Саноат+Автотранспорт+Маиший хўжалик чиқиндилари → ҳаво → тупроқ → ўсимликлар дунёси → инсон → ... инсон
ҳайвон
Л.Шабонднинг тадқиқотларига кўра, концероген омиллар саноат транспорт маиший соҳалардан чиққан кимёвий модда ва элементлариниг қаерда ва қандай усулда куйдирилганидан қатъий назар юқори ҳароратда ёниши жараёнида қолдиқ модда сифатида 3-4 бензапирен ҳавога тарқалади. Ривожланган мамлакатлар атмосфера ҳавоси (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Япония) умумий ифлосланишининг ўртача 40%и транспорт воситаларига, 30%и саноат корхоналарига, 15% хонадонларни иситиш учун ишлатиладиган ёқилғиларга, қолган 15% и бошқа турли хил корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Транспорт воситалари атмосфера ҳавосини ифлослаш билан бирга (самолёт, автомашина ва бошқа барча техника воситалари) ҳаводан жуда катта миқдорда кислород олади. Масалан, битта енгил автомашина ўртача 1000-1200 км йўл юрганда бир кишини бир йиллик кислородини ютади. Ёки битта самолёт 8-8,5 соат ҳавода учиш жараёнида 50 тоннадан 75 тоннагача кислород истъемол қилади, шунча кислородни 8-8,5 соатда ишлаб чиқиш учун эса 30-50 минг гектар ўрмон керак бўлади. Шу сабабли ҳам аҳолиси кўп, саноати ривожланган,аэропорти шаҳарга яқин жойлашган йирик шаҳарларнинг ҳавоси ўта бук бўлиб инсоннинг диққи-нафаслик ҳолатини ошириб, бош оғриғи, кўз олдининг хиралашиш ҳолатлари деярли ҳар бир кишида тез-тез такрорланиб туради.
АҚШнинг саноати ривожланган аҳолиси зич яшайдиган Детройт шаҳрида шафёр бўлиб ишловчи шахс бир кунда ифлос ҳаводан нафас олиш жараёнида 20 дона сигарет чеккан кишичалик организмини зарарласа, автошохобча дўконларида газета сотувчи инсон 40 дона сигарет чеккан кишичалик заҳарланади. Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, шаҳар осмони тутун ва туман билан қопланса, тупроқ, сув, ҳаво ифлосланса, қуёшнинг ёруғлик ва иссиқлик энергияси ергача тўла етиб келмаса, етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби кимёвий зарарли моддалар билан ифлосланса, бунинг олдини олиш чора тадбирлари кўрилмаса эртанги авлоднинг тақдири нима кечади?...
|
Шулардан келиб чиқиб транспорт воситаларининг табиатга таъсирини олдини олиш учун қуйидаги, кечиктириб бўлмас, тадбирларни имкони борича тезроқ амалга ошириш зарур:
1998 йилда Японияда жаҳондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бошлиқлари ва қатор мамлакатлар экологларининг қўшма анжуманида атмосфера ҳавосининг исиб боришида транспорт воситаларининг таъсири юқори даражада эканлиги ҳисобга олиниб автомобиллар ишлаб чиқаришни ўртача 10%га камайтириш ҳақидаги хужжатни тезроқ амалиётга қўллаш (АҚШ ва Япониядан бошқа 128 давлат қўллаб қувватлаган).
Имкони борича тезроқ этилли бензин билан ҳаракатланувчи техникаларини газ ва қуёш батарейкалари билан ҳаракатланишини йўлга қўйиш. (1980 йилдаёқ Москва кўчаларида ҳаракатланувчи автомобилларнинг этилли бензиндан фойдаланиши мутлақо тақиқланган).
Йирик шаҳарларда оғир юк автомашиналар (рухсат этилгандан ташқари) ҳаракатини мутлақо тақиқлаш, шахсий транспортлар ҳаракатини қатъий тартибга солиш ёки тақиқлаш (Швейцария, Швиция, Финландия давлатларининг пойтахт шаҳарларида фақатгина рухсат этилган енгил автомашиналар ҳаракатланади. Бу давлатларда шахсий енгил автомашиналардан шаҳар четига ҳам қатъий йўл варақаси асосида унга кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракатланади, аксинча, автомобиль эгаси жуда катта жарима тўлашга мажбур бўлади.)
Йирик шаҳарларда электрда ишлайдиган экологик тоза ҳисобланган: транвай, тролейбус, метро хизматларини кўпайтириш;
Йирик шаҳарларда ҳафтанинг бир кунини “шахсий транспорциз кун” деб эълон қилиш; (Японияда ишга жамоат транспортида бориб келган кишилар учун давлат ойлик маошидан ташқари кунлик йўл кирасини ҳам беради).
Транспорт воситаларидан фойдаланишда техник ҳолати бўйича экологик назоратни кучайтириш (Ҳозирги кунда автомашинанинг экологик ҳолатини текшириб кўрмасдан экологик талон сотиш билан чегараланиб қолаяпмиз).
Дизель ёқилғиси билан ҳаракатланадиган автобуслардан шаҳардан ташқари йўналишларда фойдаланиб, шаҳар маршрутларида уларни ҳаракатланишини мутлақо тақиқлаш.
Транспорт воситалари серқатнов бўлган йўлларнинг текис ва равон бўлишини таъминлаш, чорраҳаларда узоқ тўхтаб туришнинг олдини олиш, шаҳар қурилиш лойиҳаларини лозим даражасида ўзгартириш, кўча четларида майсазорлар ташкил этиш, дарахт кўчатлари экиш, ер ости йўлларини кўпайтириш, йўлнинг яқин икки четига паст қаватли уйлар қуриш, ундан кейин кўпқаватли уйларнинг ортидан эса, болалар боғчалари, мактаб бинолари ва шифохоналар жойлаштириш лозим. Шуни яна қайта-қайта таъкидлаш зарурки, атроф-муҳитни автотранспорт воситалари чиқиндиларидан муҳофаза қилиш, асосан, ушбу соҳа раҳбарияти, мутахассислари, жамоатчиликка, албатта, давлат автомобиль инспекцияси (ДАН) ҳодимларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |