Симсиз локал тармоқлар офисларнинг ичида ва ташқарисида, ишлаб
чиқариш биноларида узатишларнинг юқори характеристикаларини
таъминлайди. Бундай тармоқлардан фойдаланувчилар одатда ноутбукларни,
шахсий компьютерларни ва катта ресурсларни талаб этувчи иловаларни
бажаришга қодир процессорли ва катта экранли PDA ларни ишлатишади.
Хизматчи тармоқ хизматларидан мажлислар залида ёки бинонинг бошқа
хоналарида бўла туриб фойдаланаши мумкин. Бу хизматчига ўз вазифаларини
самарали бажаришга имкон беради. Симсиз локал тармоқлар узатишнинг
54Мбит/сгача тезлигида барча офис ёки маиший иловалар талабларини
қондириш имконига эга. Характеристикалари, компонентлари, нархи ва
бажарадиган амаллари бўйича бундай тармоқлар Ethernet хилидаги анъанавий
симли локал тармоқларига ўхшаш.
14.2-
расм. Симсиз LAN тармоғи
Ушбу турдаги симсиз алоқа турига WI-FI технологияси мисол бўлиб, 2.4
ва 5,0 ГГц частоталарда ишлатилади. Ушбу технологияни кўплаб қурилмалар,
шахсий компьютерлар, видео-ўйин қурилмалари, смартфонлар, рақамли
камералар, рақамли аудио қурилмалари қўллаб қувватлайдилар.
Симсиз регионал тармоқлар юзаси бўйича шахарга тенг бўлган
худудга хизмат қилади. Аксарият холларда иловаларни бажаришда
белгиланган уланиш талаб этилади, баъзида эса мобиллик зарур бўлади.
Масалан, касалхонада бундай тармоқ асосий бино ва масофадаги клиникалар
орасида маълумотларни узатишни таъминлайди. Ёки энергетик компания
бундай тармоқдан шахар масштабида фойдаланиб, турли туманлардан
бериладиган иш нарядларидан фойдаланишини таъминлайди. Натижада,
симсиз регионал тармоқлар мавжуд тармоқ инфратузилмаларини бир ерга
тўплайди ёки мобил фойдаланувчиларга мавжуд тармоқ инфратузилмалари
билан уланишни ўрнатишга имкон беради.
Симсиз Internet хизматлари билан таъминловчилар (Wireless Internet
Service Provider, WISP) уйда фойдаланувчилар ва компаниялар учун доимий
симсиз уланишларни таъминлаш мақсадида шахарларда ва қишлоқ жойларда
симсиз регионал тармоқларни мижозлар ихтиёрига тақдим этади. Бундай
тармоқлар, кўпинча симли уланишларни ётқизиш билан боглиқ
чегараланишларга эга бўлган оддий симли уланишларга нисбатан самарали
хисобланади.
Симсиз регионал тармоқларнинг характеристикалари турлича.
Уланишларда инфрақизил технологиянинг ишлатилиши маълумотларни
узатиш тезлигининг 100 Гбит/с ва ундан катта бўлишини таъминлайди.
14.3-
расм. Симсиз MAN тармоғи
Симсиз MAN тармоқлари одатда WiMAX (Worldwide Interoperability for
Microwave Access) технологияси асосида қурилади. WiMAX технологияси
Do'stlaringiz bilan baham: |