жабрланган кишига қайси навбатда ва қайси бўлинмада тиббий ёрдам кўрсатиши ёзилган бўлади. Саралаш биркаларнинг ранглари ва шакллари олдиндан ишлаб чиқилган бўлиши ва тиббий ходимлар ҳар қайси марка ма`носини аниқ ва пухта билишлари шарт.



Download 35,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish