17-маъруза
Аккредитлаш миллий тизими
.
Режа:
1. Аккредитлаш бўйича амалий ишларни ўтказиш тартиби.
2. Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва
кодлаш
Аккредитлаш бўйича амалий ишларни ўтказиш тартиби
Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Қонун (22-модда) билан
Сертификатлаш органи қуйидагилар учун масъул эканлиги белгилаб қўйилган:
• мувофиқлик сертификатининг асоссиз ва ноқонуний берилиши;
• ариза берувчига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар;
• ариза берувчининг тижорат сири ҳисобланадиган
маълумотларнинг ошкор
этилиши.
Аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси (маркази) сертификатлаш
органига синовларнинг натижалари бўйича тўғри ва ишончли маълумот тақдим этилиши
учун масъулдир.
Сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари (марказлари)
ушбу моддада
кўрсатилган ҳаракатлар натижасида ариза берувчига етказилган зарарларни қонунчиликда
белгиланган тартибда тўла ҳажмда қоплашга мажбурдирлар.
Мувофиқликни тасдиқлаш бўйича ишларни бажарадиган сертификатлаш органлари
ва синов лабораториялари (марказлари) қуйидаги тамойиллар асосида аккредитациядан
ўтказилади
:
•
ихтиёрийлик;
•
аккредитациялаш қоидаларининг очиқлиги ва эркин фойдаланиш
мумкинлиги;
•
аккредитацияни амалга оширадиган органларнинг компетентлиги ва
мустақиллиги;
•
синов лабораториялари (марказлари)ни сертифи-катлаш ва аккредитациялаш
бўйича органларнинг хизматларидан фойдаланишга тўсқинлик қилиш ва рақобатнинг
чекланишига йўл қўйилмаслиги;
•
аккредитация олишга давогар шахслар учун
тенг шароитлар яратилишини
таъминлаш;
•
аккредитациялаш ва мувофиқликни тасдиқлаш ваколатларининг қўшиб олиб
борилишига йўл қўйилмаслиги;
•
аккредитация тўғрисидаги ҳужжатларнинг алоҳида ҳудудларда амал қилиши
бўйича чекловлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги.
Shu bilаn bir qаtоrdа, «O‘zstаndаrt»аgеntligining mаzkur sоhаdаgi fаоliyatini to‘g‘ri vа sаmаrаli
tаshkil etish mаqsаdidа Vаzirlаr Mаhkаmаsining 2002 yil 3 оktyabrdаgi «Stаndаrtlаshtirish,
mеtrоlоgiya vа mаhsulоt hаmdа xizmаtlаrni sеrtifikаtlаshtirish tizimini tаkоmillаshtirish chоrа-
tаdbirlаri to‘g‘risidа»gi 342-sоn vа 2004 yil 5 аvgustdаgi «O‘zbеkistоn
dаvlаt stаndаrtlаshtirish,
mеtrоlоgiya vа sеrtifikаtlаshtirish аgеntligi tuzilmаsini tаkоmillаshtirish vа uning fаоliyatini tаshkil
etish to‘g‘risidа»gi 373-sоn kаrоrlаri bilаn «O‘zstаndаrt»аgеntligining tаshkiliy tuzilmаsi
tаsdiqlаngаn.