17-мавзу: тарбия жараённинг мазмун ва моҳияти. Тарбиявий таъсир этиш усуллари, воситалари ва уни амалда қЎллаш шакллари



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#103977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
маъруза -17

Тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида 
ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. Тарбия 
жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, 
ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган 
хулқий одатлар ҳосил бўлади. 
Тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри 
уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий 
таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж 
ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи 
омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг уларга муносабатига 
боғлиқлигини 
кўрсатади. 
Бола 
фаолиятини 
уюштиришгина 
эмас, 
балки 
тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан турли кечинмаларни қандай англаши, 
баҳолаши, ҳис қилиши, улардан ўзи учун нималарни олаётганлигини билиши зарур. Зеро, 
тарбия ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашиб бориши асосида кечади. 
Тарбия жараёнида ўқувчининг онгигина эмас, балки ҳис-туйғуларини ҳам ўстириб 
бориш, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган 
хулқий малака ва одатларини ҳосил қилиш лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онги, 
ҳиссиёти ва иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда 
қолса, мақсадга эришиш қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади. У 
ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнда иштирок этишлари 
учун шарт-шароит яратади. 
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчиларнинг мустақиллиги, 
ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Фаолият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги 
асосида уюштирилса, бу жараёнда боланинг тенгдошлари ва ўзини ўзи англаш жараёни 
юзага келади. Бола ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни сезишга 
эришгач, ижрочи эмас, балки умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish