Кредит уюшмаларининг харажатлари уларнинг пассив операциялари натижасида вужудга келади. Харажатларнинг асосий улуши ресурсларни жалб қилиш (фоизли харажатлар) ва уюшма ходимларига иш ҳақи бериш (фоизсиз харажатлар)га тўғри келади. Кредит уюшмаларининг харажатлари уларнинг пассив операциялари натижасида вужудга келади. Харажатларнинг асосий улуши ресурсларни жалб қилиш (фоизли харажатлар) ва уюшма ходимларига иш ҳақи бериш (фоизсиз харажатлар)га тўғри келади. Фоизли ва фоизсиз харажатлар уюшма балансининг актив ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча харажатлар ҳар ойда, чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб варақларига (31206 – Соф фойда (зарар) (актив – пассив)) дебетлаш орқали ёпилади. Ломбардлар – ихтисослашган тижорат ташкилоти бўлиб, асосий фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида, қисқа муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади. Ломбардларнинг ихтисослашганлик даражасига қараб буюмлар, олтин буюмлар ва автоуловлар гаров сифатида қабул қилинади. Буюмлар томонларнинг ўзаро келишуви асосида баҳоланади. Ломбард ва кредит олувчи шахс ўртасида тузилган шартнома асосида кредит берилади. Дастлабки ломбардлар XV асрларда Франциянинг Ломбард шаҳрида савдогарлар томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда амалиётда қўлланилиб келинаётган “ломбард” термени шу тариқа пайдо бўлган. Ломбардларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ушбу муассасалар мижознинг эҳтиёжи учун зарур бўлган суммани жуда тез фурсатда бериш имкониятига эгалигидир. Бунда ломбард ва қарз олувчи ўртасида, кўпчилик ҳолларда қимматбаҳо буюмлар гаров сифатида фойдаланилади. Ломбард ташкилоти берилган кредит учун ундирилиши лозим бўлган фоиз тўловини, кўпчилик ҳолларда, олдиндан кредит суммасидан чегириб қолади. Дастлабки ломбардлар XV асрларда Франциянинг Ломбард шаҳрида савдогарлар томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда амалиётда қўлланилиб келинаётган “ломбард” термени шу тариқа пайдо бўлган. Ломбардларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ушбу муассасалар мижознинг эҳтиёжи учун зарур бўлган суммани жуда тез фурсатда бериш имкониятига эгалигидир. Бунда ломбард ва қарз олувчи ўртасида, кўпчилик ҳолларда қимматбаҳо буюмлар гаров сифатида фойдаланилади. Ломбард ташкилоти берилган кредит учун ундирилиши лозим бўлган фоиз тўловини, кўпчилик ҳолларда, олдиндан кредит суммасидан чегириб қолади. Ломбард кредит учун ҳисобланадиган фоиз суммалари йидаги тартибда ҳисобланади. Масалан, кредит суммаси – 1,0 млн сўм, ойлик фоиз тўлови – 3 %, кредитдан фойдаланиш муддати – 20 кун. Кредит суммасидан келиб чиқиб, ушбу кредит суммасига нисбатан тўланадиган фоиз тўлови қуйидагича аниқланади: 1000000*0,003*20=60000 сўм. Ўзбекистонда ломбардлар банк тизимининг иккинчи поғонасидаги кредит муассасалари таркибига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |