Swing нинг бу компонентаси қўлланиши жиҳатидан List ва ComboBox компоненталарга ўхшаб кетсада, маълум бир қулайликларга эга. Бу компонентанинг қўлланишини сиз Word ѐки бошқа дастурлар билан ишлаганда кўргансиз. Сиз тузаѐтган рўйхат элементлари маълум бир қоида бўйича ўзгаргада (сана, …-3,-2,-1,0,1,2,3… ва б.қ) Spinner дан файдаланиш мақсадга мувофиқ. Қуйида бу компонентани қўллаш усули билан танишамиз.
Бунинг учун:
Янги проект тузинг.
Проектга учта Spinner компонента ўрнатинг. Соддалик учун уларни мос равишда Sp1, Sp2 ва Sp3 деб номланг. Spinner нинг уч хил кўриниши мавжуд бўлиб, улардан биринчиси бутун сонлар кетма - кетлигини, иккинчиси матнлар кетма – кетлигини ва учинчиси эса саналар кетма – кетлигини ҳосил қилади. Spinner нинг бу кўринишлари унинг хоссалар ойнасидан model
бўлими ѐрдамида ўрнатилади.
Sp1 нинг хоссалар ойнасининг model бўлими очинг (учта нуқта жойлашган тугмачани босинг) ва хосил бўлган ойнанинг (3.2.1-расм) Model Type бўлимида Number ни ўрнатинг. Бу бўлимда Spinner нинг кўриниши ўрнатилади.
3.2.1-расм. 3.2.2-расм.
Number Type бўлимида Integer ни ўрнатинг. Бу бўлимда сонларнинг тури танланади. Сонлар рўйхати ҳақиқий сонлардан (Double ѐки Float) иборат ҳам бўлиши мумкин.
Initial Value бўлимида ўрнатилган сон, программа ишга туширилганда рўйхатда кўриниб турадиган сонни аниқлайди.
Minimum бўлими фаол бўлиб ва унда ўрнатилган сон рўйхатдаги қийматларнинг энг кичигини аниқлайди. Агар бу бўлим фаол бўлмаса, у ҳолда энг кичик сон ўрнатилган турнинг (расмда Integer) энг кичик қиймати билан аниқланади.
Maximum бўлими рўйхатнинг энг катта қийматини аниқлайди. Бу бўлим ҳам фаол ѐки фаол бўлмаслиги мумкин. Энг катта қиймат юқоридагидек аниқланади.
Step Size бўлими рўйхатдаги қийматларнинг ўзгариш қадамини аниқлайди.
Сиз Sp1 учун барча параметларни 3.2.1-расмдагидек ѐки бошқачароқ танлашингиз мумкин.
Sp2 нинг хоссалар ойнасининг model бўлими очинг ва хосил бўлган ойнанинг (3.2.2-расм) Model Type бўлимида List ни ўрнатинг. Бу бўлимда List Items даричасида ўзингизга керак бўладиган рўйхат тузинг, масалан 3.2.2-расмдагидек.
Sp3 нинг хоссалар ойнасининг model бўлими очинг ва хосил бўлган ойнанинг (3.2.1-расм) Model Type бўлимида Date ни ўрнатинг. Бу ойнанинг
қолган бўлимлари Number кўринишидек бўлиб, сонлар ўрнига сана киритилади.
Программани ишга туширсак экранда 3.2.3-расмдагидек кўриниш ҳосил бўлади. Сизнинг программангизда Sp3 да жорий сана бўлиши мумкин.
3.2.3-расм. 3.2.4-расм.
3.2.3-расмдаги ойнада ҳар бир Spinner нинг пастга ѐки юқорига йўналган
кўрсатгичларини танлаб улардаги қийматларни ўрнатиш мумкин.
Spinner учун бир қатор методлар аниқланган бўлиб, улар қуйидагилар: getValue()- Spinner да кўриниб турган сонни олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |