13-мавзу: Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар режа: Умумий маълумотлар


Ўта чўкувчан грунтларда пойдевор барпо этиш



Download 33,03 Kb.
bet3/4
Sana31.03.2023
Hajmi33,03 Kb.
#923287
1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар.

8.3. Ўта чўкувчан грунтларда пойдевор барпо этиш
Ўта чўкувчан грунтларнинг ҳисобий қаршилиги ва пойдевор ўлчамлари умумий қабул қилинган усуллар бўйича аниқланади. Ўта чўкувчан заминлар ҳисобининг зарурий шартларидан бири, уларни чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гуруҳи бўйича деформацияларга текшириш бўлиб, бу шарт қуйидагича ифодаланади:

S= Sp + Sy  Su , (10.5)


бу ерда S – иншоот заминдаги вертикал деформациялар йиғиндиси; Sp – табиий намликдаги замин грунтларнинг иншоотдан узатиладиган юк таъсиридаги чўкиши (қатламлаб йиғиш усули бўйича аниқланиши мумкин); Sy– қўшимча намланган грунтнинг ўта чўкиш миқдори; Su – лойиҳаланадиган иншоот учун рухсат этилган чегаравий чўкиш.
Агар (10.5)–шарт таъминланмаса, ўта чўкишни олдини олиш бўйича махсус тадбирлар қўлланилади. Сув хўжалиги қурилиши объектларини барпо этишда бундай тадбирларга асосан қуйидагилар киради.
1. Иншоот заминидаги грунтларни олдиндан ҳўллаш (сувга тўйинтириш). Бу тадбир нафақат ўта чўкувчанликни, шунингдек грунтнинг сув ўтказиш қобилияти (фильтрация)ни ҳам камайтиради.
2. Грунтни механик усулларда зичлаштириш (сунъий асос ҳосил қилиш). Бунда асосан силлиқ ва муштли статик зичловчи машиналардан ва пневмозичловчилардан фойдаланилади.
3. Иншоотларда ўта чўкувчанликка чидамли конструкцияларни қўллаш, иншоот қисмларини деформация чоклари билан таъминлаш.
4. Ўта чўкиш содир бўладиган бошлангич даврларда вақтинчалик иншоотлардан (масалан, вақтинчалик каналлардан) фойдаланиш. Бунда асосий иншоотлар ўта чўкиш жараёни якунлангандан сўнг барпо этилади.
5. Ўта чўкувчан грунт қатламларини кесиб ўтувчи қозиқли пойдеворларни қўллаш (асосан акведуклар, консолли шаршаралар ва кўприкларни барпо этишда қўлланилади).
6. Портлатиш ёрдамида грунтнинг ўта чўкувчанлик хусусиятини камайтириш. Бунда сув остида портлатиш усули кўпроқ самара беради.
7. Аралаш усуллар ёрдамида грунтни зичлаш (масалан, грунтни олдиндан қўшимча намлаб, сўнгра уни механик усулларда зичлаштириш).
Ўта чўкувчанликни камайтириш ёки уни бутунлай бартараф этиш тадбирини танлашда уларнинг бир неча усулларини техник-иқтисодий нуқтаи назардан таққослаб, сўнгра якуний тўхтамга келинади. Шунингдек, мазкур масалани ҳал этишда, иншоот заминини сувдан ҳимояловчи махсус қурилмалардан (масалан, шпунтлардан) фойдаланиш имкониятларини ҳам инобатга олиш лозим.

Download 33,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish