18-мавзу. Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш (2 соат)



Download 39,05 Kb.
bet5/6
Sana23.06.2022
Hajmi39,05 Kb.
#694636
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-мавзу

Зарарли чиқиндилар учун тўлов. Бу усулга кўра атроф-муҳитга чиқарадиган ҳар бирлик зарарли чиқиндиси учун фирмирларга тўлов белгиланади. Ушбу усул, тажриба кўрсатаяптики, атроф-муҳитга чиқариладиган умумий чиқинди ҳажмини камайтиришга олиб келади. Лекин, бу тизимни аниқ ишлашни тўлиқ кафолатлаш қийин.
Табиий муҳитни зарарлаш ҳуқуқини сотиш. Давлат маълум соҳа бўйича зарарли чиқиндилар чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажмини аниқлаб, уни рухсатнома (лицензия) шаклида аукцион орқали сотади.
Фараз қилайлик, давлат чиқиндиларни 2000 кг дан 1000 кг гача туширмоқчи. Бу ҳолда давлат бир килограммдан чиқинди чиқаришга рухсат берадиган 1000 та рухсатнома сотади (15.4 - расм). Рухсатнома таклифи эластик бўлмаганлиги учун мувозанат ҳолат Е1 нуқтада ўрнатилади.
Нарх (минг
сўм 1 кг
учун)
S - MS



  1. E2




  1. E 1

Рухсатномалар сони ёки


D = MSB чиқиндилар миқдори,
(кг/бир кунда)
0 900 1000

15.4 – расм. Атроф-муҳитни ифлослашга ҳуқуқни сотилиши


Е1 нуқтада бир килограмм чиқинди чиқариш рухсатномаси нархи 500 сўм. Агар атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи маҳаллий «яшиллар» ҳаракати партияси маҳаллий жойда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 100 та рухсатномани сотиб олиб уни сотувдан чиқарса, битта рухсатнома нархи кўтарилиб 600 сўмга тенг бўлади. Бу ушбу усулнинг эгилувчан эканлигини кўрсатади.
ИЖТИМОИЙ НЕЪМАТ
16.1 Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли
Соф ижтимоий неъмат – бу барча фуқаролар томонидан, жамоа томонидан истеъмол қилинадиган неъмат бўлиб, ушбу истеъмол алоҳида инсоннинг ушбу неъмат учун пул тўлаши ёки тўламаслигига боғлиқ эмас.
Соф ижтимоий маҳсулот икки хил хусусиятга эга: истеъмол қилишда танламаслик ва истеъмолдан ажратилмаслик. Шундай хусусиятга. эга бўлган ижтимоий неъматга армия ва милиция хизмати киради. Истеъмолда танланмаслиги хусусияти шуни билдирадики, соф ижтимоий неъматни бир киши томонидан истеъмол қилиниши бошқа бир кишининг ушбу неъмат истеъмолини камайтирмайди. Бундай неъматлар рақобатдан ҳоли, нима учун деганда, қўшимча истеъмолнинг чекли харажати нолга тенг.
Истеъмолдан ажратилмаслик хусусияти шундан иборатки, ҳеч бир кишига истеъмол қилиш (ҳатто у ушбу истеъмол учун тўлашдан воз кечса ҳам) манн қилинмайди.
Соф хусусий неъмат – бу шундай неъматки, унинг ҳар бирлиги маълум тўловга сотилади. Соф ижтимоий неъматнинг соф хусусий неъматдан асосий фарқи – у бўлакларга бўлинмайди ва бўлакларга бўлиниб ҳам сотилмайди. Соф ижтимоий маҳсулотнинг бўлакларига нарх белгилаш ҳам мумкин эмас. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талабни аниқлаш ҳам ўзига хосдир. Соф ижтимоий маҳсулотнинг бўлакларига нарх белгилаш ҳам мумкин эмас. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талабни аниқлаш ҳам ўзига хосдир. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган талаб чизиғи жами маҳсулотнинг чекли нафлилигини ифодалайди (16.1. - расм).
Истеъмолчилар сони қанча бўлишидан қатъий назар, улар барча соф ижтимоий неъматни истеъмол қилади. Лекин, ҳар бир шахс соф ижтимоий неъматни истеъмол қилишдан ҳар хил наф олади. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан оладиган) вертикал бўйича қўшиш орқали аниқланади (16.1.-расм).
Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб шахсларнинг талаб чизиқларини горизонтал бўйича қўшиш орқали аниқланади (16.2-расм).

Р1 бир бирлиги


минг сўм
60 D = ∑ Q1



30
Dc
20
DБ

10 ВА
16.1 – расм. Соф ижтимоий маҳсулотга талаб


Р
Б ир бирлиги
учун, минг сўм




D = ∑ Q1


Р

DA DБ Dc



Q
0
16.2 – расм. Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб
Соф ижтимоий маҳсулотни жамоа бўлиб истеъмол қилади, лекин биз юқорида айтганимиздай ҳар бир шахс бундай истеъмолдан ҳар хил наф кўради. Б шахс А шахсга нисбатан кўпроқ наф кўради, С шахс Б шахсга кўра кўп наф олади. Амалда ҳар бир шахснинг қанча наф олганлигини ҳисоблаш қийин. Бундай ахборотни олиш ҳам мураккаб.
Агар истеъмол қилинган соф ижтимоий неъматга ҳар бир шахс ўзи олган чекли ютуғига кўра пул тўлаганда эди. олинган наф тўғрисидаги ахборотни яширишга ундайдиган кучли рағбатлантириш пайдо бўлар эди, ҳамда олинадиган нафни даражасини кўпчилик пасайтиришга ҳаракат қилар эди.
Ҳақиқатда эса, истеъмолчилар истеъмол қилинган соф ижтимоий маҳсулот учун пул тўлайдими, йўқми ундан наф олганлиги учун айрим ҳолларда ортиқча тўловларсиз, бепул ушбу неъматларни олишга ҳаракат қилади. Ушбу вазият билетсиз муаммосини, яъни «қуён» муаммоси номини олди. Бу ерда иқтисодий субъектларнинг бозорининг бозор механизми ишламайдиган жойларидан фойдаланиб, бошқалар ҳисобидан кўпроқ ютуққа эришишга ҳаракат қилиши назарда тутилди. Билетсиз юрувчи муаммоси кўпроқ катта истеъмолчи жамоа гуруҳларида юзага келади, нима учун деганда, бундай гуруҳларда керакли, тўлиқ ахборотни олиш қийин. Билетсизлар муаммосини мавжудлиги соф ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини унинг самарали ҳажмидан кам бўлишига олиб келади. Бозор механизми бу муаммони ечишга ожиз. Ушбу хатони тузатишда давлатнинг аҳамиятга ниҳоятда катта.

Download 39,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish