2.28-расм. Ҳажмий-блокларнинг ички фазосини очиқ ёки ёпиқлиги бўйича классификацияси: а -ёпиқ ҳажмий блоклар; б -ёпиқ контурли очиқ ҳажмий блоклар; в -ёпилмаган контурли очиқ ҳажмий блоклар.
2.29-расм. Ҳажмий-блокларнинг конструктив-технолигик ечимлари:
а - “қалпоқ”типидаги ҳажмий блок; б - "стакан" типидаги ҳажмий блок; в - "ётқизилган стакан" типидаги ҳажмий блок; г -"эгизак" типидаги ҳажмий блок; д -"этажерка" типидаги ҳажмий блок;
2.30-расм. Ҳажмий-блокларнингтаяниш усуллари:
а - контур бўйича таянадиган ҳажмий блок; б ва в -қарама-қарши деворларга таянадиган ҳажмий блоклар; г, два е -консолли таянадиган ҳажмий блоклар; к -нуктавий таянчли ҳажмий блок.
Ҳажмий-блокли биноларнинг меъморий композициясини бойитиш, уларнинг турли-туман қиёфага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
блокларни бир-бирига нисбатан горизонтал ва вертикал йўналишларда су-риш;
ҳар хил ўлчамдаги ва бичимдаги блокларни комбинациялаш;
балкон, лоджия, эркер каби меъморий элементларни қўллаш.
Ҳажмий-блокли биноларнинг қуйидаги конструктив системалари қурилишда қўлланилмокда. Юк кўтарувчи ҳажмий блоклардан иборат асосий система (2.31-расм,а) бадандлиги 12 қаватгача биноларда қўлланилмокда. Асосий конструк-тив системанинг варианта сифатида битта бинонинг ўзида юк кўтарувчи блок-лар билан биргаликда юк кўтармайдиган блоклар ҳам қўлланиладиган система ҳам (2.31-расм, б) тажриба тариқасида тавсия қилинган ва лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Улардан ташқари комбинацияланган конструктив системалар: каркасли-блокли (2.31-расм, в),блокли-деворли (2.31-расм,г ва д),осма ҳажмий блоклар қўлланиладиган стволли-блокли системалар ҳам ишлаб чиқилган, ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинган.
Блокли ва блокли-панелли конструктив системаларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари яхши, лекин қаватлар сонини кўпайтиришинг имкони йўқ чунки блокларнинг юк кўтариш қобилиятини ва оғирлигини оширишга, уларни монтаж қилиш учун оғир кранлардан фойдаланишга тўғри келади.
Стволли-блокли системадаги конструктив ечимда стволнинг турли сатҳла-рида юк кўтарувчи ҳажмий блокларни жойлаштириш учун платформалар қилина-ди. Платформани ўзини қилиш анча материал ва меҳнат талаб қилганлиги учун платформаларни баландлик бўйича бир нечта сатҳда ясалади (2.31-расм. ж). Ҳар бир платформага бир неча қатор юк кўтарувчи блоклар ўрнатилиши мумкин.
Каркасли-блокли конструктив системада блоклар юк кўтармайдиган ва кар-каснинг ригелларига таянадиган бўлиши ёки ригелсиз платформа кўринишидаги ёпмаларга ўрнатилиши мумкин. Стволли-блокли ва каркасли-блокли конструк-тив системалар қўлланилганда бинонинг баландлигини 12 қаватдан кўп қи-лишга имкон туғилади.
Вазифасига ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда ҳажмий блоклар зарур мустаҳ-камликка, устиворликка, бикрликка, узоққа чидамли ва оловбардошликка эга бўлиши керак. Тайёр ҳажмий блоклар сув ўтказмайдиган, температура-намлик таъсирига чидамли бўлишлари ва эксплуатацион талабларни қондириши лозим. Ҳажмий блокларнинг тўсиқ конструкцияларига иссиқлик ва товуш изоляцияси талаблари қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |