Bog'liq 1. 15-mavzu Mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli
4. Фикрни мантиқий ифода этиш усуллари ва талаблари Фикрни мантиқий ифода этиш усуллари жуда кўп. Улар қаторига турли хил мантиқий ўйин ва масалалар, топишмоқлар ва бошқотирмаларни ҳам киритиш мумкин. Сиз билан бир нечтасини кўриб чиқамиз.
SCAMPER – ҳуқуқшунослар учун гуруҳ бўлиб муаммоларга ечим излаш усулларидан бири саналади.
S = Substitute – ўзгартириш;
C = Combine – комбинациялаш;
A = Adapt – мослаштириш;
M = Magnify – катталаштириш (кенгайтириш);
P = Put to Other Uses – бошқа тарзда фойдаланиш;
E = Eliminate (or Minify) – йўқ қилиш (олиб ташлаш, бартараф этиш ёки минимал таъсирини камайтириш);
R = Rearrange (or Reverse) – қайта ўзгартириш (ёки тескари).
Substitute/Ўзгартириш. Сиз такомиллаштирмоқчи бўлган маҳсулот ёки ғояни аниқланг. SCAMPERда фикрлашнинг етти усулидан фойдаланиш керак. Бунда ҳеч қандай кетма-кетлик ёки тартиб йўқ. Асосийси, бу ҳолат самарадорликка олиб келадими ёки йўқ? Мисол учун, автоуловларни қулай ёки янада ёқилғи кам сарфлайдиган қилиш учун турли хил композициялардан фойдаланаётган автомобил ишлаб чиқарувчи заводлар фаолиятини олишингиз мумкин. Бу синов ва хатолардан сабоқ чиқариш орқали сиз қайси бир фикр тўғри эканлигини ажратиб олиш имконига эга бўласиз.
Combine/Комбинациялаш. Янги бир ғояни яратиш шарт эмас. Бу жараёнда бир неча ғоя, жараён ва маҳсулотларни битта самарали натижага бирлаштиришингиз мумкин. Масалан, икки хил маҳсулотнинг комбинацияси асосида учта камерали уяли телефон яратилганлигини олишимиз мумкин.
Adapt/Moслаштириш. Эҳтимол айнан ўзингиз муаммо ечимини топгандирсиз, лекин ҳозирча бу сизга номаълум. Баъзан битта муаммони ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган ғоя, бошқа бир масалага ечим бўлиши ҳам мумкин. Эътиборингизга бир мисолни тақдим қилмоқчиман. Янги вазиятга муваффақиятли мослаштириш учун Netfliks компанияси 1999 йилда DVD ижараси бўйича ўз фаолиятини бошлайди. Аммо Blokbasterдан фарқли равишда улар келажак онлайн трансляцияларга боғлиқ эканлигини англаб, ўз бизнес режасини ўзгартиради. Эндиликда Netfliks анъанавий телевизион тармоқларнинг жиддий рақобатчисига айланди. Blokbaster эса, 2013 йилда бизнесдаги фаолиятини якунлаган.
Magnify/Катталаштириш (кенгайтириш). Вазият ёки муаммонинг бир томонига ўзгартириш киритинг. Бу сизга маҳсулот ёки вазиятнинг қайси қисми энг муҳимлигини аниқлаш имконини беради. Мисол учун, маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ёки шу маҳсулотга эътиборини қаратган ташкилот аспектини катталаштириш бўлиши мумкин.
Put to Other Uses/Бошқа тарзда фойдаланиш. Бу мослаштиришга жуда ўхшаш. У мавжуд ғоя ёки концепциядан янги кўринишда фойдаланишни назарда тутади. Мисол учун, океан чиқиндиларидан пойавзал ёки бирор бир шунга ўхшаш маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдалиш тарзида бўлиши мумкин.
Eliminate (or Minify)/Йўқ қилиш (олиб ташлаш, бартараф этиш ёки минимал таъсирини камайтириш). Бунда самарасиз жараёнларни соддалаштириш орқали йўқ қилиш назарда тутилган. Масалан, Appleнинг MacBook Airга оптик CD/DVD драйверини уларни ингичка ва енгил қилиш учун қўшилмаслик тўғрисидаги қарорини келтириш мумкин.
Rearrange (or Reverse)/Қайта ўзгартириш (ёки тескари). Жараён ёки маҳсулотнинг йўналишини ўзгартириш лозим. Буни ишнинг асл мақсадига мутлақо зид равишда амалга ошириш керак. Баъзида маҳсулотнинг йўналишини ёки жараённи ўзгартириш сизга унга нисбатан бошқа томондан қараш имконини беради. Бу сиздаги ноодатий, креатив қарашни юзага келтиради. Мисол учун, қарорларни қабул қилишда ҳар доим “юқоридан пастга” принципини қўллаган ташкилот, “пастдан юқорига” ёндошиш орқали қарор қабул қилиш жараёнини яхшилаши мумкин.
SCAMPER – ҳуқуқий вазиятларга ечим тақдим этишда ғояларни ишлаб чиқиш учун ажойиб усуллардан бири ҳисобланади. Бу ҳар қандай муаммо учун амал қилади ва тез юқори сифатли фикр топиш имконини беради.