18-Мавзу: ХЎРАНДАЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ
Режа:
Ресторанда хизмат қилишнинг анъанавий шакллари
Мижозлардан буюртма қабул қилиш ва уларни бажариш
Ресторанда хизмат қилишнинг қуйидаги анъанавий шакллари қўлланилади:
Кундалик хизмат.
Банкетларда хизмат қилиш.
Хизмат қилишнинг махсус шакли.
Ресторанга Мехмонларнинг оқими келиши узлуксиз давом этганда мижозларга кундалик хизмат қилиш кучаяди. Ресторан хизмати қуйидаги асосий элементлардан иборат:
хўрандаларни кутиб олиш ва жой -жойига ўтқазиш;
Ресторан залига киришда келувчилар кутиб олинади, столларга кузатиб қўйилади, ўтқазилади ва таомнома билан таништирилади. Таом ва ичимликлар танлашда ѐрдам берилади. Буюртма қабул қилинади.
Келувчиларни кутилган азиз Мехмон каби, биринчи кимга рўпара бўлса, улар кутиб олади: энг аввал Мехмонларни швейцар ва гардероб соҳиби, сўнгра бош официант ва официант қабул қилади.
Гардероб соҳиби келувчиларнинг уст кийими билан бирга қўлларидаги портфел, дипломат ва бошқа нарсаларни ҳам топширишни тавсия қилади.
Бош официант мижозлар билан ресторан хизмат қилувчиларини бир-бирига боғловчи звено. Бош официант ресторан зали олдида туриб, Мехмонларни кутиб олиши шарт, улар танлаган жойга кузатиб қўйиши ѐки ўзи жой кўрсатиб ўтқазиши керак. Шу билан бирга бош официант мезбонлик вазифасини бажаради: келувчиларни ҳуш келибсиз деб кутиб олиши, уларга қараб мулойим жилмайиши лозим. Мехмонларнинг олдида то столгача юриб, ўтиришга ѐрдам қилади ва таомнома тавсия этади.
Агар Мехмон ўзи жой танлаган бўлса, бош официант унинг орқасидан боради, танламаган тақдирда улар олдида бориб хоҳлаган жойига ўтқазади. Келувчилар гуруҳ бўлса, неча кишига жой кераклиги ва залнинг қайси томонидан бўлишини сўрайди. Уларнинг хоҳишини ҳисобга олиб, бош официант столларни кўрсатади ва Мехмонларни ўтқазади, у ерга бориш учун қулай йўлни кўрсатиб, ўзи сал олдинроқда боради.
Бош официант ѐки официант мижозлардан кимнинг қаерга ўтириши лозимлигини тавсия қилади ва унинг билан бирга ахлоқ-одоб юзасидан қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
ўтиришга таклиф қилинган одам столини қулайроқ қилиб қўйиб бериш;
олдин аѐлларни, сўнгра эркакларни ўтқазиш керак, аѐллар эркаклардан ўнг томонда, эркаклар столнинг ўнг бурчагида ѐки аѐлга қарама-қарши томонда ўтириши лозим;
агар мижоз аѐл билан келса, аѐлни эркакдан олдин ўтқазади, эркакка эса ўтиришда бош официант ѐрдам қилади;
борди-ю аѐл официант хизмат қилаѐтган бўлса, у ҳолда ѐши улуғларгагина ўтиришда ѐрдам қилиши мумкин;
мижозлар ўзлари жой танлаб ўтириб олсалар, уларни безовта қилиб, бошқа столга ўтқазишнинг ҳожати йўқ;
бир жойдан иккинчи жойга ўтқазиш мижозлар хоҳиши билангина бўлиши
мумкин;
тайѐрланмаган столга таклиф қилиш мумкин эмас;
доимий мижозлар келса, уларни ҳар доим ўтирадиган жойга таклиф қилиш керак;
иш юзасидан учрашадиган Мехмонлар келса, уларни ҳам ўзларига қулай жойга ўтқазиш мақсадга мувофиқдир;
гуллар столнинг марказига қўйилади.
Ресторанга гуруҳ Мехмонлар таклиф қилинганда таклиф қилган киши уларни кутиб олади. Бунинг учун бош официант кутувчининг қаерда туриши кераклигини олдиндан айтади.
Таклиф қилинганлар ресторан олдида тўпланиши ва залга баробар киришлари мумкин. Таклиф қилган киши албатта уларни бошлаб олдинда киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |