IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқаришни конструкторлик-технологик тайёрлашнинг интеграллашган ахборот-таҳлилий тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишда олинган илмий натижалари асосида:
тўпламлар назарияси тили (математик тезаурус)дан фойдаланиш асосида ишчи ҳужжатларнинг форматларини мослаштириш алгоритмлари, 2D ҳамда 3D ўлчамдаги конструкторлик-технологик ҳужжатларини ягона интеграллашган ахборот-таҳлилий тизимларига идентификациялашнинг турғун алгоритмлари «UzChasys» ҚК ва «O‘zEraeAlternator» ҚКда жорий қилинган («O‘zAvtosanoat» АЖнинг 2019 йил 8 ноябрдаги 09/03-25-2547-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган математик моделлар ва алгоритмларни жорий этиш орақали ягона интеграллашган муҳитни CAD/CAM/CAE ва PDM инструментларига бирлаштириш орқали маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар сонини ошириш имконини берган;
CAD/CAM/CAE ва PDM ҳамда САLS технологияларини қўллаб тизимли ягоналик, ўзаро мослик ва стандартлаштириш тамойилларига асосланган ишлаб чиқаришни конструкторлик-технологик тайёрлашнинг IDEF методологияси асосидаги дастурий модуллардан тузилган «Ишлаб чиқаришни конструкторлик-технологик тайёрлашнинг интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими» дастурий мажмуаси «UzChasys» ҚК ва «O‘zEraeAlternator» ҚКда жорий қилинган («O‘zAvtosanoat» АЖнинг 2019 йил 8 ноябрдаги 09/03-25-2547-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2% га ошган, маҳсулотни лойиҳалаш учун кетган вақт 10,5% камайган, меҳнат унумдорлигини 10,2% га ошириш имконини берган.
181. Каримов Уктам Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларини яратиш моделлари, усуллари ва алгоритмлари», 05.01.09–Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1101.
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Раҳимов Нодир Одилович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Do'stlaringiz bilan baham: |