ГУРУҲИЙ ПСИХОКОРРЕКЦИЯ
ҲУСУСИЯТЛАРИ
Гуруҳ бу ижтимоий яхлитликдан маьлум белгиларига кўра (фаолият
характери, ижтимоий мавқеи, ривожланиш даражаси ва б.қ.) ажратиб
олинган, чегараланган ҳажмга эга кишилар жамоасидир.
Гуруҳлар кўпинча қуйидагича классификацияланади:
•
Ҳажмига кўра(катта, кичик, микрогуруҳлар);
•
Ижтимоий мавқеига кўра:формал – нофармал(расмий - норасмий);
•
Ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларига кўра(реал, контактли ва шартли);
•
Ривожланиш даражасига кўра(паст даража: асоциациялар,
корпорациялар, диффўз; юқори даражали: жамоалар);
•
Аҳамиятлигига кўра(референт, аьзолик гуруҳлар);
Ажратилган белгилар ҳар бир конкрет гуруҳни фаолиятдаги мақсад ва
вазифаларини ўзига ҳослигини белгилаб берали.
Психокоррекцион гуруҳ - ўз-ўзини тахлил қилиш, шахсий
кўникмаларни ҳосил қилиш, шахслараро муносабатларни тахлил қилиш
мақсадида суньий бирлашган кичик гуруҳларга айтилади. Бу ўзаро
таьсир шу ерда ва ҳозир тамоили асосида гуруҳ аьзолари ўзлари билан
юз бераётган жараёнларни ўрганадилар.
Психокоррекцион гуруҳ фаолиятининг асосий тамоиллари:
1.
Маьсулиятлилик тамоили(ўзи учун ва бошқалар учун);
2.
Яқинлик тамоили( тўла очиқликни талаб қилмасада, самимийлик,
эмпатия ва сирни сақлашга асоланади);
3.
Қўллаб-қувватлаш тамоили( психолог гуруҳ аьзоларини кўллаб-
кувватласа, гуруҳ аьзолари бир-бирларини кўллаб-кувватлайдилар);
4.
Конгруэнтлик тамоили( “шу ерда ва ҳозир” вазиятида ҳар бир
гуруҳ аьзоси ўз-ўзи ва бошқалар билан якдиллиги ).
Гуруҳий психоррекция очиқ ва ёпиқ гуруҳларда ўтказилади. Катта
гугуҳлар - 25-30 киши ва кичик гуруҳлар – 5- 8-12 кишидан иборат
бўлади. Ёпиқ гуруҳларда гуруҳ аьзолари сони доимий бўлса, очиқ
гуруҳларда ўзгариб туриши мумкин. Гуруҳга оғир жисмоний
нуқсонларга эга бўлган, рухий соғлиғи бўзилган, гуруҳда ишлашни
истамаган, яқин қариндошларни, хизмат доирасида бир-бирига тобе
бўлганларни, бир-бирига ўта адоватли кишиларни қабул қилиш мумкин
эмас.
Гуруҳ қисқа муддатли(1-6 ойгача) ёки ўзоқ муддатли(бир неча
йилгача) бўлиши мумкин.
Машғулотларнинг қисқа ёки ўзунлиги коррекцион таьсирнинг мақсад
ва шаклига кўра ҳар хил бўлади. Бир ҳафтида учрашув сони 2-4 та, вақт
давомийлиги 20-90 минутгача бўлган ҳолда белгиланади. Марафон
психокоррекцион машғулотлар ўз мақсадларидан келиб чиқган ҳолда 9-
16-18 соат давом этиши мумкин.
Психокоррекцион гуруҳ раҳбари олий психологик маьлумотга, ушбу
йўналишда мутахасисликга, шунингдек индивидуал-гуруҳий ишларда
мижоз сифатида тажрибага эга бўлиши зарур. Ҳар бир гуруҳ юқори
касбий малакаларга эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |