14-маъруза. Мавзу: Катта пролётли зал хоналар томларининг юк кўтарувчи конструкциялари


-расм. "Кисловодск" типидаги фазовий ўзаро кесишган стерженли металл конструкция



Download 1,11 Mb.
bet3/6
Sana21.12.2022
Hajmi1,11 Mb.
#893631
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 МАЪРУЗА Катта пролётли зал хоналар томларининг юк кўтарувчи конструкциялари

14.3-расм. "Кисловодск" типидаги фазовий ўзаро кесишган стерженли металл конструкция: 1 - устки пояс элементлари; 2-остки поясэлементлари; 3-ҳовонлар (диагонал стерженлар); 4 - устунқош.



14.4-расм. “Структура” да стерженларнинг коннектор ёрдамида бирикиши (план).


Металл прокатлардан қилинадиган структураларда стерженларни махсус фасонкалар воситасида болтлар ёки пайвандлаш ёрдамида бириктирилади. Бу ечим кўп меҳнат талаб қилади ва стерженларни бириктиришда аниқликни таъминлаш анча мураккаб кечади.
Структурада остки пояс устки поясга нисбатан ячейканинг ярмига бино ичига сурилади (14.3-расм). Устки ва остки пояслардаги тугунлар қия диагонал жойлашган элементлар - ҳовонлар ёрдамида бириктирилади.
Структуралардан одатда устунлар кўринишида қилинадиган таянчларга тушадиган зўриқишларни яхши тақсимлаш учун уларни устунларга 4 та қия стерженлардан ташкил топадиган махсус устунқош (капитель) ёрдамида таянтирилади (14.3-расм).
Структуралар устидан том қилиш учун металл ёки ёғоч чорчўплардан фой-даланиб тайёрланадиган шитлар, профилланган пўлат листлардан қилинган настиллардан фойдаланилади. Уларни коннекторга маҳкамланган швеллерлар-га таянтириш керак. Том элементларини бевосита структура стерженларига таянтириш мумкин эмас, чунки улар фақат ўқ бўйлаб йўналган зўриқишларга ишлайдилар.
Ўзаро кесишган стерженли фазовий конструкциялар консолли ёки консолсиз бўлиши мумкин. Стерженларнинг номинал узунлиги одатда 3 м қабул қилинади. Бунда конструкциянинг баландлиги 2,2 м ни ташкил қилади. 30x30 ва 36x36 м пролётларни ёпиш учун типовой конструкциялар ишлаб чиқилган. Умуман олганда, пролёт 100 м ва ундан ортиқ бўлиши ҳам мум-кин. Бундай ҳолларда конструкциянинг бадандлиги h нинг пролёт L га нисбати конструкция консолсиз бўлганда 1/15...1/25 оралиғида, консолли бўлганда эса 1/30...1/35 оралиғида қабул қилинади. Консолнинг қулочи (кон-струкциянинг таянчдан ташқарига чиқиб турган қисмининг узунлиги) LK ва пролёт L орасидаги нисбат эса 1/4...1/8 оралиғида бўлгани маъқул. На-зарий жиҳатдан олганда структураларнинг устки ва остки поясларининг тўри квадрат, учбурчак ёки олти бурчак системаларда бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда конструкциянинг бадандлиги h нинг пролёт L га нисбати конструкция консолсиз бўлганда 1/15...1/25 оралиғида, консолли бўлганда эса 1/30...1/35 оралиғида қабул қилинади. Консолнинг қулочи (конструк-циянинг таянчдан ташқарига чиқиб турган қисмининг узунлиги) LK ва пролёт L орасидаги нисбат эса 1/4...1/8 оралиғида бўлгани маъқул. Назарий жиҳатдан олганда ст-руктураларнинг устки ва остки поясларининг тўри квад-рат, учбурчак ёки олти бурчак системаларда бўлиши мумкин.
Букма конструкциялар - юпқа деворли конструкциялар бўлиб, бир-бири билан маълум бурчак остида монолит қилиб бириктирилган ясси плиталардан иборат бўлади. Букма конструкцияларнинг темирбетон ёки армоцемент плиталарини ёқлар ва плиталар кесишишидан ҳосил бўлган чизиқларни қовурғалар деб аталади. Конструкциянинг кесими бир таянчдан иккинчи таянчгача ўзгармас бўлса, призматик букма конструкция деб аталади. Призматик букма конструкцияларнинг кесими асосан трапеция ва учбурчак шаклда бўлади (14.5-расм). Уларнинг баландлиги пролётнинг 1/10...1/20 қисмига тенг бўлиши мумкин.


Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish