2.25-расм. Ҳажмий блоклардан қурилган бино.
Уйсозлик комбинатларида ишлаб чиқарилган ҳажмий блокларни бино қури-ладиган жойга ташиб келтириш учун махсус катта майдончали прицепли авто-транспорт керак бўлади. Массаси 5 тоннагача бўлган ҳажмий блокларни оддий (масалан, минора кран) кранлар ёрдамида монтаж қилиш мумкин. Оғирлиги катта йирик ҳажмий блокларни монтаж қилиш учун махсус портал типидаги кранлардан фойдаланилади.
Ҳажмий блоклардан қуриладиган биноларни лойиҳалашдаги асосий вазифа-лардан бири -бинони ҳажмий блокларга оқилона бўлишдир (2.27-расм).
Бинони ҳажмий блокларга бўлишни иккита асосий системада амалга оши-риш мумкин: 1-система -блок системаси. Бунда бинони, хоналарнинг чегарала-рини ҳисобга олган ёки олмаган ҳолда, у ёки бу турдаги ҳажмий блокларга бў-линади; 2-система -аралаш система. Бунда бино ҳажмий блоклар билан бир қаторда ва бошқа элементларга ҳам (масалан, йирик панелларга) бўлинади.
2.26-расм. Турар-жой бинолари ҳажмий блокларининг асосий турлари:
а - санитария-техника кабинаси блоки; б - блок-хона балкони билан; в - блок-квартира; г - зинахона блоки.
2.27-расм. Бинонинг ҳажмларини блокларга бўлишнинг айрим усуллари:
а - бинони икки қаторли яхлит блок-хоналарга бўлиш; б - бинони бир қа-торли узунлиги бинонинг энига тенг блокларга бўлиш; в -бинони икки қаторли бир-бирига нисбатан силжиган блок-хоналарга бўлиш; г -бинони ҳажмий блокларга ва панелларга бўлиш.
Ҳажмий блок конструкциялар план ечими турли хил бўлган турар-жой бино-ларида ишлатилишлари мумкин.
Ҳажмий блокларни қуйидаги белгилар бўйича турларга бўлиш мумкин:
бинодаги функционал вазифасига кўра: сантехника кабиналари блоклари-га (2.5б-расм,а); блок-хоналар (2.26-расм,б); блок-квартиралар(2.26-расм, в); зинахона блоклари (2.26-расм. г); пойдевор блоклари; том блокларига;
ўлчамлари бўйича: кичик блоклар (полнииг юзаси 15 м2 гача); ўртача блоклар (полнинг юзаси 25 м2 гача); ката блокларга (полнинг юзаси 25 м2 дан зиёд);
блокнинг массаси буйича: енгил блоклзр (10 тоннагача); ўртача блоклар (25 тоннагача); оғир блокларга (25 тоннадан зиёд);
блокнинг полнинг 1 м2 юзасига келттирилган массаси бўйича: енгил блок-лар (450 кг/м2 гача); ўртача блоклар (450-700 кг/м2 оралиғида); оғир блок-ларга (700 кг/м2 дан зиёд);
блоклар конструктив элементларининг бирикиш усулларига кўра: моно-лит блоклар; болтлар билан бириктирилган блоклар; пайвандлаб бириктирилган блоклар; елимлаб ёпиштирилган бдоклар;аралаш усулда бириктирилган блок-ларга;
ички фазосининг очиқ ёки ёпиқлиги бўйича: ёпиқ блоклар; ёпиқ контурли очиқ блоклар; ёпилмаган контурли очиқ блоклар; очиқ фазовий элементларга (2.28-расм);
конструктив-технолигик ечимларига кўра (2.29-расм):“қалпоқ”типидаги ҳажмий блоклар; "стакан" типидаги ҳажмий блоклар; "ётқизилган стакан" типи-даги ҳажмий блоклар; "эгизак" типидаги ҳажмий блоклар; "этажерка" типидаги ҳажмий блокларга;
блокларнинг таяниш усулига кўра (2.30-расм): контур бўйича таянадиган ҳажмий блоклар; қарама-қарши деворларга таянадиган ҳажмий блоклар; консолли таянадиган ҳажмий блоклар; аралаш таянчли ҳажмий блоклар; нуктавий таянчли ҳажмий блокларга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |