14- маъруза: Симсиз тармоқларда хавфсизлиги



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana23.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#133424
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5215705441270500149

Симсиз глобал тармоқлар мобил иловаларнинг, улардан мамлакат ёки 
хатто континент масштабида фойдаланишни таъминлаш билан ишланишини 
таъминлайди. Иқтисодий мулохазаларга таянган холда, телекоммуникация 
компаниялари кўпгина фойдаланувчилар учун узоқ масофадан уланишни 
таъминловчи симсиз глобал тармоқнинг нисбатан қиммат инфратузилмасини 
яратадилар. Бундай ечимнинг харажати барча фойдаланувчилар ўртасида 
тақсимланади, натижада абонент тўлови унчалик юқори бўлмайди. 
Кўпгина телекоммуникация компанияларининг кооперацияси туфайли 
симсиз глобал тармоқларининг таъсир доираси чегараланмаган. 
Телекоммуникация хизматини таъмнловчиларнинг бирига тўлаб, симсиз 
глобал тармоқ орқали дунёнинг хар қандай нуқтасидан қатор Internet 
хизматидан фойдаланиш мумкин. 
14.4-
расм. Суний йўлдош асосида ҳосил қилинган WAN тармоқ 
Симсиз глобал тармоқ характеристикалари нисбатан юқори эмас, 
маълумотларни узатишнинг тезлиги 56 Кбит/с ни, баъзида 170 Кбит/с ни 
ташкил этади. 
Симсиз глобал тармоқларга хос иловалар Internetдан фойдаланишни, 
электрон почта хабарларини узатиш ва қабул қилишни, фойдаланувчи уйдан 
ёки офисдан ташқарида бўлганида корпоратив иловалардан фойдаланишни 
таъминловчи иловалардир. Абонентлар, масалан, таксида кетаётганларида ёки 


шахар бўйича сайр қилинаётганларида уланишни ўрнатишлари мумкин. 
Умуман, 
симсиз глобал тармоқдан фойдаланувчилар худудий 
чегараланмаганлар. 
Симсиз глобал тармоқлар технологиясини татбиқ этишдаги 
муаммолардан бири унинг бино ичидаги фойдаланувчилар учун боғланишни 
таъминлай олмаслиги. Чунки бундай тармоқ инфратузилмалари бино 
ташқарисида жойлашган ва радиосигналлар бинода айтарлича сусаяди. 
Симсиз глобал тармоқларни бино ичига ўрнатилиши эса қимматга тушади ва 
техник нуқтаи назаридан асосланмаган. 
Симсиз шахсий, локал, регионал ва глобал тармоқлар бир-бирини 
тўлдирувчи бўлиб, турли талабларни қондиради. Аммо, баъзида бир тармоқни 
иккинчисидан фарқлаб бўлмайди. Масалан, бино ичидаги симсиз локал 
тармоқ фойдаланувчи PDAси билан шахсий компьютерини симсиз шахсий 
тармоқ каби улашни таъминлаши мумкин. Турли симсиз тармоқлар орасидаги 
фарқни аниқлашда уларда ишлатиладиган технологиялар ва стандартлардан 
фойдаланишади. 
Агар фойдаланувчи нуқтаи назаридан истиқбол хусусида сўз юритилса, 
симсиз тармоқлар орасида чегаранинг йўқолиши шарт. Турли хил симсиз 
тармоқ ишини мададловчи компьютер қурилмалари тармоги интерфейсининг 
платалари пайдо бўлмоқда. Масалан, сайёхда ёки тижоратчида хам симсиз 
локал хам симсиз глобал тармоқ билан ўзаро алоқа қилувчи замонавий уяли 
телефон бўлиши мумкин. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish