Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган: - Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган:
- 1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
- 2. Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур.
- 3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
- 4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрнатилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин.
Соликка тортишнинг
асосий тамоиллари
Солиққа тортишнинг тадбиркорликва инвестицияларн рағбатлантириш тамойили
Солиққа
тортишнинг
етарлилик
тамойили
Солиққа
тортишнинг
Оддийлик ва
Холислик
тамойили
Солиққа тортишнинг
адолатлилик тамойили
Солиққа
тортишнинг
солиқ
ставкаларини
қиёслаш
тамойили
Солиққа тортишнинг солиқларни
йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш тамойили
Солиққа тортишнинг бошқаришга қулайлик тамойили
Солиққа тортишнинг етарлилик тамойили - Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин.
Солиққа тортишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили - Солиққа тортишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили
- Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим.
- Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили
- Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойилини икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |