17-мавзу. Банк тизими


Ҳисоб-китобларни ва ўтказиш операцияларини бажариш



Download 90,14 Kb.
bet2/5
Sana01.01.2023
Hajmi90,14 Kb.
#897337
1   2   3   4   5
Bog'liq
20.2 TAYANCH KONSPEKT

Ҳисоб-китобларни ва ўтказиш операцияларини бажариш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар нақд пулли ва нақд пулсиз тарзда амалга оширилади. Жами пул айланишининг асосий қисми нақд пулсиз тўловларга тўғри келади. Бунда пулнинг ҳаракати кредит муассасаларидаги ҳисоб варақларга пул ўтказиш ва ўзаро талабларни ҳисобга олиш жараёнида содир бўлади. Маҳсулот сотиш ишларини бажариш, хизмат кўрсатиш йўли билан маблағ топиш, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, банкдан қарз олиш ва уни қайтариш, аҳолига пул даромадларини тўлаш ва улардан фойдаланиш каби хўжалик муносабатларининг соҳалари воситасида нақд пулсиз пул обороти хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб варақлари амал қилаётган банк муассасалари орқали ўтади. Ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ва ҳамма банк ҳамда мижозлар учун мажбурий бўлган қоидалар асосида олиб борилади. Ушбу қоидаларнинг бир тарзда қўлланиши бутун республика ҳудудида ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлайди.
Банклар фаолиятини тартибга солиш ва уларни назорат қилишдан асосий мақсад «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ банк тизимини барқарор тутиб туриш, омонатчи ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири банк фаолиятига рухсатнома (лицензия) беришдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус комиссияси бу фаолият билан шуғулланишга даъвогарларнинг бирламчи ҳужжатларини кўриб чиқади, пул бозорида уларнинг муомалага тайёрлигини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига жавоб беришини таҳлил қилади ва қарор ижобий бўлган тақдирда банк фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк муассасаларининг ривожланишини ҳар томонлама ҳисобга олиб, кузатиб боради. Капиталнинг айнан бир хиллиги, ликвидликка доир талабларни ўз ичига олувчи иқтисодий меъёрларни, шунингдек кредитлаш ҳажми ва лимитларини белгилайди. Қонунда кредит ташкилотларнинг ҳамма турлари учун ягона мазмунга эга бўлган иқтисодий меъёрлар гуруҳининг бажарилиши назарда тутилади. Капиталнинг этарлилиги, активларнинг сифати, фойдалилиги ва ликвидлигига қараб тижорат банкларининг молиявий аҳволи баҳоланади, ночор банклар аниқланади.

Download 90,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish