18 мавзу. Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш (триаж) қоидалари
18-маъруза. Табиий офат, авария ва катастрофаларда тиббий ёрдам
Саралаш Шикастланганларни даволаш-кўчириш жиҳатидан таъминлаш масаласи долзарб муаммолар қаторига киради. Ушбу масала Иккинчи жаҳон уруши йилларида, айниқса қайта аҳамият касб этди. Бу вақтларда аҳоли орасида 140.000 одам шикастланган эди. Мамлакат ичкарисига 30.000 дан ортиқ немис-фашист самолётлари бостириб келган. 600.000 тагача фугасли ва ёндириб юборувчи бомбалар ташланган. У пайтларда, шикастланган аҳолини тиббиёт нуқтайи назаридан тўлиқ таъминлаш масаласи, қисқа муддат ичида (20-30 дақиқа) шикастланганларни шифохоналарга жойлаштириш билан кечган. Шунга кўра, айтиш мумкин: Иккинчи жаҳон уруши йилларида шикастланганларга берилган тиббий ёрдам, деярли жанг майдони атрофида амалга оширилган ва ушбу жараён 1 босқичдан иборат бўлган. Шикастланганларга тиббий ёрдам қисқа вақт ичида кўрсатилганлиги боис, кўпчилик ярадорлар мчнат жараёнига қайтарилди (80 %дан ортиқ кишилар). Кейинчалик ядро қувватига асосланган қурол-яроғИар ва уларни йироқ масофаларга етказиш воситалари вужудга келгач, шикастланганларни даволаш-кўчириш жараёни вақт ва масофа нуқтайи назаридан кескин равишда ўзгаришларга учради. Бунга яна жароҳатларнинг ниҳоят даражада кенг кўламда ё`з бериши, уларнинг оғир кечиши сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам шикастланганлар орасида санитар йўқотишлар юқори даражада бўлган. Шикастланишлар қисқа вақт ичида, деярли бир вақтнинг ўзида кўпчиликни қамраб олган. Душман томонидан ядро қуролини қўллаш шикастланганларни «жанг майдонида» даволаш-кўчириш ишларини мураккаблаштириб юборади, чунки бундай шароитда, ўша ернинг ўзидаёқ шикастланганларга малакали ва махсус тиббиёт ёрдамни амалга ошириш имқони бўлмайди. Масалан. шикастланишнинг оғирлашувига бинолар. шу қаторда даволаш муассасалари. турли иншоотлар. жумладан коммунал-қувват берувчилар, атроф-муҳитда кенг доирада ёнғиннинг авж олиши, радиофаол қуюн, қурум ва бошқа салбий таъсир этувчи моддалар билан зарарланиш сабаб бўлади. Шу боисдан ҳам шикастланганларни даволаш-кўчириш жараёни хавфсиз бўлган жанг майдонларидан йироқ масканларда амалга оширилади. Бу пайтда зарар топган жойдан, то хавфсиз ергача бўлган масофа бир неча қилометрни ва ҳатто ё`злаб қилометр олисда даволаш-кўчириш ишлари олиб боришга тўғри келади. Натижада, шикастланганларга бериладиган тиббий ёрдам маъИум даражада кечиқиб кўрсатилади. Яна бир нарсага эътибор бериш керакки, у ҳам бўлса, шикастланган жойдаги одамларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилади. Масалан, карахт (шок) ҳолига тушиб қолиш, артериал қон томиридан қон кетиши, нафаснинг тиқилиши, очиқ ҳолатдаги пневмоторакснинг вужудга келиши, тананинг кўп қисми оғир даражада куйиши, юракнинг тўхтаб қолиши ва бошқалар келиб чиқиши мумкин. Юқоридаги айтилганларни инобатга олган ҳолда даволаш-кўчириш жараёнини бир неча қисмларга ажратишга мажбур бўлинади. Мақсад - ҳаёти хавф остида қолган шикастланганларни йўқотиб қўймаслик. Айни мақсадда жанг майдонида, дастлабки тиббий ёрдам амаллари кўрсатилади. Шикастланганларни даволаш-кўчириш жиҳатидан таъминлаш деюганда шикастланганларга тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни хавфсиз жойларга кўчириш кераклиги англанади. Фуқаролар муҳофазаси тиббий хизматининг даволаш-кўчириш жараёнида пойдевор тариқасида босқичма-босқич даволаш жараёни қўлланилади. Ушбу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, шикастланганларга ўз вақтида, кечиктирмай, маъИум кетма-кетликда ва қабул қилинган усуллар қўлланилиб, тиббий ёрдамни амалга оширишдир. Шундан кейин шикастланганларни тавсия этилиб, лозим деб ҳисобланган шифохоналарга кўчирилади (5-чизма). Тиббий кўчириш босқичлари деганда, шикастланганлар ва беморларни кўчириш жараёнида йўл-йўлақай, уларни қабул қилиш, тиббий саралаш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш учун ташкил этилган кучлар ва воситалар тушунилади. Фуқаролар муҳофазасининг тиббий хизматида асосан 2 босқичли даволаш-кўчириш тизими қабул қилинган. Бундай ҳолларда даволаш-кўчириш жараёнининг биринчи босқичи деб, зарар топган ўчоқда ёки унга яқин масофада дастлабки тиббий ёрдам гуруҳи (ДТЙГ) очилган фуқаролар муҳофазасининг ҳарбий қисмлари, айрим ҳолларда эса, сақланиб қолган шифо муассасалари қабул қилинган. Даволашкўчириш жараёнининг 1-босқичида асосан дастлабки тиббий биринчи шифокор ёрдами берилади. Даволаш-кўчириш жараёнининг 2-босқичи деб хавфсиз, шаҳардан ташқари ҳудудларда ташкил этилган шифо масканларининг мажмуаси тушунилади. Бундай шифохоналар шароитида шикастланганларга малакали ва махсус шифокор ёрдами амалга оширилади ва шикастланганлар ёки беморлар буткул даволанадилар. Ҳозирги замонда, ядро қуроллари, заҳарли кимёвий моддалар ва бактериологик қуроллар турлари кундан-кунга ошиб бораётган бир пайтда, шикастланганлар ва беморлар орасида оғир ҳолатларни кўплаб учратиш муаммо эмас. Шу боисдан ҳам ҳаммавақт ҳам бундай одамларга бериладиган дастлабки тиббий, биринчи шифокор ва ҳатто малакали ва махсус шифокор ёрдамлари жароҳатларни изсиз, бутунлай йўқолиб кетишига олиб келмаслигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мантиқдан келиб чиққан фикримизга кўра шикастланганлар ва беморларга бериладиган тиббий ёрдамларни кейинчалик ҳам давом эттириш зарур. Шунга биноан айтиш мумкин: кўрсатиладиган ёрдам, ҳозирги замон шароитларида 3-босқични ҳам талаб қилади. Бу реабилитация босқичидир, яъни имқоният борича шикастланганлар сиҳат-саломатлигини асл ҳолига қайтариш босқичидир. Дастлабки умумий тиббий ёрдам ўз ичига даволаш-профилактик тадбирларни олади ва уни амалга ошириш жараёнида, деярли барча аҳоли қатнашади. Бундай ёрдам шикаст топган жойларнинг ўзидаёқ кўрсатила бошланади. Умум аҳолидан ташқари мазкур жараёнда, фуқаролар муҳофазасининг ҳарбийлашмаган тузилмалари: санитар постлари ва дружиналари ҳамда бошқа хизматчилар, ходимлар иштирок этади. Улардан ташқари. шикаст топган жойлардаги салбий натижаларга барҳам бериш мақсадида фуқаролар муҳофазасининг ҳарбийлашган қисмлари ҳам қатнашади. Дастлабки кўрсатилган тиббий ёрдамнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, уни ўз вақтида амалга ошириш шикастланганлар ва беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, оғир асоратлар олдини олиш ёки уларни камайтириш имқонини яратади. Дастлабки умумий тиббий ёрдамнинг асосий мақсади, оддий муолажалар ишлатиб, шикастланиш орқасидан келиб чиқадиган асоратлар олдини олиш ва кўпинча одамлар ҳаётини сақлаб қолишдан иборат. Биринчи шифокор ёрдами доирасига даволаш-кўчириш жараёнининг 1-босқичида шифокорлар томонидан қилинадиган шикастланишнинг асоратини бартараф этиш, шикастланганлар ҳаётини дастлабки вақт мобайнида сақлаб қолиш, уларни кейинги кўчириш босқичига ўтқазиш учун қўлланиладиган даволаш-профилактик муолажалар мажмуаси киради. Малакали ва махсус тиббий ёрдам шифохоналар мажмуасига қарашли шифо масканларида амалга оширилади. Малакали тиббий ёрдам тиббий муассасада кенг соҳа бўйича ишловчи жарроҳлар ва терапевтлар томонидан кўрсатилади. Мақсад шикастланганлар ва беморларнинг ҳаётини сақлаш, ривож топаётган асоратларга барҳам бериш, уларнинг самарали даволанишлари ва соғайиб кетишлан учун шарт-шароитларни яратишдан иборат. Махсус тиббий ёрдам маъИум соҳани мукаммал эгаллаган, малакали, зарур нарсалар ва ишлаш шароитларига эга бўлган шифокорлар томонидан амалга оширилади. Бундай ёрдамни кўрсатиш жараёнига махсус тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари (МТЙКБ) ва гуруҳлари (МТЙКГ) жалб қилинади. Махсус тиббий ёрдам моҳияти жиҳатидан олий тиббий ёрдам бўлиб. у барча саволларни ҳал қилиши керак. Аммо, ҳамма вақт ҳам бундай натижалар қисқа вақт мобайнида амалга ошмаслиги мумкин. Шу боисдан ҳам шикастланганлар ва беморларга 3-босқич - реабилитация босқичида даволаш-профилактик ёрдамлари давом эттирилади. Демак, тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнлари вақт нуқтайи назаридан маъИум бўлакларга ажратилганида, унга бўлган талаблар қуйидагича бўлиши мумкин: ўз вақтида ёрдам кўрсатиш; муолажаларнинг кетма-кетлиги; маъИум қабул қилинган умумий усуллар асосида олиб борилиши. Тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш учун қуйидаги шарт- шароитлар талаб қилинади: имқоният борича шикастланганлар ва беморларга тиббий ёрдамни яқинлаштириш; шикастланганлар ва беморларни қидиришни аниқ ҳолда олиб бориш ва зарар топган жойнинг ўзидаёқ тиббий ёрдамни амалга ошириш; шикастланганлар ва беморларни зарар топган жойлардан зудлик билан олиб чиқиш; шикастланганлар ва беморларни дастлабки шифокор ёрдамига қисқа вақт ичида етказиш учун имқониятлардан келиб чиқиб, барча транспорт турларидан самарали фойдаланиш; дастлабки шифокор ёрдамини ўз вақтида кўрсатиш; шикастланганлар ва беморларни хавфсиз масканларга кўчириш. Шикастланганлар ва беморларга даволаш-профилактик муолажаларини қабул қилинган умумий усулларда амалга ошириш учун қуйидаги хатти-ҳаракатлар қилинади: касаллик ёки шикастланиш сабаби ва кечишини бир хил маънода тушуниш; бир хил нуқтайи назардан шикастланганлар ва беморларга ёрдам бериш; бир хилдаги ҳужжатлардан фойдаланиш (шикастланганлар ва беморларга берилган). Даволаш-кўчириш жараёнини кетма-кет, босқичма-босқич олиб бориш чоғида, шикастланганлар ва беморлар сараланади. Бу масаланинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлиги, айниқса кўплаб шикастланганлар ва беморлар келганида кўзга ташланади, чунки келганлар орасидан кимларга биринчи навбатда тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи келиб чиқади. Яхшилаб ташкил қилинган саралаш жараёни, фуқаролар муҳофазаси тиббий хизматининг самарасини оширишга имқон беради. Натижада, қисқа вақт ичида кўпчиликка тиббий ёрдам кўрсатилади. Ушбу жараённи амалга ошириш пайтида, фуқаролар муҳофазасининг шикастланганлар ва беморларга ёрдам беришда қатнашаётган барча тиббий тузилмалари ва муассасалари иштирок этиши керак. Шикастланганлар ва беморларни саралаш деганда, шикастланганлар ва беморлар орасида бир хилдаги даволаш ва кўчириш муолажаларига талабгор бўлганларни (тиббий-кўрсатмалар ва шароитдан келиб чиқиб) гуруҳларга ажратиш тушунилади. Тиббий саралаш чоғида қўйилган вазифага кўра, саралашнинг 2 та асосий тури ажратилади: пункт ичидаги саралаш; кўчиришга талабгорлар бўйича. Ундан ташқари, фуқаролар муҳофазасининг тиббий хизмати тизимида зарар кўрган жойларда, санитар дружиналари томонидан дастлабки тиббий саралаш жараёни амалга оширилади. Мақсад - кимларга биринчи навбатда тиббий ёрдам кўрсатиш ва кимларни дастлабки шифокор ёрдамини кўрсатувчи гуруҳга (ДШЙКГ) жўнатиш. Пункт ичидаги саралаш жараёни тиббий кўчиришнинг барча босқичларида олиб борилади. Мақсад - мазкур босқичда шикастланганлар ва беморларни қайси бўИимларга жойлаштириш ва кимларга қайси бир навбат билан ёрдам беришни амалга оширишдир. Кўчириш бўйича саралаш дастлабки шифокор ёрдамини кўрсатиш гуруҳининг бош шифохона бўлимларида, кўп соҳали шифохоналар, марказий шифохоналар майдончаларида амалга оширилади. Мақсад -ёрдам кўрсатиш навбатига аниқлик киритиш, кўчириш тавсиясини белгилаш, шикастланганлар ва беморларни қайси бир усул ва восита ёрдамида кўчиришдир. Тиббий саралаш натижаларини расмийлаштириш учун ҳар бир шикастланганга ва беморга дастлабки тиббий ҳужжат (фуқаролар муҳофазаси тиббий хизматининг 1-шакли) тўлдирилади. Ҳар бир босқичда, шикастланганлар ва беморларга берилган тиббий ёрдамларнинг мажмуаси, уларга кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми белгиланади. «Тиббий ёрдам ҳажми» деганда, шикастланганлар ва беморларнинг аҳволи ҳамда мавжуд шарт-шроитлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши шарт ва мумкин бўлган муолажаларнинг хиллари, уларнинг тавсифи тушунилади. Вужудга келган шарт-шароитларга кўра тиббий ёрдам ҳажми ўзгариши мумкин: кенгайтирилиши ёки қисқартирилиши, аммо шунга қарамай кейинги тиббий ёрдам босқичида бериладиган ёрдам каттароқ доирада бўлади. Агар маълум кўрсатмаларбўлмаса, олдинги босқичда кўрсатилган тиббий муолажалар қайтарилмаслиги мумкин ва маълум кетма-кетликда кенгайтирилиши кўзатилади. Тиббий кўчириш жараёнининг ҳар бир босқичи ишини бошлаш ва ташкил этишда ўзига хос жиҳатларига эга бўлади, аммо барча босқичларда ишлаб турадиган боиимлар очилади. Бундан мақсад: келган шикастланганлар ва беморларни қабул қилиб, тиббий саралаш; уларга санитар ишловини бериш; шикастланганлар ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш; юқумли беморлар ва асаби кескин ўзгарган кимсаларни вақтинча алоҳида жойлаштириш; кўчириб бўлмайдиган шикастланганларни вақтинча шифохоналарга жойлаштириш ва уларни батамом даволаш; тиббий жиҳатдан таъминлаш; шикастланганларга, беморларга ва хизматдаги ходимларга хўжалик нуқтайи назардан ёрдам бериш; Булардан ташқари, дастлабки 1-босқичда шикастланганлар ва беморларни кўчириш бўлимлари ташкил қилинади. Фуқаролар муҳофазаси тиббий хизмати вазифаларини адо этиш пайтида 2-босқичли даволаш-кўчириш тизимининг мавжудлиги қутқарув, кечиктириб бўлмайдиган талафот-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойлар - иншоотлар ва бинолардан шикастланганлар ва беморларни дастлабки шифокор ёрдамини кўрсатиш гуруҳи (ДШЙКГ) га кўчиришни тақозо этади. Ушбу амалиётни сақланиб қолган даволаш-профилактик муассасаларида ҳам қўллаш мумкин. Кейинчалик эса, шикастланганлар ва беморларни шифохоналар мажмуасига, тегишли шифохоналарга жўнатиш кўзда тутилади. Шикастланганлар ва беморларни оммавий шикаст топган жойлардан кўчириш мажбурий жараёндир. Натижада, бир бутун бўлган даволаш-кўчириш жараёни қисмларга бўлиниб, даволаш-кўчириш босқичлари кўринишига эга бўлади. Тиббий-кўчириш жараёни нафақат тиббий, балки фуқаролар муҳофазасининг транспорт хизматига ҳам тегишлидир. Шикастланганлар ва беморларни қутқарув ишлари олиб борилаётган жойлардан кўчириш жараёни «ўзига» ва «ўзидан» принсиплари асосида амалга оширилади. Масалан, шикаст топган жойдан шикастланганлар ва беморларни дастлабки шифокор ёрдамини кўрсатиш гуруҳига кўчириш, ушбу гуруҳ транспортларини ишлатиб (ўзига) бажарилади. Айни мақсадда, шикаст топган жойдаги, унга қарашли транспортлардан (ўзидан) фойдаланиш ҳам мумкин, чунки бу транспортер ёрдам учун юборилган бўлади. Шикастланганлар ва беморларни дастлабки шифокор гуруҳидан хавфсиз жойга кўчириш бу гуруҳга ёрдамга юборилган транспортлардан (ўзига) фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Мазкур мақсадда, фуқаролар муҳофазаси тизимида автотранспорт колонналари ва автосанитар гуруҳлари ташкил қилиниши мумкин. Тиббий-кўчириш жараёнини амалга оширишда бошқа транспортлардан (поезд, кемалар, қайиқлар, самолётлар, вертолётлар ва бошқалар) ҳам фойдаланиш ман этилмайди. Жумладан, шахсий автотранспортлар ва бошқалар. Назорат саволлари: 18.1. Жароҳатланганлар ва беморларни тиббий саралаш тартиблари қандай бажарилади? 18.3. Ҳалокат вақтидаги саралаш қандай бажарилади? 18.4. Шикастланганлар қайдай кўринишлар ёки турлар бўйича таснифланади? Тиббий саралаш чоғида қўйилган вазифага кўра, саралашнинг тнечта асосий тури ажратилади? Download 35,47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |