13-
мавзу. Корхоналар фаолиятини
давлат томонидан тартибга солиш
1. Трансакцион харажатлар
2. Ташқи самаралар
3. Ташқи таъсирлар ва давлат
4. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
сиёсати
1. Трансакцион харажатлар
• Трансакцион ёки операциялар харажати - бу
товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир.
Ушбу харажат Рональд Коуз томонидан 1930
йилларнинг бошларида киритилган.
• Трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда
бўлади:
• Ахборот қидириш харажати;
• Музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати;
• Ўлчаш харажатлари;
• Мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация
харажатлари;
• Оппортунистлик ҳаракат харажатлари.
• Ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик
ҳолати билан боғлиқ. Харидорларни, сотувчиларни қидириб
топиш маълум харажат билан боғлиқ. Ахборотларни аниқ ва
тўлиқ бўлмаслиги ортиқча харажатларга олиб келади, яъни
товар мувозанат нархдан юқори ёки паст нархда сотиб олинади.
• Музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажатлари, ушбу
шартномаларни тузиш учун кетган вақт, ресурслар, савдо-
сотиқни ҳуқуқий расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар.
• Ўлчаш билан боғлиқ харажатлар, асосан ўлчаш асбоблари учун
ҳамда ўлчаш учун сарфланган харажатлр билан боғлиқ. Кўп
ҳолларда ўлчаш жараёни қийин кечади. Масалан, товар
сифатини баҳолаш, ишга қабул қилинадиган ишчининг
малакасини баҳолаш.
• Мулк эгасини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари
кўпинча ишончли ҳуқуқий ҳимоя яхши йўлга қўйилмаган
жойларда вужудга келади. Бундай жойларда иқтисодий
субъектлар ҳуқуқининг бузилиши кучаяди. Ҳуқуқларни жойига
қўйиш учун вақт, маблағ сарфланади.
• Оппортунистик ҳаракатлари харажатлари ҳам ахборотнинг
асимметриклиги билан боғлиқ. Оппортунистик харажат деб,
шерик ҳисобидан фойда олиш мақсадида шартномада
кўрсатилган шартларни бажаришдан воз кечадиган шахслар
ҳаракатига айтилади.
• Ташқи самаралар ёки экстерналилар (externalities)- бозордаги
олди-соттидан олинадиган, лекин нархда ўз ифодасини
топмаган харажат ёки фойда. Улар муайян операцияда
қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторда учинчи
томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул
қилинади. Ушбу харажатлар ёки ютуқлар (фойда) товарлар ва
хизматларни ҳам ишалб чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда
вужудга келади.
• Ташқи самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий)
самараларга бўлинади. Манфий самара харажатлар билан
боғлиқ бўлса, мусбат самара учинчи томоннинг ютуғи билан
боғлиқдир. Шундай қилиб, ташқи самара ижтимоий харажатлар
(ютуқлар) ва хусусий харажатлар (ютуқлар) ўртасидаги фарқни
кўрсатади.
•
(1)
• бу ерда
-
ижтимоий чекли харажат;
•
-
хусусий чекли харажат;
•
-
ташқи чекли харажат (Marginal External Cost).
MEC
MPC
MSC
MSC
MPC
MEC
• Масалан, химия заводи фойдаланилган
сувни етарли даражада тозаламасдан дарёга
оқизмоқда, дейлик. Чиқинди сув ҳажми завод
ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал
бўлса, завод қанча кўп маҳсулот ишлаб
чиқарса, у атроф муҳитни шунча кўп
ифлослантиради. Химия заводи махсус сув
тозалаш иншооти қурмаганлиги учун, чиқинди
сув тўлиқ тозаланмайди, демак заводнинг
хусусий чекли харажати ижтимоий чекли
харажатидан паст бўлади, нима учун деганда
унинг харажати сувни тозалаш билан боғлиқ
харажатдан ҳоли. Завод харажатларни
тежаш асосида кўпроқ маҳсулот ишлаб
чиқаради. Ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми
самарали ҳажмдан кўп бўлади
•
•
Манфий (салбий) ташқи самара.
F
MSC=MPC+MEC
E
2
MEC
S=MPC
P
2
E
1
P
1
D=MSB
Q
Q
1
Q
2
• Сувни тозалашга харажат қилмаганда
заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми Q1 га,
унинг нархи P1 га тенг ва E1 нуқтада
бозор мувозанати ўрнатилади. E1
нуқтада кесишадиган талаб чизиғи
чекли ижтимоий ютуқ MSB ни
ифодаласа, таклиф чизиғи хусусий
чекли харажат MPC ни ифодалайди.
E1
нуқтада бозор мувозанати
ўрнатилганда чекли хусусий харажат
чекли ижтимоий ютуқга тенг бўлади:
MSB
MPC
• Лекин, чекли ижтимоий харажат чекли
хусусий харажат билан чекли ташқи
харажат йиғидисига тенг:
• Агар ташқи харажат заводнинг ички
харажатига айлантирилса, самарали
ишлаб чиқариш ҳажми Q1 дан Q2га
қисқарган бўлади. Маҳсулот нархи P1
дан P2 га кўтарилади ва нуқтада чекли
ижтимоий ютуқ чекли ижтимоий харажат
билан тенглашарди, яъни .
MEC
MPC
MSC
MSC
MSB
• E
1
E
2
F -
учбурчакнинг юзи хусусий чекли
харажатни ижтимоий чекли харажатдан
паст бўлиши билан боғлиқ бўлгандаги
йўқотилган самарани кўрсатади.
• Шундай қилиб, салбий ташқи самара
мавжуд бўлганда иқтисодий неъмат
самарали ҳажмдан кўпроқ ҳажмда
сотилади ва сотиб олинади, аниқроқ
қилиб айтадиган бўлсак салбий ташқи
самарага эга бўлган товарлар ва
хизматлар керагидан ортиқча ишлаб
чиқарилади.
•
Do'stlaringiz bilan baham: |