14- маъруза тикув машиналарини монтаж қилиш усуллари



Download 0,55 Mb.
bet1/4
Sana15.11.2022
Hajmi0,55 Mb.
#865890
  1   2   3   4
Bog'liq
14-маъруза


14- МАЪРУЗА


ТИКУВ МАШИНАЛАРИНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ


Режа:

  1. Янги жиҳозларни монтаж қилиш технологияси.

  2. Жиҳозларни монтажини режалаштириш.

  3. Техник ҳужжат.

  4. Жиҳозларнинг монтажини ташкил қилиш.

  5. Монтаж ишларида техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари.



Адабиётлар:


1. Қ.Т.Олимов, Р.Х. Нурбоев, Г.К. Соатова, И.М. Рахмонов “Тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш жихозлари” Т. “Фан” 2011 й.
2. Қ.Т. Олимов ва бошқалар. “Тикувчилик корхоналари жихозлари” Тошкент 2001 й.
3. Х.Ҳ.Самархўжаев “Тикувчилик корхоналарининг ускуналари”. Т. “Ўзбекистон” 2001
4. Қ.Т. Олимов ва бошқалар “Енгил саноат машина ва аппаратлари” Тошкент 2001 й.
5. Қ.Т. Олимов, Р.Х. Нурбоев ва бошқалар “Енгил саноат жихозларини таъмирлаш ва тиклаш асослари” Тошкент 2005 й.


Янги жиҳозларни монтаж қилиш технологияси.
Янги жиҳозлар ишлаб турган (кенгайтирилаётган ёки қайта лойиҳаланган), шунингдек янги қурилаётган корхоналарга ўрнатилади. Лекин жиҳозларни кўпчилиги ишлаб турган корхона-ларни қайта жиҳозлантириш учун йўналтирилади. Шунинг учун ҳам янги жиҳозларни монтажи ҳар бир корхона учун катта аҳамиятга эга.
Монтаж деганда жиҳозларни доимий ишлатиш жойига ўрнатиш ва йиғиш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуаси тушунилади.
Умумий ҳолда монтаж қилиш ишлари таркибига:
- жиҳозлар ўрнатиладиган жойни тайёрлаш ва бу жойни монтаж ишлари учун зарур бўлган техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
- корхонага келтирилган жиҳозларни транспортлардан тушириш ва уни сақлаш;
- жиҳозларни доимий иш жойига келтириб йиғиш ва текшириш;
- ўрнатилган жиҳозларни ишга тушириш, синаш ва ишлатишга топшириш каби ишлар киради.
Барча монтаж ишлари мажмуасини бажариш қурилиш, электротехник, сантехника ва йиғиш ишларини бажариш билан боғлиқдир.
Қурилиш ишлари машиналар ўрнатилиши керак бўлган бинони ва машиналарни таглик жойи, фундаментларни тайёрлаш ишларини ўз ичига олади;
Электротехник - электркучланиш ва электр ёритгич жойларининг монтажи;
Сантехника - шамоллатиш, иситиш, намлаш, сув ўтказгич, ёнғинга қарши ва шу сингари системаларни монтажи;
Йиғиш - машиналарни доимий ишлатиладиган жойига келтириб ўрнатиш, юргизиб кўриш ва синаш ишларини ўз ичига олади.
Янги қурилаётган корхоналарда юқорида кўрсатилган барча ишларни шу корхонани қураётган қурилиш ва монтаж ташкилоти бажаради.
Ишлаб турган корхоналарда эса бу ишларни корхонани тегишли хизмати (капитал қурилиш бўлими, бош механик бўлими ёки қурилиш монтаж бошқармаси) бажаради.
Монтаж ишлари янги ёки қайта қурилаётган корхоналарни лойиҳалари бўйича олиб борилади. Ушбу лойиҳага биноан монтаж ишларини режалаштириш ва ташкил қилиш учун керак бўлган дастлабки техник ҳужжатлар тузилади.

Жиҳозларни монтажини режалаштириш.
Жиҳозларни монтажини режалаштиришда: монтаж қилиниши керак бўлган жиҳозларни номлари; цех ва бўлимлар бўйича монтаж қилинадиган жиҳозларни навбати ва муддати; алоҳида цех ва бўлимларнинг календар монтаж жадвали; монтаж учун механизм ва қурилмаларга, ишчи кучига, материалларга бўлган талаб, (ассингнованияга бўлган талаб) аниқланиши керак.
Жойлаштириш ишларини режалаштиришда янги ёки кенгайтирилаётган корхона лойихасини; цехларни ўзаро жойлашувига, транспорт йўлларини тармоғига, сув таъминот системасига, иситиш ва бошқа асосий лойиҳа бўлакларига асосий эътиборни қаратиш керак.Бундан ташқари жойлаштириладиган жиҳозларни цехларда жойлашуви билан яхшилаб танишиб чиқиш зарур. Бунга асосан жойлаштириладиган жиҳозларни цехларга тақсимланиши бўйича рўйхати тузилади ва 5-шаклдаги 1-жадвалга ёзилади.
Бу жадвалда ҳар қайси машина ёки жиҳозни номи, тури, маркаси, ва нархидан ташқари, машинани тайёрлайдиган корхона, жўнатиш муддати, жой ўрнининг сони, массаси ва габарит ўлчамлари, келтириш усуллари, ҳамда фундамент тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Бундай жиҳозларни рўйхатини тузишда, уни жойлаштириш режасидан ташқари тайёрлаш корхонаси билан тузилган шартномадан (чунки 3,4,5,6,7 графаларни тўлдириш учун маълумотлар сўралади),каталоглар ва машина ҳужжатларидан ва бошқа шунга ўхшаш техник ҳужжатлардан ҳам фойдаланиш керак.
Жиҳознинг монтажини аниқлагандан сўнг, унинг ўрнатиш муддатлари белгиланади. Монтаж муддатлари цех, фабрика ва бутун корхонани ёки навбатма-навбат топшириш муддатлари билан бирга белгиланади.
Жиҳознинг навбати ва муддати, технологик жараёнларни ўтиш ва ишлаб чиқаришга боғлиқлигига қараб аниқланади. Албатта, авваламбор тайёрлов цехларини монтаж ишлари бажарилиши керак. Айрим ҳолларда оз-моз ўзгартиришлар киритилиши мумкин, қачонки янги жиҳозларни ўзлаштиргунга қадар корхона бошқа корхоналардан ярим маҳсулотлар олиб ишлаб турган ҳолатда шундай қилиб, бутун корхонани жиҳозларини монтаж қилиш муддати алоҳида цехлар ва бўлимлари жиҳозларини монтаж қилиш муддатига бўлиниши керак.
Тўла қайта қуришда ёки янги қурилишда монтаж муддати қурилиш ишлари муддати билан келишган ҳолда бўлиши керак. Айрим ҳолларда монтаж ишларини бошланиш муддати қурилиш ишларини тугаш муддатидан олдин бўлади, шунинг учун хам қурилиш ишларини айрим бўлимларида тугатиш муддати белгиланган муддатда бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати билан тўлдирилади.
Монтаж ишларини муддатини режалаштиришда қурилиш ишларини бошлаш ва тўла тугатиш вақтини белгилаш шарт эмас. Чунки айрим ҳолларда монтаж ишларини бошлаш муддати қурилиш ишларини тугатиш муддатидан олдин бошланади. Кўпчилик корхоналарни (кенгайтирилаётган ёки янги қурилаётган) тажрибалари шуни кўрсатадики агар қурилиш ва монтаж ишларини баробар олиб борилиши корхонани ишга тушиш муддатини анча камайтиради.
Қурилиш ва монтаж ишларини баробар олиб борилиши яна шундай афзалликка эгаки, бунда рўй бериши мумкин бўлган келишмовчиликлар вақтида аниқланади. Масалан: девор, устун ва жиҳоз остига фундамент теришда, труба ва кабел ўтказишда ва бошқалар.
Бундай келишмовчиликлар кўпинча қилинган ишларни бошқатдан бажаришга олиб келади, натижада монтаж қилиш муддати ва нархи ошиб кетади. Бундан ташқари қурилиш ва монтаж ишларини баробар олиб борилганда жиҳозларни ташиш ва ўрнатишда қурилиш транспортларидан фойдаланиш имконини беради.
Ҳар қайси объектни, бўлимни ва цехни монтаж ишларини белгиланган вақтда бошлаш ва тугатиш муддатлари бу ишларни бажарилиш даврини аниқлайди ва 2-жадвал кўринишида тўлдирилади.
Ишлаб турган корхоналарни қайта конструкциялаш ҳажми катта бўлганда ёки янги қурилаётган корхоналар монтажининг муддати бош режа схемасида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Белгиланган муддатга амал қилган ҳолда, барча бўлимларни иш режалари,монтаж ишларини барча босқичлари бўйича 3-жадвал кўринишида ишлаб чиқилади.Бундай жадвални тузишда жиҳозни келтириш, фундамент иш-ларини бошлаш ва тугатиш, сўнгра механик ва электротехник монтаж ишлари ва охирида текшириш, синаш, машинани ишлатишга топшириш муддатларини ҳисобга олиш зарурдир. Бошқа иш турларини жадвалда ҳар-хил рангларда ёки штрихлаб кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек бу жадвалда монтаж ишларини бажариш учун кетадиган сарфларни асосий сметаларини кўрсатиш керак. Белгиланган монтаж ишларининг навбати ва иш тартиби жадвалга асосан жиҳозларни келтириш муддати, мутахассислиги бўйича ишчи кучига, материалларга, монтаж механизмлари ва воситаларига бўлган талаб аниқланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish