14. Маъруза. Организмнинг ички мухити. Гомеостаз. Қоннинг функционал аҳамияти. Қон тизимининг онтогенезда шаклланиши. Режа


Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги. Қ



Download 31,19 Kb.
bet3/5
Sana21.12.2022
Hajmi31,19 Kb.
#893240
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу маърузаси

Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги. Қон шаклли элементларининг солиштирма оғирлиги қон плазмасига нисбатан юқори бўлганлиги учун, қон тиндирилганда улар чўкади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги эркакларда бир соатда 1-10 мм, аёлларда - 2-15 мм га тенг. Янги туғилган болаларда бир соатда 1-2 мм, уч ёшли болаларда 2-17 мм, ўн ёшли болаларда 12 мм дан ошмайди.
Лейкоцитлар - оқ қон ҳужайралари бўлиб, ядроли, улар махсус ранглар билан бўялиб, донадор ва донасиз лейкоцитларга бўлинади. Донали лейкоцитлар ўз навбатида эозинофил (2-4%), базофил (0.5-1%) ва нейтрофилларга(63%) бўлинади. Донасиз лейкоцитлар – моноцит (6-8%) ва лимфоцитларга бўлинади. Бир миллиметр кубда 4000-9000 лейкоцитлар бўлади. Тиббиётда турли касалликларда лейкоцитларнинг нисбати ўзгаради. Маълумки лейкоцитларнинг бир- бирига нисбати фоиз(%) ҳисобидаги ҳолати -лейкоцитар формула деб номланади. Баъзи бир патологияларда лейкоцитлар сони ва лейкоцитар формула ҳам ўзгаради.
Организмнинг ташқаридан тушган микроорганизмларга ва токсинларга қарши курашишида лейкоцитларнинг роли катта. Бу қон ҳужайралари амеба каби ҳаракат қилиб, ўлжасини ўраб олади ва парчалайди. Бундай жараён фагоцитоз дейилади. Лейкоцитлардан лимфоцитлар иммун механизмларининг яратилишида иштирок этади ва улар лимфа тугунларида ҳосил бўлади. Нейтрофил лейкоцитлар суякнинг қизил илигида ҳосил бўлиб, уларнинг сони жуда кўп ва улар, асосан, фагоцитоз вазифасини бажарадилар. Битта нейтрофил 20-30 та микробни қамраб, парчалаб йўқ қилиши мумкин. Моноцит лейкоцитлар талоқ ва жигарда ҳосил бўлади ва улар ҳам фагоцитозда иштирок этади. Лейкоцитларнинг сони ва лейкоцитар формула организмнинг ёшига қараб ўзгаради. Янги туғилган бола қонида катталарникига нисбатан лейкоцитлар бир мм куб ҳисобида юқори (20000). Бир - икки кунлик болаларда яна кўпаяди (30000). Кўпайишнинг сабаби шуки, бола туғилаётганда тўқималарда қон куйилиш бўлиши мумкин, ортиқча тўқималар туғиш давомида пайдо бўлиши мумкин. Шуларни йўқотишда лейкоцитлар фаол қатнашадилар. Постнатал ҳаётнинг биринчи ҳафталарида лейкоцитлар сони 10000-12000 гача тушади. Ўн беш ёшларда у катта организмдаги даражасига етади.
Лейкоцитар формулада бир ёшгача бўлган болаларда лимфоцитлар миқдори юқори, нейтрофиллар паст даражада бўлади. Беш-олти ёшларда бу кўрсаткичлар тенглашади. Боланинг ёши ошган сари нейтрофиллар кўпайиб, лимфоцитлар камаяди. Ёш болаларнинг тез инфекцион касалликларга дучор бўлиши, биринчидан, нейтрофилларнинг камлиги ва иккинчидан, уларнинг фагоцитоз фаоллиги етарли даражада эмаслигидандир.
Тромбоцитлар (қон пластинкалари) ва қоннинг ивиши. Тромбоцитлар шаклли элементлар ичида энг кичиги бўлиб, одам ва сут эмизувчиларда ядросиз бўлади. Бир мм3 қон ҳажмида 200 000 – 400 000 гача тромбоцитлар бўлиши мумкин. Оғир жисмоний ишдан сўнг тромбоцитлар 3-5 баробар кўпайиши мумкин. Тромбоцитлар суякнинг қизил илигида ва талоқда ҳосил бўлади ва уларнинг асосий вазифаси қоннинг ивишида иштирок этишидир. Қон томир жароҳатланса, тромбоцитнинг тузилиши бузилиб, ундан плазмага маълум модда ажралиб чиқади. Улар тромб ҳосил қилишда иштирок этади. Бундан ташқари, ажралиб чиққан серотонин моддаси қон томирнинг торайишига олиб келиб, қоннинг организмдан ташқарига оқиб кетишидан сақлайди. Қон меъёрда томирлар ичида ивиб қолмайди, чунки унда ивишга қарши омиллар ҳам мавжуд. Янги туғилган бола қонининг ивиши жуда секин бўлади. Учинчи кундан бошлаб қоннинг ивиши тезлашади ва катта организмдаги кўрсаткичга етиб олади. Катталарда қон ивиш тезлиги 3-6 дақиқага тенг.
14.4. Қон группалари ва қон қуйиш
Бир одамдан иккинчи одамга қон қуйишда қоннинг группаси эътиборга олинади. Қонни группаларга ажратишда эритроцитлардаги антигенлар - аглютиногенлар, қон плазмасида агглютинин оқсили аҳамиятлидир. Эритроцитларда агглютиногенлар икки хил бўлади ва лотин ҳарфи А ва В билан белгиланади. Плазмада агглютининлар ҳам икки хил бўлади ва грек ҳарфи б (алфа) ва в (бета) билан белгиланади. Одамлар эритроцитида агглютиногенлар алоҳида А ва В ёки биргаликда учрашиши мумкин ва, ниҳоят, умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Плазмада агглютининлар ҳам шундай бўлиши мумкин. Шуларга кўра одамлар қони тўрт группага бўлинади.
Ҳаёт жараёнида шундай ҳоллар учраб турадики, бирон бахтсиз ҳодиса натижасида киши кўп қон йўқотади. Беморга бошқа одамдан қон олиб қуйиш зарур бўлади. Қон қуйишда маълум қоидаларга эътибор бериш керак, акс ҳолда, эритроцитлар бир-бирига ёпишиб қолади, яъни агглютинация реакциясига учрайди ва бемор ўлиб қолади. Қон берувчилар донор, қон олувчиларни реципиент дейилади. Статистик маълумотларга кўра, биринчи группа тахминан 40%, иккинчи группа - 39%, учинчи группа 15%, тўртинчи группа - 6% одамларда учрайди.
Қон қуйиш пайтида донор қонидаги агглютиноген реципиент қонидаги агглютинин билан учрашса, бошқача қилиб айтганда, бир хил типдаги аглютиноген ва аглютининлар қонда бўлиб қолса, масалан агглютиноген А ва агглютинин алфа, ёки агглютиноген В ва агглютинин бетта учрашса, агглютинация реакцияси юз беради. Агглютинация реакциясида плазмадаги агглютинин елим вазифасини бажариб, эритроцитларни бир-бирига ёпиштириб қўяди. Биринчи группа қонни исталган қон группасига қуйиш мумкин, лекин бошқа группа қонига қуйилганда секин ва оз миқдорда қуйилади. Тўртинчи группа қонини фақат шу группа қонига қуйиш мумкин. Иккинчи ва учинчи группа қонларни бир-бири билан аралаштириб бўлмайди. Биринчи группа қонга эга инсонларни универсал донорлар, тўртинчи группа қонга эга инсонларни универсал реципиент дейилади. Шунга мувофиқ равишда қон куйишда уларнинг агглютиноген омили борлиги инобатга олинади (7 - 2 расм).
Қон эритроцитларида яна бир агглютиноген - "резус-омил" учрайди. Қон группасига ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, қон қуйишда бу омилга эътибор бериш керак. Инсонларнинг 85% ида "резус-омил" бўлади ва булар "резус-мусбат" деб аталади. Қолган 15% одамлар қонида бўлмайди ва улар "резус-манфий" деб аталади. Резус-омили мусбат ва манфий бўлган қонларни аралашиши агглютинация реакциясига олиб келади. Ёшларнинг турмуш қуришида келин-куёвларни тиббий кўригида шу омилга катта эътибор берилади. Агар отасининг қони резус-мусбат бўлса, онасининг резуси-манфий бўлса, боланинг қони резус-мусбат ёки манфий бўлиши мумкин. Агар резус мусбат бола қонининг агглютиногенлари она қонига ўтса, у ерда резус-мусбат эритроцитларга қарши антителалар (агглютининлар) ишлаб чиқаради. Агар шу антителолар йўлдош орқали ҳомила қонига ўтса, агглютинация реакцияси бўлади ва ҳомила нобуд бўлиши мумкин. Она қонида ривожланаётган ҳомиланинг қон резуси манфий бўлса, бола нормал туғилади.
14.5. Қон тизимининг ёшга боғлиқ хусусиятлари

Download 31,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish