17-мавзу: тарбия жараённинг мазмун ва моҳияти. Тарбиявий таъсир этиш усуллари, воситалари ва уни амалда қЎллаш шакллари



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#103977
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
маъруза -17

Тарбия қонуниятлари
Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия 
жараёнининг ўзига хос қонуниятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга. 
Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муҳим хусусияти аниқ 
мақсадга йўналтирилганлигидир
Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги муайян 
мақсадга эришишга қаратилган самарали ҳамкорлик демакдир. Зеро, тарбия жараёнида 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятлари ташкил этилади, бошқарилади ва 
назорат қилинади. Ягона мақсадга эришиш йўли замонавий тарбия жараёнининг 
мақсадини тавсифлайди.
Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини ёритишга 
хизмат қилувчи ички ва ташкил (субъектив ва объектив) омиллар кўзга ташланади. 
Субъектив омиллар шахснинг ичики эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатлари 
мазмунини англашга ёрдам берса, объектив омиллар шахснинг ҳаёт кечириши
шаклланиши, ҳаётий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шароит яратади. Тарбия 
фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли обектив шароитлар билан қанчалик 
мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шундай муваффақиятга эришилади. 
Тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, 
балки ўқувчининг ёш ва психологик шахсий хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаётий 


қарашлари ҳами муҳим ўрин тутади. 
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узоқ муддат давом этишидир
Тарбия натижалари тез суръатда ёки яққол кўзга ташланмайди. Ўзида инсоний 
сифатларни намоён эта олган шахсни тарбиялаб вояга етказишда узоқ муддатли давр 
талаб этилади. Шахснинг муайян вақтнинг ўзида, турли-туман қарашлар мавжуд 
шароитда ҳаракат қилиши тарбия жараёнини мураккаблаштиради. Таълим муассасаларида 
олиб борилаётган тарбия шахс онги, дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 
Бинобарин, ёшлик йилларида инсоннинг асаб тизими юқори даражада таъсирчан ҳамда 
беқарор бўлади. Шу боис тарбия муваффақияти айни ўқувчилик йилларида шахсга тўғри 
тарбия бериш лозимлигини талаб этади.
Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти унинг узлуксизлиги саналади. Таълим 
муассасасида олиб борилаётган тарбия жараёни бу – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
биргаликдаги узлуксиз, тизимли ҳаракатлари жараёнидир. Ўқувчиларда ижобий 
сифатларни қарор топтиришда ягона мақсад сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, 
бойитиб борувчи, такомиллаштирувчи фаолият алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис 
оила, таълим муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган тарбиявий 
тадбирларнинг узлуксиз ўтказилишига эришиш мақсадга мувофиқдир. 
Болани тарбиялашда мактаб етакчи ўрин эгалласа ҳам, болаларга узлуксиз 
тарбиявий таъсир ўтказа олмайди, чунки, болалар маълум муддатгина таълим 
муассасасида, ўқитувчининг тарбиявий таъсири остида бўлиб, қолган вақтининг асосий 
қисмини оилада, кўчада, жамоат орасида ўтказадилар. Кузги, қишки, баҳорги ва айниқса, 
ёзги таътиллар даврида ўқувчилар таълим муассасаси ўқитувчиси таъсиридан четда 
қоладилар. Демак, таълим муассасасида болаларни тарбиялаш вақт жиҳатидан 
чегараланган бўлиб, синфдан ва мактабдан ташқарида амалга ошириладиган тарбиявий 
ишлардан ҳоли вақтда улар ўқитувчи ёки тарбиячининг таъсири ҳамда назоратида 
узоқлашадилар. 
Ўқувчиларга нисбатан таълим муассасасининг таъсирини сусайтирмаслик 
мақсадида синфдан, мактабдан ташқарида ва таътил даврида ҳам тарбиявий ишларни 
ташкил этишга алоҳида эътибор берилади. Ана шу мақсадда бир қатор тарбиявий ишлар 
олиб борилади. 
Айни 
вақтида, 
республикада, 
ўқувчиларнинг 
таълим 
муассасаларидан 
узоқлаштирмаслик мақсадида қўшимча таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. 
Қўшимча таълим муассасаларида ўқувчилар хусусий фанлар ҳамда хорижий тилларни 
мукаммал ўзлаштиришлари, техник ва бадиий йўналишлар бўйича билим олишлари, 
амалий фаолият кўникма ва малакаларига эга бўлишлари мумкин. Қўшимча таълим 
муассасаларида ташкил этилаётган турли йўналиш ва мавзулардаги учравшувлар, 
кўргазмалар, кўриклар, суҳбатлар ўқувчиларнинг тафаккурини бойитишда, уларда 
мустаҳкам характер ва иродани таркиб топтиришда муҳим ўрин тутмоқда. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish