Sliderнинг яна бир хусусиятларидан бири шундака, бир Slider бошқа бир Slider билан бошқариш мумкин. Бунинг учун биринчи Slider дан сургучнинг қийматини юқоридагидек getValue() методи билан ўқиш ва бу қийматни иккинчи Slider га setValue() методи билан узатиш лозим. Икки Slider да ҳам бошқа параметрларини бир хил танлаш мақсадга мувофиқ. Slider нинг барча параметрларини бир пайтда оладиган ва бошқа Slider га
бир пайтда узатадиган методлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир.
getModel()-барча параметрларни ўқиш. setModel()-барча параметрларни узатиш.
Бу методларнинг қўлланишини қуйидаги мисолда кўрамиз.
Янги проект яратинг.
Формага оддий панел (jPanel) ўрнатинг. Панел формани бутунлай қоплаши учун Inspectorойнасида jFrame устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ундан Set Layuot Grid Layuot буйруқларини танланг.
Хоҳласангиз панелга бирор фон беринг.
Панелга иккита Slider компонента ўрнатинг. Улардан биринчиси горизонтал, иккинчиси вертикал бўлсин. Биринчи Slider учун шкала ва шкалдаги қийматларни ўрнатинг (3.3.1-расмдаги jSlider2 каби), худди шунингдек иккинчи Slider 3.3.1-расмдаги jSlider3 каби бўлсин.
Биринчи Slider да бўладиган ўзгаришларни қайд қилаган ҳодиса яратинг. Фараз қилайлик ҳодисанинг номи Sl1 бўлсин. Бу ҳодисанинг программасини қуйидагича ѐзинг.
private void Sl1(javax.swing.event.ChangeEvent evt) { jSlider2.setModel(jSlider1.getModel());
}
Программани ишга туширинг ва биринчи Slider даги сургични ҳаракатга келтиринг. Натижада иккинчи Slider даги сургич ҳам ҳаракатланаѐтганлигини кўрасиз (3.3.4-расм).
Slider нинг қўлланишига яна бир мисол кўрайлик. Бу мисолда келтирилган ҳодисани кўп учратгансиз. Бунинг учун:
Янги проект яратинг.
Формага оддий панел (jPanel) ўрнатинг. Панел формани бутунлай қопласин. Хоҳласангиз панелга бирор фон беринг.
Панелга битта горизонтал Slider компонента ўрнатинг ва унинг тегишли параметрларни қуйидагича ўрнатинг: maximum=900, minimum=0 majorTickSpacing=100 ва minorTickSpacing=0. Панелга битта Lebal компонента ҳам ўрнатинг. Унда Slider сургучининг қийматини фоизларда акслантирамиз (3.3.5-расм).
3.3.5-расм.
3.3.6-расм.
Slider учун юқоридагидек ҳодиса ҳосил қилинг. Уни Foyiz деб номланг.
Бу ҳодисанинг программасини қуйидагича ѐзинг.
private void Sl11(javax.swing.event.ChangeEvent evt) { int k=jSlider1.getValue()/9; jLabel1.setText("Tezlik :"+String.valueOf(k)+"%");
}
Программани ишга тушириб, сургучнинг жойини ўзгартиришингиз билан, унга мос қийматлар меткада фоизда аксланади (3.3.6-расм).