14-mavzu. Mehnat bozori statistikasi



Download 169 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi169 Kb.
#217805
1   2   3
Bog'liq
мехнат Ma'ruza.matni

а) биринчи босқичда ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бунда: - ҳар бир туман (шаҳар) да сўров ўтказилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони; - туман (шаҳар) даги уй хўжаликлари сони;
б) иккинчи босқичда уй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари аниқланади, бунда:
танлаб олинган аҳоли пунктлари ёнма-ён чегараларга эга бўлмаслиги керак;
туман марказлари ва улардан йироқда жойлашган аҳоли пунктлари мажбурий тартибда ўрганилиши керак;
ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу жумлага киради) ўрганилиши керак;
ҳар бир шаҳарда ёнма-ён чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла ўрганилиши керак.
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади;
в) учинчи босқичда ҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони аниқланади;
г) тўртинчи босқичда аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади.
Бунда танлашнинг қуйидаги тартиб-қоидасини назарда тутадиган "пропорционал босқичма-босқич танлаш" усулидан фойдаланилади:
- мазкур аҳоли пунктида (маҳаллада) жойлашган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонини ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонига бўлиш йўли билан "танлаш босқичи" аниқланади. Масалан, танлаб олинган аҳоли пунктида 300 та уй хўжалиги мавжуд бўлиб, ўрганиладиган уй хўжаликлари сони эса 30 тани ташкил этиши керак бўлса, "танлаш босқичи" "10" ни (300:10) ташкил этади;
- ҳар бир уй хўжалигига ранжирланган тартиб рақами берилиб, умумий уй хўжаликларининг сонидан "танлама тўплам"га уй хўжаликлари танлаб олинади.
Уй хўжаликлари сўрови Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус сўровнома бўйича амалга оширилади.
Танлаб олинган уй хўжаликларининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча аъзолари сўраб чиқилиши керак, улар ҳозир бўлмаган тақдирда эса, ҳозир бўлмаган уй хўжаликлари аъзоларига тегишли жавобларни уй хўжалигининг бошқа ваколатли аъзосидан олинади.
Сўровни амалга оширган ходимлардан уй хўжаликлари сўровининг тўлдирилган сўровномаларини қабул қилиш Бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Тўлдирилган сўровномаларни қабул қилишда:
сўраб чиққан ходим томонидан уй хўжаликлари сўровининг аниқ тарзда танланишига риоя қилинганлиги;
сўровнома саволлари тўлиқ тўлдирилганлиги;
сўровнома саволларига жавобларнинг мантиқлилиги ва бир-бирига зид эмаслигини текшириш таъминланиши керак.
Уй хўжаликлари сўрови ўтказилишининг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари сўровини ўтказган ходимга ва сўровномани қабул қилиб олган шахсга юкланади.
Сўровнома материали қабул қилиб олингандан кейин уни қайта ишлаш махсус компьютер дастури ёрдамида амалга оширилади. Маълумотлар базасини шакллантириш (маълумотларни компьютерга киритиш) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Маълумотлар компьютерга тўлиқ киритилгандан кейин маълумотлар базаси ҳар бир туман бўйича алоҳида файллар шаклида кейинчалик узил-кесил пухта ишлаш ва таҳлил қилиш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига юборилади.
Маълумотларни пухта ишлаш ва таҳлил қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
маълумотлар базасини шакллантириш (компьютерга киритиш) - ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 1-кунигача;
ҳар бир туман бўйича йиғма жадвалларни пухта ишлаш ва олиш - ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
текшириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва таҳлилий жадвалларни тайёрлаш - ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача.
Барча мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларни рўхатидаги ишчилар сонига доимий, мавсумий, вақтинча бир ва ундан ортиқ кунга ишга қабул қилинганлар ҳисобланади.
Бу кўрсаткич ҳар бир календар кунига барча ишга келган ишчилар ишдан қатнашидан қатий назар яъни ишлаётганлар, ишламаётган вақти (простое) хизмат сафари, касаллик бўйича ишга келмаётганлар: давлат ва жамоа топшириқларини бажарувчилар, қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинганлар, малакасини оширишдаги, меҳнат таътилидаги ва бошқалар.
Рўйхатдаги аҳоли сонига қўшилмайдилар, корхона ва ташкилот рўйхатида турмайдиганлар, ўриндошлар, ишга жалб қилинганлар.
Ишчиларнинг рўйхатдаги сони ҳар кунига қуйидагича аниқланади: ,
бу ерда: - ишга келганлар; – ишга келмаганлар.
Statistikada mehnat resurslaridan foydalanish darajasini aniqlash maqsadida quyidagi ko’rsatkichlar tizimidan foydalaniladi:

1. Iqtisodiy faol aholi koeffitsenti:




– iqtisodiy faol aholi,
- aholini o’rtacha soni.

2. Mehnat resurslarining bandlik koeffitsenti:




bunda, - band bo’lgan aholi soni.

3. Iqtisodiy faol aholining yuklama koeffitsenti:


bunda, – iqtisodiy nofaol aholi.

4. Ishsizlik koeffitsenti:


– ishsiz aholi soni.

5. Ro’yxatdan o’tgan ishsizlar koeffitsenti:


– ro’yxatdan o’tgan ishsizlar.

6. Aholi tarkibining samaradorlik koeffitsenti:


– 16 yoshgacha bo’lgan aholi

5. Mehnat bozorini statistik ko’rsatkichlari tizimi


Mehnat bozorini tahlil qilishning statistik ko’rsatkichlar tizimi, qo’yilgan maqsadga ko’ra, bir qancha blok va guruhlardan tashkil topishi mumkin. Masalan, ishchi kuchining shakllanishi nuqtai nazaridan, mehnat yuklanishining quyidagi ko’rsatkichlari muhim ahamiyatga ega: mehnat o’rnini bosish , nafaqa yuklanishi va umumiy mehnat yuklanishi koeffitsientlari . Ish bilan band xodimlarning amaldagi sonini mehnat unumdorligining o’rtacha darajasi va ishlab chiqarishning o’rtacha texnik darajasida ushbu ishlab chiqarish uchun zarur bo’lgan xodimlarning soni bilan taqqoslash orqali to’liq bo’lmagan ish bilan bandlikni hisob-kitob usulida aniqlash mumkin.
Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish