Расмий секторда банд бўлганлар сони давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланади ва ҳисоблаб чиқилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:
ёлланиб (меҳнат шартномаси бўйича), шу жумладан сайланадиган лавозимларда ишлаётган доимий, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар;
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари;
кооперативлар ва ширкатлар аъзолари;
хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида расман рўйхатга олинган фуқаролар;
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган деҳқон хўжаликлари аъзолари ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ва деҳқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари.
Халқаро меҳнат ташкилоти меъёрларидан келиб чиқиб ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш ва таснифлаш амалиётига мувофиқ иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони таркибига ижтимоий суғурта ва солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради:
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар);
жисмоний шахсларда ҳақ олиб ишловчи шахслар;
оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятида ёрдам берувчи оила аъзолари;
тегишли рўйхатдан ўтмай ишловчи тадбиркорлар.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд шахслар сони меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ҳар чоракда ўтказиладиган тадқиқотлар асосида аниқланади.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун бандлик масалалари бўйича танлама кузатиш маълумотлари асосида:
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, бунда: - иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи; - иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони; - меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, жами;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, бунда: - иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчилар сони; - меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
, бунда, - иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, ҳаммаси.
Меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади:
1. Биринчидан, ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсадида меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида чет элда турганлар сони аниқланади. Бунинг учун:
а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси модулига биноан) ҳар чоракдаги тадқиқотлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, бунда: - мигрант меҳнатчиларни сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи; - меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини тадқиқот қилиш давомида аниқланган сони;
- меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, жами.
Чет элдаги мигрант меҳнатчиларнинг уй хўжаликларини тадқиқот қилишда бевосита қатнашмаслигини (сўров пайтида бўлмаслигини) ҳисобга олиб, ушбу шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган уй хўжаликлари ваколатли аъзоларидан сўралган ҳолда олинади.
б) мигрант меҳнатчиларни сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
, бунда: - мигрант меҳнатчилар сони, жами; - меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) зарурат бўлганда, меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётганларнинг сони жўнаб кетган йўналиши (мамлакати) бўйича аниқланади.
Бунинг учун:
-тадқиқотлар маълумотлари бўйича ҳар қайси мамлакатдаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчиларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи аниқланади;
-меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбатан салмоқни пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиш ва жамлаш йўли билан муайян мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчилар сони аниқланади.
2. Иккинчидан, умуман республика бўйича меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган cхема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
б) меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йилги социологик тадқиқотлар маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
г) ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ҳар чораклик тадқиқотлар маълумотлари.
, бунда: - иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони; - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақи ва меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар сони; - уй бекалари ва болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар сони; - ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари сони; - ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар сони.
Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, бунда: - иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар сони; - ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони; - ишга жойлаштиришга муҳтож бўлганларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар сони.
Jadval
Mehnat resurslari balansi
Mehnat resurslari – jami
shu jumladan:
mehnatga qobiliyatli yoshdagi aholi
iqtisodiyotda band bo’lgan katta yoshdagi shaxslar va o’smirlar
II.Mehnat resurslarining taqsimlanishi
4.
5.
6.
7.
8.
9.
II.1. Iqtisodiy faol aholi
II.1.1. Jami ish bilan ta’minlanganlar
shu jumladan:
a) rasmiy sektorda
b) norasmiy sektorlarda
II.1.2. Ishga joylashishga muxtoj ish bilan ta’minlanmagan shaxslar
ulardan:
rasmiy ro’yxatga olingan ishsizlar
mehnat organlarida ish qidirayotgan sifatida ro’yxatga olinganlar
ishsizlar sifatida ro’yxatga olinmasdan mustaqil ravishda ish qidirayotganlar
II.2. Iqtisodiy faol bo’lmagan aholi
shu jumladan:
ishlab chiqarishdan ajragan holda ta’lim olayotgan shaxslar
yoshi bo’yicha imtiyozli shartlarda pensiya olayotgan shaxslar, nogironlar
ko’p bolali onalar, bolasi 3 yoshga to’lgunga qadar parvarish qilib ishlamayotgan ayollar
ixtiyoriy ravishda ishlamayotgan va ishlashni xoxlamaydigan boshqa shaxslar, shu jumladan uy bekalari
4. Aholining ish bilan bandligi statistikasi
Aholining ish bilan bandligini o’rganish uy xo’jaliklarini tanlama kuzatish ma’lumotlariga asoslanadi.
Uy xo’jaliklarini so’rovi Bandlikka ko’maklashish tuman (shahar) markazlari xodimlari tomonidan har chorakning oxirgi oyi ikkinchi o’n kunligi mobaynida o’tkaziladi.
Сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини танлаш ҳар бир туман бўйича маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлайдиган бўлиши зарур. Танлов уй хўжаликларининг камида бир фоизини сўров билан қамраб олади.
Уй хўжаликларини сўрови Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан туман (шаҳар) ҳамда статистика бўлимлари билан биргаликда ўтказилади ва бу иш тўрт босқичдан ташкил топади: