17-маъруза: Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва соли тизими 1.Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги 2.Солиқларнинг функцияси 3. Соликка тортиш тамойиллари. 4.Солиқ тизими ва уни элиментлари хакида тушунча 5. Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари 6 .Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Солиқлар деганда солиқ Кодексида белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. - Солиқлар деганда солиқ Кодексида белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
Бошқа мажбурий тўловлар деганда Солик Кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади. - Бошқа мажбурий тўловлар деганда Солик Кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади.
Солиқларнинг объектив зарурлиги. - Солиқлар давлатнинг пайдо бўлиши, я’ни қулдорлик тузумидан бошлаб мавжуддир. Лекин хусусий мулкчилик тугатилиб асосан давлат мулкчилиги бўлган совет даврида солиқлар ўрнига марказлашган режалаштириш моҳиятига мос келадиган мажбурий тўловлар ва ажратмалар амал қилган. У даврда солиқлар тамомила қораланган, уларни қўшимча эксплуатация қуроли деб аталган.
- давлат ўз функцияларини тўлиқ бажариши учун албатта молиявий манбаларга эга бўлиши маблагларнинг бюджетга жалб қилишнинг асосий, балки келажакда ягона, давлатнинг анъанавий функцияларидан ташқари, яъни та’лим тарбия, иқтисодётни бошқариш, тартибга солиш, аҳоли хавфсизлиги, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоялашдан ташқари уларни ижтимоий химоя қилиш хам зарурдир. Бундан ташқари яна бир катор вазифалар фақат давлат томонидан ва унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |