16-mavzu. Estetikaning predmeti, maqsadi va vazifalari. Reja “Estetika” fanining obekti va falsafiy mohiyati


Мусулмон Шарқи мутафаккирларининг эстетик ғоялари (Форобий, Ибн Сино, Имом Ғаззолий)



Download 221 Kb.
bet5/14
Sana22.02.2022
Hajmi221 Kb.
#115954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Мусулмон Шарқи мутафаккирларининг эстетик ғоялари (Форобий, Ибн Сино, Имом Ғаззолий).
Ўрта асрлар Мусулмон Шарқида Арастудан сўнг энг улуғ устоз сифатида Абу Наср ал Форобий (873-950) машҳур бўлди. У Арастудан кейинги устоз «Муаллими соний»-«Иккинчи муаллим» номини олди.
Форобийнинг қарашларида эзгулик билан гўзаллик маълум маънода айнанлаштирилади, бири иккинчисида яшовчи ҳодисалар сифатида талқин этилади. Шунинг учун унинг асарларида «Гўзал хатти-ҳаракатлар», «Гўзал қилмишлар» деган ибораларни учратиш мумкин. Гўзалликка етишишни у фалсафа туфайли рўй беради, деб ҳисоблайди. Ҳар бир нарса ҳодисанинг гўзаллиги унинг ўз борлиғини тўла намоён этиши ва мукаммалликка эришуви билан боғлиқ. Аллома файласуф инсонда икки хил гўзалликни фарқлайди-ички ва ташқи. У ички гўзалликни юқори қўяди ва бу «Бойнинг бойлигини безаб, камбағалнинг камбағаллигини яширадиган» гўзалликни «адаб» деб атайди. Бундай гўзаллик юксак ахлоқий хатти-ҳаракатлар ва инсоний комилликда ўзини намоён этади. Ташқи гўзалликка келганда, файласуф табиий гўзалликни ҳар қандай безаниш, ясанишлардан юқори қўяди.
Форобий саъатнинг тақлидийлик ҳусусиятига эгалигини таъкидлайди. Ана шу тақлидийлик идрок этувчида ҳиссиёт ва тасаввур уйғотади. Санъаткор ўз ҳаёлот кучи, ижодий қудрати билан умумий ғояларни якка қиёфаларда инъикос эттиради. У нутқнинг турларини мантиқий нуқтаи назардан тадқиқ этар экан:
-шеърий нутқни - мутлақ ёлғон;
-софистик нутқни - асосан ёлғон;
-хитобий нутқни - бир хилда ҳам ёлғон, ҳам рост;
-диалектик нутқни - асосан рост;
-исботий (аподиктик) нутқни - мутлақ рост, дейди.
Яна бир буюк қомусий олим, бобокалонимиз Ибн Сино (980-1037) Форобий қарашларини давом эттириб, мусиқадан олинадиган лаззат мусиқий уйғунликнинг маконда ёйилишидан, пардаларнинг навбатма-навбат келишидан деб билади. Мусиқада гап товушининг ўзида эмаслигини, балки уни қандай чиқариш муҳим эканини айтади, яъни бизда ёқимли ёки ёқимсиз сезгини товушнинг ўзи эмас, балки уни пайдо қилиш усули уйғотади. Мусиқанинг келиб чиқишини эса инсон нутқининг бойлиги билан боғлайди: хушомад қилаётганда овоз пасаяди, мағрур сўзлаётганда қатъий жаранглайди ва ҳ. к. Мусиқа инсон кайфиятига тақлиддир, дейди Ибн Сино. Шунингдек, аллома гўзаллик борасида ҳам Форобий изидан боради. Унинг фикрига кўра, жисмоний гўзаллик бевосита қалб гўзаллиги билан белгиланади. «Ишқ рисоласи» асарида муҳаббатнинг асосида гўзаллик ётишини «аслида муҳаббат - гўзалликни маъқуллашдир», деган фикр билан ифодалайди.
Ўрта асрлар нафосатшунослигида Ибн Синонинг «Шеър санъати» асари ўзига хос ўрин эгаллайди. Унда қомусий аллома, Арасту «Поэтика»сини шарҳлар экан, ўзига хос янгиликлар киритади ва шеърнинг кейинчалик машҳур бўлиб кетган мана бу қоидасини келтиради: «Шеър деб - образли сўзлардан иборат бўлган ритмли, бир-бирига мувофиқ иборалардан таркиб топган ҳамда мисралар бир-бирига тенг, вазнлари қайтариладиган, охирги товушлари бир-бирига ўхшаш сатрларга айтилади». Унинг фикрига кўра, шеър тақлидий фикр натижаси ўлароқ уч хил йўл билан юзага келади. Биринчиси лаҳн- уйғунлик, ундан кейин калом- сўз келади (бунда албатта тимсолли-образли сўз назарда тутилади). Учинчиси вазн. Мана шу уч йўлнинг бир-бирга мос келиши натижасида шеър пайдо бўлади. Йўқса кўнгилдагидек шеър яратиш мумкин эмас.
Ўрта асрлар мусулмон Шарқи нафосатшунослигида машшоиййўнлик йўналиши билан бирга тасаввуфий йўналиш ҳам вужудга келди. Унинг буюк вакили тасаввуф фалсафаси асосчиси тенги кам илоҳиётчи Имом Ғаззолий (1058-1111)дир. Унинг «Иҳё улум ад дин» («Дин ҳақидаги илмларнинг тирилиши») ва «Кимёи саодат» асарларида эстетикака кенг ўрин берилган.
Ғаззолий уларда гўзаллик тушунчасига алоҳида тўҳталади, манфаатсиз гўзаллик, олтинчи сезги воситасида ҳис этиладиган гўзаллик ҳақида ўзига хос назарияларни ўртага ташлайди. Буларнинг ҳаммаси муҳаббат тушунчаси билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этилади.
Ғаззолий зоҳирий ва ботиний гўзаллик ҳусусида фикр юритар экан, туғма нафосат туйғусининг мавжудлиги ҳақидаги ғояни гўдаклар ва ҳайвонларнинг ҳам нафосат туйғусига эгалиги билан исботлашга интилади. Гўзалликни идрок этиш туйғусининг туғмалиги, табиийлиги ва уни англаб етиш орқали хис қилиш борасида ҳозир ҳам бахсли қарашларнинг мавжудлиги Ғаззолий ўртага ташлаган эстетика муаммолари ҳануз долзарб эканини тасдиқлайди.
Ғаззолийнинг эстетик қарашларида ўсимлик, ҳайвон ҳамда инсоннинг ташқи муҳитга муносабатига, уларда эстетик дид, нафосат ҳиссининг бор-йўқлиги муаммоларига, шахснинг гўзалликка муносабати, унинг комил инсонга айланиши, нисбий ва мутлақ гўзаллик, ибодат билан санъатнинг фарқи сингари масалаларга тўхталиб ўтади.

Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish