14. Фалсафада дунёни умумий қонуниятларини билиш хақида қандай йўналишлар бор?
Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш — инсоннинг теварак-атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир. Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёкарашлар мажмуаси эса ижтимоий дунёқараш деб юритилади. Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга келади, дейиш мумкин. Бунда ижтимоий дунёқарашнинг ум умий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим. Кундалик ҳаётий тажрибалар асосида жамиятда, одамларда оддий, ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) моҳиятга эга бўлган қарашлар, тушунчалар, ғоялар шаклланади. Бу — дунёқарашнинг ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) шакли ҳисобланади. Уни кўпинча ҳаётий фалсафа, деб ҳам атайдилар. Ҳаётий фалсафанинг доираси жуда кенг бўлиб, онгнинг содда намоён бўлиш шаклларини ҳам, оқилона ва соғлом фикрларни ҳам ўз ичига олади. Ҳаётий фалсафа ёки оддий амалий дунёқарашнинг ўзига хос турини инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги билим ва тажрибалар таъсирида шаклланаётган қарашлар ташкил этади. “Ҳар кимнинг ўз фалсафаси бор” дейилганида ана шу ҳол англашилади. Демак, дунёқараш ўзининг кундалик оммавий шаклларида чуқур ва етарли даражада асосланмаган стихияли характерга эга. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда кундалик тафаккур муҳим масалаларни тўғри тушунтириш ва баҳолашга ожизлик қилади. Бунинг учун оламни илмий тахлил қилиш ва билиш зарур. Дунёқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунёқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бўлиб, киишарнинг умриу амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири ва меҳнати жараёнида вужудга келади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ўз дунёқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кўрсатади. ‘Д ун ёқ ар аш ” тушунчаси Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу таwww.ziyouz.com kutubxonasi Дунёқарашнинг тарихийлиги яна шундаки, у маълум диалектик жараёнда такомиллашиб боради. Унинг шакллари ўзгаради, тарихий кўриниишари муттасил янгиланиб туради. Маълумки, инсоният тараққиётининг илк босқичларида дунёқараш ниҳоятда оддий булган. Агар шундай бўлмаганида, ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тенг суюқлик миқдорини сиқиб чиқариш хоссасига эга эканини кашф этган қадимги замоннинг буюк олими Архимед ҳаммомдан яланғоч ҳолда чиқиб, “Эврика!”, яъни “Топдим!”, дея қичқирмаган булар эди. Дунёқараш жамият ривожига мос равишда аста-секин такомиллашиб борган. Тараққиётнинг кейинги даврларида фан соҳасида қилинган кашфиётлар инсон дунёқараши нақадар чуқурлашиб, унинг билимлар доираси кенгайиб кетганини кўрсатади. Бунда ворислик анъанаси яққол кўзга ташланади: ҳар бир даврнинг дунёқараши, ғояси ўтмишда яратилган маънавий қадриятларнинг энг яхшиларини, илғор ва ижобийларини ўзида сақлаб қолади. Шу асосда янги тамойилларга эга бўлган дунёқараш ҳам такомиллашиб боради. Оддий буғ машинасидан космик ракеталаргача бўлган фан-техника тараққиёти бунга яққол мисол бўла олади. Бу тушунчанинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг м азмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади.
Фалсафий билимлар ривожи узлуксиз жа- ^ Ф алсафанинг инсо- pagH 5 ўЛИ5 ; у инсониятнинг тафаккур боният ва ж ам ият б и да илгари эришган ютуқларини танқидий ҳаетидаги урнн баҳолашни тақозо этади. Бироқбу — уларни тамоман рад этиш, кўр-кўрона танқид қилиш лозим дегани эмас, балки уларга хос барча хато ва камчиликларни англаб, яхши ва ижобий жиҳатларидан фойдаланиш демакдир. Ана шундай танқидий ёндашув ва ворислик фалсафанинг муҳим хусусиятларидан биридир. Бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларга ва унинг ҳаётдаги ўрнига қараб, ижтимоий тараққиётнинг турли даврларида унга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борган. Бу муносабатлар дастлабки фанлар пайдо бўлиб ва уларнинг баъзилари фалсафадан ажралиб, алоҳида мустақил фан соҳасига айлана бошлаган даврлардаёқ шакллана бошлаган. - Фалсафанинг ижтимоий онг тизимида тутган ўрни, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти нимадан иборат, деган масала ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлган. Айниқса, тарихий тараққиётнинг туб бурилиш даврларида фалсафанинг асл моҳиятини билиш, унинг усул ва ғоялари кучидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этган. Фалсафа. сирасини айтганда, ижтимоий тафаккур ва инсоният маънавий тараққиёти маҳсулидир. У кишиларнинг оламни билиш, ўзлаштириш, фаровон ҳаёт кечириш ва ўз инсоний салоҳиятларини намоён этиш эҳтиёжлари билан узвий боғлиқдир. Фалсафий таълимотлар ҳамма даврларда ҳам инсониятнинг илғор тажрибаларини www.ziyouz.com kutubxonasi ўзида мужассамлаштирган ва инсоният маданиятини янада юксакроқ босқичга кўтаришга хизмат қилган. Ҳар бир фалсафий ғоя, мафкура, билимлар тизими асосан ўз даври хусусиятларини акс эттирган. Улар замон руҳи ва маънавиятини ўзида мужассамлаштирган, давр муаммоларини ҳал этишда қўл келган. Ш унинг учун Афлотун, Форобий, Беруний, Навоий ва Гегелнинг асар ҳамда таълимотларида улар яшаб ўтган давр ғоялари акс этган. Кишилик жамияти ҳеч қачон бир текис ва силлиқ ривожланмаган. Тараққиёт ортидан инқирозлар, ютуқлар кетидан мағлубиятлар, фаровонликлар изидан заволга юз тутишлар таъқиб этган. Муайян жамият иқтисодий-сиёсий, ахлоқий-диний, бадиий-эстетик тараққиёт борасида инқирозга дуч келар экан, ундан чиқиб кетиш учун илғор фалсафий таълимотларга эҳтиёж сезади. Ш унинг учун ҳам буюк фалсафий таълимотларни, бир томондан, маданий-интеллектуал ривожланиш самараси, иккинчи томондан, туб ижтимоий ўзгаришлар тақозоси дейиш мумкин. Муайян тарихий бурилиш даврида “Фалсафа нима ўзи?” деган масала долзарб ақамият касб этиши ҳам шундан. Ана шундай даврларда кишилар фалсафанинг моҳияти, унинг мақсад ва вазифаларини янгича идрок этганлар. Қадимги Ю нонистон ва Рим давридан буён ўтган икки минг йилдан зиёдроқ вақт мобайнида “Фалсафа энди йўқ бўлди, уни ўрганишнинг ҳеч бир зарурати қолмади”, қабилидаги гаплар кўп бўлган. Лекин замонлар ўтиши билан одамзод барибир фалсафага э\тиёж сезган ва у инсоннинг маънавий камолотида беқиёс аҳамият касб этишига қайта-қайта ишонч ҳосил қилган. Бу жиҳатдан қуйидаги ривоят жуда ибратлидир. Милоддан олдинги биринчи аерда яшаб ўтган буюк файласуф Лукрецийнинг шогирдларидан бири унга қараб, “Устоз, фаннинг бошқа соҳаларига оид илмлар жуда кўпайиб кетди. Энди фалсафани ўрганишнинг ҳожати бормикан?”, дебди. Шунда улуғ файласуф: “Фалсафани Сукрот, Афлотун, Арасту каби буюк алломалар яратган. Лекин эндиликда инсониятнинг ана шундай буюк мутафаккирлари яратган бу фанни ўрганмаслик ҳар қайси нодоннинг ҳам қўлидан келадиган иш бўлиб қолди”, деган экан. Фалсафа кишиларга олам тўғрисида яхлит тасаввур беради, бошқа фанлар эса, унинг айрим жиҳатларини ўрганади. Масалан, биология ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, турларининг келиб чиқиши, ўзгариши ватакомиллашиб бориши каби масалаларни ўрганади. Бу соҳага оид фанлар ушбу йўналишдаги жараёнларнинг баъзи хусусият ва жиҳатларини чуқурроқтадқиқ этишга ҳаракат қилади. Бинобарин, биолог ҳар қандай ривожланиш жараёни билан эмас, www.ziyouz.com kutubxonasi балки фақат жонли танадаги ривожланиш жараёни билан қизиқади. Умуман, ривожланиш жараёнининг ўзи нима, унинг моҳияти қандай? Масаланинг айнан шутаҳлитда қўйилиши илмий муаммоларни фалсафий масалага айлантиради. Яъни, шу гариқа муайян мавзу оддий илм соҳасидаги йўналишдан фалсафий муаммо тусини олади. Энди файласуф ким, деган саволга жавоб берайлик. Философ сўзини, юқорида айтганимиздек, илк бор атоқли математик ва мутафаккир Пифагор қўллаган. Бу тушунчанинг маъносини у Олимпия ўйинлари мисолида куйидагича тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ— савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар, Пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди. Бу, бир қарашда, оддий ва жўн мисолга ўхшайди. Аммо унинг маъноси ниҳоятда теран. Чунки, инсон умрининг ўзи ҳам шундай. “Дунё театрга ўхшайди, унга келган ҳар бир киши саҳнага чиқади ва ўз ролини ўйнаб дунёни тарк этади” , деган фикр бежиз айтилмаган. Кимдир бу дунёга унинг сир-асрорлари тўғрисида бош ҳам қотирмасдан келиб кетади, умрини ейиш-ичиш, уй-рўзғор ташвишлари билан ўтказади. Бошқаси — нафс балосига берилиб, молмулкка ружу қўяди. Учинчиси эса, олам ҳикматларини ўрганади, умрини хайрли ва савоб ишларга сарфлайди, бошқалар учун ибрат бўларли ҳаёт кечиради. Қадимги Ш арқ ва Ю нонистонда ҳар томонлама чуқур билим ҳамда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, инсон маънавиятини бойитиш ва ҳақиқатни билишга интилувчи кишиларни файласуф деб атаганлар. Фозил ва комил инсонларгина фалсафа билан шуғулланганлар. Аслида, ўша даврларда фалсафани ўрганиш дейилганда, илмнинг асосларини эгаллаш кўзда тутилган. Грек мутафаккири Гераклит (эрамиздан аввалги 520—460 йилларда яшаган) шогирдларига мурожаат қилиб, “Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган”, деганда айнан ана шу ҳақиқатни назарда тутган. Бошқа бир буюк грек файласуфи Эпикур (эрамиздан аввалги 470—399 йилларда яшаган) бу ҳақиқатни қуйидагича ифода этган: “Ўз-ўзингни ерга уриш, тубанлашиш нодонликдан бошқа нарса эмас, ўзлигингдан юқори туриш э с а - файласуфликдир” Лев Толстой донишманд кишиларнинг уч хислатини алоҳида таъкидлаб, шундай ёзган: “Улар, аввало, бошқаларга берган маслаҳатларига ўзлари амал қиладилар; иккинчидан, ҳеч қачон ҳақиқатга Ю www.ziyouz.com kutubxonasi қарши бормайдилар; учинчидан, атрофидаги кишиларнинг нуқсонларига сабр-тоқат билан чидайдилар” Худди шунингдек, Шаркда ҳам Конфуций ва Моний, Хоразмий ва Форобий, имом Бухорий ва имом Термизий, Беруний ва ибн Сино, Нақшбанд ва Навоий каби донишманд боболаримиз ўз ҳаётий кузатишлари ҳамда тажрибаларини умумлаштириш, инсонга хос хато ва камчиликлардан сабоқчиқариш , башарият томонидан гўпланган билим, тажрибаларни ўзлаштириш орқали файласуф даражасига кўтарилганлар. Умуман олганда, билимдон кишиларнинг барчасини ҳам донишманд ёки мутафаккир деб бўлмайди. Ҳақиқий файласуфлар ҳаётда ниҳоятда кам бўлади. Улар ўз даври ва миллатининг фарзанди сифатида инсоният тарихига катта таъсир кўрсатади. Худонинг ўзи ақлзаковат, истеъдод, куч-қувват ато этган, ёрқин тафаккурга эга бўлган бундай буюк шахслар умумбашарий тараққиёт миқёсида танилган, теран инсоний ғоялар, маънавий бойликларнинг қадр-қимматини чуқур англайдиган донишманд одамлар бўлган1 Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги даврда бизда фалсафа ихтисослиги бўйича маълумот олган мутахассисни файласуф дейиш одат тусига кириб қолди. Аслида, файласуф сўзи ана шу тарзда ишлатилганида ушбу соҳанинг замонавий мутахассиси, унинг асосларини эгаллаган, мазкур йўналишда тадқиқот олиб борадиган ёки илмий даражага эга бўлган кишилар тушунилади, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |