4
.Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати.
• Ушбу сиёсат ёрдамида назорат қилишдан
олинадиган ижтимоий чекли ютуқ назоратни
амалга тадбиқ этиш учун сарфланадиган ижтимоий
чекли харажат билан баланслаштирилади.
• Ижтимоий чекли ютуқ
назоратни
амалга тадбиқ этиш учун сарфланадиган ижтимоий
чекли харажат билан баланслаштирилади.
Ижтимоий чекли ютуқ чизиғи билан ижтимлий
чекли харажат чизиғи кесишган нуқта зарарли
чиқиндиларни чиқаришнинг жамият учун самарали
бўлган даражасини аниқлашга ёрдам беради (1-
расм).
•
чизиғи атроф-муҳитни ифлослантирадиган
чиқиндиларнинг фоиз бўйича камайиб бориши
натижасида ижтимоий чекли харажатларни ошиб
боришини ифодалайди.
MSB
MSB
MSC
1 -
расм. Чиқиндиларнинг оптимал даражасини аниқлаш.
Q
– чиқиндиларни
камайтириш даражаси, (%)
Чекли ютуқлар ва
харажатлар
MSC
MSB
E
0
Q
e
100%
• Зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга
чиқарилишини камайтиришнинг учта варианти
мавжуд:
1.
Зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга
чиқарилишда норма ва стандартларни
ўрнатилиши;
2.
Чиқиндилар учун тўлов ўрнатиш;
3.
Чиқиндиларни вақтинча чиқариш учун рухсатнома
сотиш.
• Чиқиндиларга норма ва стандартлар ўрнатиш. Бу
ерда саноат чиқиндилари таркибидаги зарарли
моддалар концетрациясига қўйиладиган миқдорий чек
қонун томонидан ўрнатилади. Бундай стандартлар
барча ривожланган давлатларда ўрнатилган.
• Масалан, автомобилларнинг бензинни ёқиши
натижасида чиқадиган газда карбонат ангидрид
газининг миқдори чекланган. Чиқинди газ таркибида
ушбу модданинг нормадан юқори даражада бўлса,
автомбиль эгасига жарима солинади.
• Стандартларни ўрнатишдан амалиётда
фойдаланишнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам
мавжуд. Биринчидан, чиқиндиларни маълум нормагача
бепул чиқариш мумкинлиги; иккинчидан, барча
иқтисодий субъектлар учун бир хил стандартни
белгиланиши регионларда экологик ҳолатнинг ҳар-хил
даражада долзарблигини эътиборга олмайди;
учинчидан, стандартлар ишлаб чиқарувчиларни
зарарли чиқиндиларни камайтиришга ундамайди.
• Зарарли чиқиндилар учун тўлов. Бу усулга кўра
атроф-муҳитга чиқарадиган ҳар бирлик зарарли
чиқиндиси учун фирмаларга тўлов белгиланади.
Ушбу усул, тажриба кўрсатаяптики, атроф-муҳитга
чиқариладиган умумий чиқинди ҳажмини
камайтиришга олиб келади. Лекин, бу тизимни аниқ
ишлашни тўлиқ кафолатлаш қийин.
• Табиий муҳитни зарарлаш ҳуқуқини сотиш.
Давлат маълум соҳа бўйича зарарли чиқиндилар
чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажмини аниқлаб, уни
рухсатнома (лицензия) шаклида аукцион орқали
сотади.
• Фараз қилайлик, давлат чиқиндиларни 2000 кг дан
1000 кг гача туширмоқчи. Бу ҳолда давлат бир
килогарммдан чиқинди чиқаришга рухсат
берадиган 1000 та рухсатнома сотади (2-расм).
Рухсатнома таклифи эластик бўлмаганлиги учун
мувозанат ҳолат нуқтада ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |