Кўп босқичли иқтисодий жараёнларни режалаштириш учун, ҳар бир оралиқ босқичда алоҳида қарор қабул қилишда, бутун жараённинг туб мақсади кўзланади. Бутун жараённинг ечими ўзаро боғланган ечимлар кетма-кетлигидан иборат бўлади. Ўзаро боғланган бундай ечимлар кетма-кетлиги стратегия деб аталади. Олдиндан танланган мезонга нисбатан энг яхши натижани таъминловчи стратегия оптимал стретагия деб аталади. Бошқача айтганда, оптимал стратегия кўп босқичли иқтисодий жараённинг оптимал ривожланишини таъминловчи стратегиядир. Динамик дастурлаш кўп босқичли тузилишга эга бўлган ёки бундай тузилишга келтириладиган масалаларнинг оптимал ечимини топиш учун ишлатиладиган математик воситадир. Кўп иқтисодий жараёнлар ўз ўзидан босқичларга бўлинадиган бўлади. Масалан 5 йиллик, 1 йиллик режаларни тузишда ҳар бир босқич сифатида 1 йил, квартал, декадаларни кўрсатиш мумкин. Лекин баъзи масалалар вақтга боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, энг қисқа йўл билан кўзланган маррага (жойга) бориш масаласи вақтга боғлиқ эмас. Лекин бу масалани кўп босқичли масалага айлантириб, уни динамик дастурлаш усули билан ечиш мумкин. Кўп босқичли иқтисодий масалаларни ечиш учун уларни ягона математик моделини ёки бўлмаса, ҳар бир босқичга мос келувчи статик моделлар тизимини тузиб сўнгра уни динамик дастурлаш усуллари билан ечиш керак. Шундай қилиб, кўп босқичли жараён сифатида ифодаланувчи математик дастурлаш масалаларини ечиш динамик дастурлашнинг предметини ташкил этади. Динамик дастурлаш кўп босқичли тузилишга эга бўлган ёки бундай тузилишга келтириладиган масалаларнинг оптимал ечимини топиш учун ишлатиладиган математик воситадир. Кўп иқтисодий жараёнлар ўз ўзидан босқичларга бўлинадиган бўлади. Масалан 5 йиллик, 1 йиллик режаларни тузишда ҳар бир босқич сифатида 1 йил, квартал, декадаларни кўрсатиш мумкин. Лекин баъзи масалалар вақтга боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, энг қисқа йўл билан кўзланган маррага (жойга) бориш масаласи вақтга боғлиқ эмас. Лекин бу масалани кўп босқичли масалага айлантириб, уни динамик дастурлаш усули билан ечиш мумкин. Кўп босқичли иқтисодий масалаларни ечиш учун уларни ягона математик моделини ёки бўлмаса, ҳар бир босқичга мос келувчи статик моделлар тизимини тузиб сўнгра уни динамик дастурлаш усуллари билан ечиш керак. Шундай қилиб, кўп босқичли жараён сифатида ифодаланувчи математик дастурлаш масалаларини ечиш динамик дастурлашнинг предметини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |