Мусбат (ижобий) ташқи самара бирор иқтисодий субъектнинг
фаолияти бошқа субъектларга ютуқ келтирганда вужудга келади.
•
MSB=MPB+MEB (1)
•
Бу ерда, MSB – ижтимоий чекли ютуқ;
•
MPB
– хусусий чекли ютуқ;
•
MEB
– ташқи чекли ютуқ.
• Ижобий ташқи самарага маорифни ва илмий
изланишларни келтириш мумкин. Маориф яхши йўлга
қўйилса, бундан жамиятнинг ҳар бир аъзоси ютади. Худди
шундай илмий изланишлардаги кашфиётлардан ҳам
жамият ва унинг аъзолари ютади. Ҳар бир шахс таълим
олаётганда ўзи оладиган ютуқни ўйлаши мумкин, лекин,
бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини
ўйламайди, яъни ўзи оладиган ютуқни ҳисобга олади,
холос. Шахс таълим олишга қарор қилишидан олдин
таълимга кетадиган харажат билан таълимдан оладиган
ютуқни бир-бири билан таққослаб кўради. Инсон
капиталига қилинган инвестициялар жамият учун оптимал
бўлган миқдордан паст бўлади
3
. Ташқи таъсирлар ва давлат
• Салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва
хизматларни кўп ишлаб чиқарилишини камайтириш
ва ижобий ташқи самарали товарлар ва
хизматларни оптимал ҳажмгача ошириш учун
ташқи самараларни ички самарага айлантириш
(трансформация қилиш) керак.
• Ташқи самараларни ички самарага айлантириш
учун хусусий чекли харажатларни (ва мос ҳолда
чекли ютуқни) ижтимоий чекли харажатларга
(чекли ютуқларга) яқинлаштириш лозим.
• Ушбу муаммони ечиш учун солиқлардан ва
субсидиялардан фойдаланиш А.С.Пигу томонидан
таклиф қилинган.
• Тартиблаштирадиган солиқ - бу салбий ташқи
самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб
чиқаришга қўйиладиган ва хусусий чекли харажатни
ижтимоий чекли харажатгача кўтарадиган солиқ.
• Демак, юқоридаги мисолда солиқ T - ташқи чекли
харажатга тенг бўлса, яъни T = MEC бўлса, бозор
мувозанатини самарали мувозанатга яқинлаштиради:
• MSB=MSC.
• Тартиблаштирувчи субсидия - бу ижобий ташқи
самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб
чиқарувчиларга ва истеъмол қилувчиларга
бериладиган субсидия бўлиб, у хусусий чекли ютуқни
ижтимоий чекли ютуққа яқинлаштиради.
• Агар ташқи чекли ютуқга тенг бўлган субсидия
(S=MEB)
талабаларга ёки илмий ходимларги
берилганда эди, у талабаларнинг таълим хизматига
талабини ва илмий изланувчиларни илмий
изланишга талабини MSB=MSC тенгликни
таъминлайдиган даражагача оширган бўлар эди.
T
MEB
S
MSC
MSB
• Лекин, тариблаштирувчи солиқлар ва субсидиялар
ташқи самара билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ
ечишга ёрдам бера олмайди, нима учун деганда,
амалиётда чекли ютуқ ва чекли харажатларни аниқ
ҳисоблаш жуда қийин бўлса, иккинчидан, улар
етказадиган зарар миқдорини ҳам ҳисоблашда
жуда катта қийинчиликлар мавжуд.
• Ташқи самара муаммосини ечишнинг янги йўли Р.
Коузнинг илмий изланишлари билан боғлиқ.
Р.Коузнинг фикрича, ушбу муаммо томонлар учун
умумий муаммо бўлиб, унинг ечилиши иккала
томоннинг биргаликда масъулиятли ҳаракат қилиш
билан боғлиқ. Бу ерда эътибор икки томондан
қайси бири кўпроқ, қайси бири камроқ йўқотишига
берилмасдан, иккала томондан мумкин бўлган
жиддий йўқотишни олдини олишга берилиши
лозимлиги кўрсатилган.
• А.С.Пигу томонидан таклиф қилинган ечимда
альтернатив харажатлар принципидан
фойдаланилмаган ва ҳуқуқий омилга эътибор
берилмаган.
• Коузнинг ижтимоий харажатлар билан боғлиқ
ишларини умумлаштириб уни Дж.Стиглер деган
олим «Коуз теоремаси» деб атади. Коуз
теоремасига кўра, агар барча томонларнинг
мулкий ҳуқуқлари яхши аниқланган бўлса,
трансакцион харажатлар нолга тенг бўлса,
пировард натижа (ишлаб чиқариш қийматини
максималлаштирувчи) мулкчилик ҳуқуқини
тақсимлашдаги ўзгаришларга боғлиқ эмас (агар
даромад самараси эътиборга олинмаганда).
Теоремадаги асосий мазмун Дж.Стиглер фикрига
кўра қуйидагича «Мукаммалашган рақобат бозорда
хусусий ва ижтимоий харажатлар бир-бирига тенг».
• Коуз ташқи самара билан боғлиқ йўқотишларни ҳисобга
олиш масъулиятини ўз ичига олувчи нарх белгилаш
тизими билан ушбу масъулиятни эътиборга олмайдиган
нарх белгилаш тизимини бир-бири билан таққослаб,
қуйидаги фикрга келади, яъни, агар қатнашувчилар
ташқи самара муаммосини харажатларсиз биргаликда
келишиб олса (келишиш билан боғлиқ трансакион
харажатлар нолга тенг бўлса), у ҳолда рақобатлашган
бозор шароитида ишлаб чиқариш қийматини
максималлаштирадиган мумкин бўлган максимал
натижага эришиш мумкин.
• Коуз қуйидаги мисолни келтиради. Бир-бири билан
қўшни буғдой етиштирувчи ва қорамолларни боқувчи
фермерлар жойлашган. Мол боқувчи фермер вақти-
вақти билан молларини қўшни фермер ерларига қўйиб
юбориб, унинг буғдойларини пайҳон қилиб туради.
Кўриниб турибдики, бу ерда ташқи самара (экстернал
самара) мавжуд. Коуз кўрсатганки, бу муаммо
давлатнинг аралашувисиз иккала фермернинг
келишуви асосида ечилиши мумкин.
• Агар мол боқувчи иккинчи фермерга келтирган зарари
учун масъулиятни ҳис қилса, у икки вариантда йўл
тутиши мумкин: ё мол боқувчи етказган зарарини
қоплайди, ёки у ушбу ерни фермердан ижарага олади
(ижара ҳақи тўлаб, агар буғдой экувчи фермер ҳам ерни
ижарага олган бўлса, унда юқорироқ ижара ҳақи тўлаб)
пировард натижа иккала ҳолда ҳам бир хил бўлиб,
ишлаб чиқариш қийматини максималлаштиришга олиб
келади.
• Агар етказилган зарар учун масъулият сезилмаса
ташқи самара вужудга келади.
• Трансакцион харажатлар нол бўлганда фермерларда
ўзаро келишиш учун иқтисодий рағбатлантириш мавжуд
бўлади, нима учун деганда, иккала томон ҳам ўз
даромадларининг ўсишидан манфаатдор ва ишлаб
чиқариш қийматини максималлаштиришдан
манфаатдор. Лекин, трансакцион харажатлар ҳисобга
олинса, юқоридагидай самарали натижага эришмаслиги
мумкин.
• Бу ерда трансакцион харажатлар, яъни ахборот
олишни қимматлиги, суд иши харажатлари,
келишув харажатлари, келишув билан боғлиқ
ютуқдан ошиб кетиш мумкин. Бунга яраша
етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам
қийинчиликлар туғилади (биттаси етказилган
зарарни бошқа томонга қараганда катта баҳолаши
мумкин). Ушбу фарқларни ҳисобга олиб, Коуз
теоремасига даромад самараси деган сўз
киритилган. Битта томон етказилган зарарни
иккинчи томонга нисбатан юқори баҳоласа
келишиш қийин.
• Экперементал изланишлар натижаси шуни
кўрсатадики, Коуз теоремаси келишиладиган
томонлар чекланган иккита ва учта бўлгандагина
ўринли. Томонлар сони ошган сари трансакцион
харажатлар ошиб боради ва ушбу харажатларни
нолга тенглиги тўғрисида фараз ўз кучини
йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |