13-мавзу: Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар режа: Умумий маълумотлар


Лёссли грунтларнинг ўта чўкувчанлик кўрсаткичлари



Download 33,03 Kb.
bet2/4
Sana31.03.2023
Hajmi33,03 Kb.
#923287
1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар.

8.2. Лёссли грунтларнинг ўта чўкувчанлик кўрсаткичлари
Лёсслар ва лёссимон грунтларнинг ўта чўкувчанлиги лаборатория устахоналари шароитида, грунт намунасининг ёнбошга кенгайиш имкониятини чекловчи қурилмалар ёрдамида ўрганилади. Ўта чўкувчанликни баҳолашда, кўпинча грунт намунасини одометр ёрдамида зичланишга синаш натижаларига асосланилади. Шундай синовлар натижасида намуна баландлигининг ўзгарувчан р босимга нисбатан боғланиш графиги (10.1-расм) қурилади ва грунтнинг нисбий ўта чўкувчанлик коеффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
y = (hю - hy)/h0 , (10.1)
бу ерда hю - табиий намликдаги грунт намунасининг иншоот қурилгандан кейин таъсир қиладиган юкга мос босимдаги баландлиги; hy - намунанинг шу босим остида қўшимча намлангандан кейинги баландлиги; h0 - табиий намликдаги намунанинг замин грунтининг ўрганилаетган чуқурлигидаги табиий кучланишига мос босим билан зичлангандан кейинги баландлиги
Агар y < 0,01 бўлса, грунт ўта чўкувчан деб ҳисобланади. Нисбий ўта чўкувчанлик намланиш пайтида қўйиладиган r босим миқдорига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бир неча намуналарни қўшимча намлашдан сўнг, уларга турли миқдордаги r босимларни таъсир еттириб ва мос равишдаги y коеффициентининг қийматларини аниқлаб y = f(р) боғланишининг графигини қуриш мумкин (10.2-расм). Бундай графиклар y=0,01 даги ўта чўкувчанликнинг қуйи чегарасини тавсифловчи бошлангич рy босимни аниқлаш имкониятини беради. Босимнинг р<рy қийматларида, лёссли грунт ўта чўкувчан емас деб қаралади.


10.1–расм. Лёссли грунтнинг дефор- 10.2–расм. ( = ( (R) боғланишнинг
мацияланиш графиги графиги

10.3 – расм. Лёссли грунт сиртининг сув таъсиридаги ўта чўкиши: 1 – грунтнинг ўта чўкишдан кейинги сирти; 2 – грунтнинг ўта чўкишгача бўлган сирти; 3 – сепилган қум қатлами; 4 – сувланган грунт
Пойдевор заминадиги лёссли грунт қатламларидан олинган намуналарни лаборатория шароитида синаш натижалари асосида ўта чўкиш (Сй) миқдорини қуйидаги ифода бўйича аниқлаш мумкин:
Sy = y,i hi c, y, (10.2)
бу ерда y,I – i қатламдаги грунтнинг нисбий ўта чўкувчанлик коеффициентни; hi – i қатлам қалинлаги; c, y – грунт шароитини ҳисобга олувчи коеффициент.
Грунт шароитини ҳисобга олувчи коеффициент пойдевор таг юзасининг кенглиги б га боғлиқ бўлиб, агар b 12 м бўлса, c,y=1,0. Агар b3 м бўлса, бу коеффициентининг қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб топилади:
c,y = 0,5 +1,5 (р – рy)/р0 , (10.3)
бу ерда r – пойдевор товонидаги босимнинг ўртача қиймати; р0 – 100 кПа га тенгбосим.
Пойдевор товонининг кенглиги 3 м ц,й коеффициентнинг қиймати B=3 м ва B = 13 м кенгликлар учун аниқланган қийматларни интерполяция қилиб топилади.
Ўта чўкувчанликни, қурилиш майдончасида қазилган тажрибавий ҳандакни, сув қуйиб синаш йўли билан янада аниқроқ баҳолаш мумкин. Бунда ҳандакнинг кенглиги Вк ни чўкувчан грунт қатламларининг умумий чуқурлиги Ҳй дан бироз каттароқ ўлчамда қабул қилиш тавсия этилади. Сувнинг чўкувчан қатламларга эркин сизиб ўтишини таъминлаш учун, ҳандак тубига унча катта бўлмаган қалинликда қум сепилади.
Қўшимча намланиш натижасида структураси бўзилган грунт, ўз оғириги таъсирида, ҳандак туби ва қисман ён қирғоқлари бўйлаб чўкади (10.3 - расм).
Грунтнинг чўкувчанлик бўйича ҳолати ҳандак марказидаги ўта чўкиш миқдори (Sуд) бўйича баҳоланади. Ҳандак кенглиги чўкувчан қатламларнинг умумий чуқурлигидан кичик бўлса, грунтда максимал ўта чўкувчанлик юзага келмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда, ўта чўкишнинг ҳақиқий миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Sу.д = Sу.д  Вк ( 2- BК/ Hy) / Ну , (10.4)
бу ерда Sу.д - тажрибада кузатилган ўта чўкиш миқдори; Вк – ҳандак тубининг кенглиги; Hy – чўкувчан грунтлар қатламларининг умумий чуқурлиги.
Қўшимча намланиш ва ўз оғирлиги таъсирида деформацияланиши бўйича ўта чўкувчан грунтлар икки турга бўлинади:
биринчи тур – қатламларининг чўкиш миқдори 5 см гача бўлса;
иккинчи тур – қатламларининг умумий чўкиши 5 см дан катта бўлса.



Download 33,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish