IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мобил машина трансмиссиясининг ресурсини ва эҳтиёт қисм шестерняларига бўлган талабини ейилишбардошлигини асослаш бўйича натижалар асосида:
илмий асосланган ресурсдан фойдаланиш ва эҳтиёт қисм сифатида ишлатиладиган мобиль машиналар трансмиссия агрегатларининг ёпиқ тишли узатма шестерняларига бўлган талаби агрегат мойида абразив заррачалар мавжуд бўлган шароитда, мобиль машина тишларининг ейилишбардошлигини ошириш усули “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада машиналарнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда туриш вақтини автомобилларда 15-20% га, тракторларда эса 13-18% га қисқартириш имкони яратилган;
юқори частотали ток билан тоблашни ва цементациялашни ўтказиш технологияси “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада тишли узатмалар ресурсининг илашиш модули m=4мм бўлганда 35-40% га, m=6 мм бўлганда эса 25-30% га ошириш имконияти яратилган;
агрегат мойидаги абразив заррачалар миқдорини (масса бўйича) 0,57% гача меъёрлаш усули “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада трактор трансмиссияси агрегатларининг шестернялари тишларининг ейилишбардошлигини 8-12% га ошириш имконини берган.
187. Ишмуратов Хикмат Кахаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ейилиш меъзони асосида пахта териш машиналарининг тишли узатмалари ресурсини назарий асослаш», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1310.
Илмий раҳбар: Иргашев Амирқул Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Нуриев Карим Котибович, техника фанлари доктори, профессор; Шукуров Рустам Уткурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Do'stlaringiz bilan baham: |