Замонавий автотранспортлардан чиқаётган чиқиндиларни утилизация
Автотранспорт воситаларидан ҳавога чиққан турли хил кимёвий элемент ва моддалар, аксарият ҳолатларда, оксидлар ва ангидрид шаклида атмосфера ҳавосидаги сув буғлари билан фотокимёвий реакцияга киришиб, инсон ва атроф муҳит учун ўта ҳавфли бўлган заҳарли «СМОГ»-лар ҳосил қилади. СМОГ-барча организмлар учун ўта хавфли бўлиб, инсон организмининг кўз, томоқ, бурун ва бошқа ташқи муҳит билан бевосита алоқадор бўлган аъзоларини шикастлайди. Унинг заҳарли даражаси ўта юқори бўлганда ўлимга олиб келади. Қўрғошин барча тирик организмлар учунўта хавфли кимёвий оғир металл бўлиб, озиқа маҳсулотлари таркибидаги 100 мг/кг ҳайвонлар ўлимига сабаб бўлади. Аниқлашларича, озиқа маҳсулотлари билан тупроқдан инсон ёки ҳайвон организмига ўтган қўрғошин бирикмалари метилсимоб бирикмасига нисбатан бир неча йил кўпроқ сақланиб ўз таъсир кучини йўқотмас экан.
1928 йилда АҚШ да автомашиналар детонациясини камайтириш учун бензинга қўшилган тетроэтил қўрғошин ўта заҳарли қўрғошин бирикмаси бўлиб, бу каби бензинни 1 литри ёнганда, ҳавога 200-400 мг гача қўрғошин ажралиб чиқар экан. Айни, бензинга тетроэтил қўрғошин бирикмасини қўшиш 1959 йилдан бошлаб дунё амалиётида қўлланиб келинмоқда, ҳозиргача бу заҳриқотилнинг ўрни бошқаси билан алмаштирилган эмас. Бир йилда ўртача 50-75 минг километр йўл босадиган автомобиль йил давомида 1 кг гача қўрғошин ажратиб чиқариши мумкин. Қўрғошиннинг инсон қонидаги токсик миқдори миллиондан 0,8 қисмини ташкил этиб, одам овқат билан бир кунда 40 мг қўрғошин олса, унинг қонидаги қўрғошин миқдори миллиондан 0,4 қисмига кўпаяди. Катта автомобиль йўллари ёқасида етиштирилган сабзавот полиз экинлари таркибида қўрғошин миқдори нормал шароитда етиштирилган сабзавотникига қараганда 5-10 марта кўп бўлади. Ҳар соатда ўрта ҳисобда 2 мингдан кўп автомашина ўтадиган магистрал йўл ёқасидаги тупроқ таркибидаги қўрғошин миқдори 7000 мг/кг бўлиб оддий тупроқда бу кўрсаткич 5-10 мг/кг даношмайди. Шу сабабли ҳам экин майдони автомашиналар серқатнов йўллардан энг камида 300 метр узоқликда жойлашган бўлиши керак ва оралиқ масофани эса мевасиз манзарали дарахтлар билан ихоталаш мақсадга мувофиқдир. Шаҳарларда автотранспорт воситаларининг сони ортиб бориши билан ундан чиқадиган концероген моддалар миқдори ҳам шунча кўпаймоқда. Ю.Фельдман тадқиқотларига кўра, шаҳар ҳавосида 3,4 бензопиреннинг миқдори 200 м3 ҳаво ҳисобида олинган 1,0 мг/кг атрофида бўлса, автомобиль кўп қатнайдиган йирик шаҳарларда бу кўрсаткич 3,4 мг/кг дан ортиқлиги аниқланган. Саноат, автотранспорт ва маиший хўжаликлардан чиқадиган турли хил тажавузкор кимёвий моддаларнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабатини қуйидаги занжир айланишида баён этиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |