16-mavzu. Estetikaning predmeti, maqsadi va vazifalari. Reja “Estetika” fanining obekti va falsafiy mohiyati


Қадимги Шарқдаги дастлабки эстетик ғоялар (Сомир, Бобилон, Миср)



Download 221 Kb.
bet2/14
Sana22.02.2022
Hajmi221 Kb.
#115954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Қадимги Шарқдаги дастлабки эстетик ғоялар (Сомир, Бобилон, Миср). Инсон табиатан бўш вақтга интилиб яшайди. Чунки бўш вақт мобайнида у жисман ва руҳан дам олиши, кундалик меҳнат, қорин тўйдириш ташвишидан фориғ бўлиш имконига эга. Бўш вақт инсонда ўйин ҳисси ўйғонишининг асосий омилидир. Санъатнинг вужудга келишида ўйиннинг аҳамияти катта эканлиги ҳаммага маълум. Демак, эстетик англаш ва эстетик фаолиятнинг тадрижий ривожида меҳнат билан бирга бўш вақт ҳам асосий омил ҳисобланади. Ички осойишталикни, меҳнат ва бўш вақтга асосланган муайян тартибни жамиятда қонун даражасига кўтариш эса давлат пайдо бўлганда рўй бериши мумкин. Давлат қанчалик ўз вазифасини адолатли ва мукаммал бажарса, бу жамият фаровонлигига олиб келади. Фаровон жамият эса ўз аъзоларининг бўш вақтини таъминлай олади ва пировард натижада эстетик англаш ва эстетик фаолият тараққиёти учун етарли имконият яратиб беради. Шундай қилиб, давлатчилик тизими пайдо бўлиши билан инсоннинг бадиий-эстетик тараққиётида янги давр бошланди. Ана шу давр ибтидосини биз Месопотамия-Қўш дарё (Дажла ва Фрот дарёлари) минтақасида, хусусан, Сомир давлатида кўришимиз мумкин.
Сомир инсоният тарихидаги ҳозиргача бизга маълум бўлган илк қудратли давлат бўлган. Шубҳасизки, милоддан аввалги IV минг йилликда бу давлатнинг қудрати унинг маданиятида, фуқароларининг бадиий эстетик даражасида ҳамда бадиий-эстетик фаолиятида намоён бўлган. Сомирликлар биринчи бўлиб ёзувни кашф этдилар ва гилтахтачаларга қамиш қаламлар билан илк ривоят ва илк насиҳатларни ёзиб қолдирдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳеч бир қадимги маданиятдан бизнинг давримизгача бу қадар кўп сонли ёзма ҳужжатлар етиб келган эмас. Санъат намуналарининг кўплиги жиҳатидан Сомирни анча орқада қолдирадиган Миср маданияти ҳам ёзма ёдгорликлар борасида Сомирга ён беради. Чунки мисрликлар ёзиб қолдирган минглаб папируслар чириб, ёниб йўқолиб кетган, сомиликларнинг гилтахталардаги ёзувлари эса сақланиб қолган ҳозир ҳам уларни қумлар остидан топиб, шархлаш давом этмоқда.
Бобилон сўз санъатида «Энума элиш» («Осмонда қачонки...») достони, Агушайя, Гилгамеш, Адан, Этана, «Иштарнинг қаърга тушиши» ҳақидаги эпик достонлар, «Изтиробда қолган ҳақгўй», «Хўжайиннинг қул билан суҳбати» сингари диний-фалсафий достонлар муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ҳаммасидаги асосий ғоя – ҳаёт ва мамот ўртасидаги курашдан иборат. «Хўжайиннинг қул билан суҳбати», «Тушкунлик ҳақидаги суҳбат» деб аталган достонлар улар орасида кулгилилик табиатига эга эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унда хўжайиннинг ҳар бир буйруғи оқил эканини мақоллар ва маталлар билан асослашга интилган қул оқил, қув хизматкор образи тасвирланган. Бу суҳбат-айтишув деярли охиригача кулгилилик билан йўғрилган. Фақат унинг ниҳоясидагина ҳаёт жонига теккан хўжайин «Энди нима яхши?» деб сўраганида қул: «Бўйнимни менинг синдирмоқ ва бўйнингни сенинг синдирмоқ ва дарёга ташламоқ, ана бу яхши. Ким шунча баландки, осмонга етса, ким шунча улканки, ерни тўлдирса!», — дейди. Ғазабланган хўжаси қулга ўлдираман, деб дўқ уради. Достон-суҳбатда сўнгги сўз қулга берилади ва у: «Унда менинг хўжам мендан уч кун ортиқ яшасин», деб ўзини қутқаради.
На фақат Гилгамеш каби эпосларда, балки деярли барча Қадимги Бобилон шоирлари ижодида инсоннинг то абад шахсий ўлмасликка интилиши юксак бадиий шаклларда ўз ифодасини топган, уларда ҳаёт - гўзаллик, ўлим - хунуклик тарзида қабул қилинган. Шундай қилиб, Сомир-Бобилон санъати инсоният тарихидаги дастлабки эстетик ғояларнинг пайдо бўлишини кўрсатиб туради.
Эстетик тафаккур тараққиётига қадимги Миср маданияти жуда катта ҳисса қўшган. Барча қадимги халқлар қатори мисрликлар ҳам гўзалликни ҳаётда деб билганлар ва уни фойдалилик мезони билан ўлчаганлар. Чунончи, қуёш маъбуди Атонга (милодгача XY аср) бағишланган алқовлардан бирида шундай дейилади;
Сенинг гўзаллигинг ўзи ҳаётдир,
Умр бағишлайди ҳар бир юракка.
Маълумки, Нил тошқини қадимги Миср фаровонлигининг асоси бўлган. Фаровонлик эса, улар фикрича, гўзалликдир. Шунинг учун мисрликлар Нилни илоҳий дарё сифатида талқин этадилар. Унга аталган алқовларнинг бирида у барча гўзаллликларнинг «бунёдкори» деб таъриф этилади;
Ер яйрайди у ёйилган чоғида,
Қувонади бор жонзот.
Барча тишлар очилар,
Ярақлайди ҳар бир тиш.
Тўкин ризқу нон келтириб, у бутун
Гўзалликни яратар.
Қадимги Миср санъатининг жуда кўп турлари ана шу манфаатли гўзаллик асосида вужудга келган. Чунончи, маъбудлар учун қурилган ибодатхоналар, маъбудларнинг ва ўлимидан кейин маъбудга айланган фиръавнларнинг ҳайкаллари улардан шафқат, мўл-ҳосил, ризқу-рўз сўраш мақсадида бунёд этилган бўлса, халқ амалий санъати буюмлари эса кундалик ҳаётни гўзаллаштириш учун хизмат қилган. Айни пайтда баъзи санъат турлари манфаатсиз гўзалликнинг намунаси сифатида диққатни тортади. Аёлларнинг гўзал безаклари, тақинчоқлари, диний-бадиий қиссалар, эртаклар шулар жумласидан.

Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish