Сўзлашувларнинг ахборот хавфсизлигини юқорилиги
.
Алоқа сифатини бузмаган ҳолда, узатилаётган маълумотларни
криптографик кодлаш хисобига юқори ҳимояланганлик
таъминланади.
2.
Радиочастота спектридан самарали фойдаланиш
. TETRA
стандартида битта канал учун ажратилган частота оралиғи 6, 25
кГц ни ташкил қилади. Бу эса аналог тизимлар канали учун
ажратилган частота оралиқларидан (12, 5кГц; 25 кГц ва ҳоказо)
кам.
3.
Сигналларни ретрансляия қилишнинг шовқинбардошлиги
.
Аналог тизимларда ретрансляторлар сигналларни кучайтиради,
лекин шовқинлардн “тозаламайди”. Бунинг натижасида
шовқинлар тўпланиб, кўпайиб боради. Рақамли стандартларда
эса сигнални қайта тиклаш тўлив амалга оширилади. Натижада
салоқа сифати зона таъсир масофасига боғлиқ бўлмайди.
4.
Маълумотларни узатишнинг самаралилиги
. Маълумотларни
рақамли каналлар орқали узатилганда махсус млдемларнинг
кераги бўлмайди.
5.2– расм. TETRA стандартида каналларнинг ҳосил бўлиши
TETRA стандартида каналларни вақт бўйича зичлаштириш амалга
оширилади ва битта частота оралиғида (25 кГц) тўртта канал ҳосил
қилинади. Ҳар бир канал кадри давомийлиги 56, 67 мс га тенг ва у тўрт
қисмдан иборат. Ўн саккизта канал кадрлари мультикадрни ташкил қилади,
битта кадр назорат учун ишлатилади.
Мобил алоқа тизимларида паст частотали бирламчи сигнал (фойдали
хабар) ни узатиш нуқтасидан қабул қилиш нуқтасига етказиш учун бу
сигнални ташувчи ёки элитувчилардан фойдаланилади. Ташувчи сифатида
юқори частотали сигнал олинади. Бу юқори частотали сигналда ташувчи
сигнал белгилари ҳосил қилинади ёки бошқача айтганда ташувчи юқори
частотали сигнал бирламчи паст частотали сигнал ёрдамида модуляция
қилинади. Модуляция деб ташувчи юқори частотали сигналнинг бир ёки бир
нечта параметрлари (амплитуда, частота ёки фазаси) бирламчи сигналнинг
ўзгариш қонуниятига кўра ўзгаришига айтилади.
Биринчи авлод мобил алоқа тизимларида модуляциянинг аналог
кўриниш қўлланилган. Рақамли мобил тизимларда модуляциянинг дискрет
қуриниши (манипуляция – инглизчадан сўзма-сўз таржима қилиганда
дискрет, сакраб ўзгариш маъносини англатади) қўлланилади. Бу модуляция
турлари хам аналог модуляция туридаги частота ёки фаза модуляциясининг
кўринишларидан биридир. Фақат бунда ташувчи сигнал юқори частотали
узлуксиз сигнал эмас, балки дискрет импульслардир.Бу ҳолда ташувчи
сифатида бир хил шаклга эга бўлган ва ўзгармас интервал билан
такрорланувчи имьпульслар қўлланилади.
Ҳар бир модуляцияни қўллашда бўлажак янги сигнал шовқинбардош
бўлиши ва бу сигналда частота спектридан оқилона фойдаланиш кўзда
тутилиши керак.
Кейинги авлод (рақамли) мобил алоқа тизимларида квадратурали фаза
манипуляцияси (QPSK), дифференциал квадратурали фаза манипуляцияси
(DQPSK) минимал манипуляция (MSK) деб номланган модуляция турлари
кенг тарқалган.
Назорат саволлари
1.
Транкли алоқа тизимни тушунтириб беринг.
2.
EDACS транкли алоқа тизими стандартини тушунтириб беринг
TETRA стандартларини тушунтириб беринг
Do'stlaringiz bilan baham: |