17-лаборатория иши. Мавзу: Эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш методикаси



Download 199,5 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi199,5 Kb.
#672315
Bog'liq
17-тажриба эмотционал ҳолатлар


17-лаборатория иши.
Мавзу:Эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш методикаси.
Мақсад:Ушбу тестнинг асосчиси британиялик психолог Пип Уилсон ҳисобланади. Дастлаб бу тест мактаб ўқувчилари учун қўлланилган эди. У тез кунларда катта ёшлилар учун ҳам қўлланиш мумкинлиги ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Мазкур тест инсоннинг ҳозирги ва келажакдаги моддий ва руҳий ҳолатини акс эттиради.
Зарур материал: расмли материал, ручка.


Топшириқнинг бажарилиши.
Кўрсатма: Сиз мазкур расмдаги одамлар шаклини кузатишингиз мумкин. Расмдаги одамларнинг турли хилдаги эмоционал ва жисмоний ҳолатини кўриб чиқинг. Энди улардан бир нечтасини танлашингиз, ушбу танловингиз асосида ўзингизнинг ҳозирги дамдаги ҳолатингиз ҳамда келгусида ўзингизни қандай ҳолда кўришни хоҳлашингиз ҳақида билиб олишингиз мумкин.




Натижаларни қайта ишлаш:
Тест натижалари:
1, 3, 6, 7 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз мақсад сари интилувчан инсонсиз. Сиз хато қилишдан қўрқмайсиз ва хоҳлаган нарсангизга эришиш йўлидаги ҳар қандай қийинчиликларни энгиб ўтишга қодирсиз.
4 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ҳаётий позисиясини ўзгартирмайдиган ва матонатли инсонсиз. Сиз кам сонли ҳаракатлар билан кўп миқдордаги омадга эришишингиз мумкин.
2, 11, 12, 18, 19 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз барча билан чиқишиб кета оладиган ва киришимли инсонсиз. Ҳар қандай вақтда яқинларингизни қўллаб-қувватлайсиз, уларга ёрдам қўлини чўзасиз.
5 рақамини танлаган бўлсангиз: Сизнинг қалбингиз худди танангиз цингари жуда ҳам чарчаган, ҳаётий заҳира кучларингиз камайиб бормоқда.
9 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз - қувноқ, кўнгил очишни хуш кўрадиган ва ёлғизликни ёки зерикишни билмайдиган инсонсиз.
13 ва 21 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз "ичимдагини топ" дейдиган ва ҳатто энг кичик кўнгилсизликларни ҳам юракка яқин оладиган инсонсиз. Сиз одамлар билан мулоқот қилишдан қочасиз.

8 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ёлғизликни севасиз, ўзлигингизга, ўз шахсий дунёнгизга кетишни хоҳлайсиз.

10 ва 15 рақамларини танлаган бўлсангиз:Сиз ҳар қандай ҳолатга осон мослаша оласиз, ўзингизни қониқтирадиган ҳаётий ўринга эгасиз, шунингдек руҳий жиҳатдан ҳам бақувватсиз.

14 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз эмосионал жиҳатдан хотиржам эмассиз ва ички қарама-қаршиликларни энгишга куч сарфламоқдасиз.

20 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ўзига жуда ҳам юқори баҳо берадиган инсонсиз. Сиз этакчилик хусусиятига эгасиз ва ўзингизни фикрингиздан бошқасини қабул қилишни хоҳламайсиз .

16 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ҳар доим бошқа одамларни қўллаб-қувватлашдан чарчагансиз, агар эътибор берган бўлсангиз.



17 рақамига эътибор берган бўлсангиз:Сиз яқинларингиз томонидан қўллаб-қувватланмоқдасиз.
Download 199,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish