14- маъруза тикув машиналарини монтаж қилиш усуллари


Монтаж ишларида техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари



Download 0,55 Mb.
bet3/4
Sana15.11.2022
Hajmi0,55 Mb.
#865890
1   2   3   4
Bog'liq
14-маъруза

Монтаж ишларида техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари.
Монтаж вақтида фақатгина соз асбоб ускуналардан ва мосламалардан фойдаланиш зарур. Болт, гайкаларни тортишда буровчи кучни орттириш мақсадида калитларни труба ёки бошқа қўшимча деталлар билан тортиш ман этилади. Бундай ҳолларда калитнинг чиқиб кетиши ишлаётган ишчининг ўзи ёки ёнидагилар жароҳатланиши мумкин. Верцак оци поли текис ва озода бўлиши керак, хеч қандай мой ёки бошқа нарсалар билан ифлосланиши ва ҳаракатга халақит берувчи тўсиқ, айрим деталлар бўлишига ё`л қўйилмайди. Имкони борича полга панжарали тўқима тўшамлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўртача ва йирик машиналарни монтажи оғир деталлар ва қисмларни кўтариш билан боғлиқ. Бундай ишларга ёши 16 га тўлмаган шахсларни қўймаслик керак. 16-18 ёшли ишчилар 16 кг дан ортиқ юк кўтариши мумкин эмас. Катта ёшли ишчилар 50 кг дан ортиқ оғирликни кўтаришига ё`л қўйилмайди.
Хавфсизликни таъминлайдиган юк кўтариш механизмларидан фойдаланишга рухсат берилади. Улар уч фазали, 220, 380, 500 В ли кучланишли токда ишлайди. Бошқариш пастдан туриб тугмачаларни босиш ёрдамида амалга оширилиши керак.
Электр асбобларидан фойдаланишда текширилган ва жиҳозланган асбоб ускуналардан (резина қўлқоп, калош, тўшамлардан) фойдаланиш зарур.
Монтаж иши билан машғул бўлган мутахасислар техника хавфсизлиги кўрсатмаларини, бахтсиз ҳолат рўй берганда биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини яхши билишлари керак.
Чилангарлик ва йиғиш ишларини бажариш пайтида таъмирловчи чилангарлар асосан чархлаш ва пармалаш дацгоҳларида ишлайдилар, машина ва ярим автоматларнинг электр жиҳозлари, турли хил юк кўтариш механизмларидан фойдаланадилар. Машиналарда ишларни ўтказиш пайтида техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қуйидаги талабларни бажариш керак:
-махсус кийимни тартибга келтирган ҳолда тўғри кийиш, сочларни бош кийими остига йиғиштириш;
-иш жойидан ортиқча нарсаларни олиш;
-махсус қурилмалар, тўсиқлар, мосламалар, асбоблар созлигини текшириш;
-маҳаллий ёруғликни кўзни қамаштирмайдиган қилиб ва ишчи ўринга яхши ёруғлик тушадиган қилиб мослаштириш;
-агар таъмирлаш доимий иш жойида ўтказиладиган бўлса, машинани энергия манбаларидан ажратиш;
-технологик карта ва технологик жараён билан танишиш;
-кучланиши 36 В дан, хавфли жойларда эса 12 В дан ошмаган кўчма электр ёриткичлардан фойдаланиш.
Тисклардан фойдаланиб ишлаётган пайтда ишлов берилаётган детални ишончли маҳкамлаш керак.
Енгил саноат корхоналари машиналарини таъмирлашда ва шу машиналарда ишлаётганда қуйидагилар ман этилади:
- деталларга винтни осилган ҳолатда бураш;
- машина ишлаб турган пайтда тозалаш ва мойлаш
- иш ўрнида электр ёритгичларини алмаштириш
- ишдан кейин электр юритгичларни токка уланган ҳолда қолдириш ва ҳоказо.
Металлни чопишда ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиш керак. Атрофдагилар ҳимояси учун эса ҳимоя тўсиқлари қўйилиши шарт.
Патронларни қотириш механизмини ишончли қисишни таъминлаш лозим ва асбоб патронга аниқ марказлашган бўлиши керак. Ишлов бериладиган деталлар дацгоҳ плитаси ёки столига ишончли қотирилган тиск, кондуктор ва бошқа мосламаларга ўрнатилиши ва қотирилиши керак.





Жиҳозлар номи



Маркасининг қисқача тавсифи

Тайёрланган корхонаси

Жиҳознинг нархи

Жўнатилиш муддати

Маркировкаси

Ўрин сони

Бир ўрин массаси

Габарит ўлчами

Келтириш усули

Тушунтириш жойи

Фундамент

Чизма №

Куб м5

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14












































Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish