13 Мавзу Пластик деформацияланишнинг баъзи бир асосий қонуниятлари. Хажимнинг доимийлик қонуни. Ўхшатиш қонуни. Металнинг кучланганлиги ва деформацияланган холати



Download 145,41 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi145,41 Kb.
#126580
  1   2   3   4
Bog'liq
МББИБ Ас 13

13 Мавзу Пластик деформацияланишнинг баъзи бир асосий қонуниятлари. Хажимнинг доимийлик қонуни. Ўхшатиш қонуни. Металнинг кучланганлиги ва деформацияланган холати.

Металнинг қандайдир ҳажмига қўйилган ташқи кучлар тизими уни деформациясини келтириб чиқаради. Эластик ва пластик деформациялар бўлади. Агар ташқи кучлар олингандан сўнг деформацияланган жисм ўзининг дастлабки шакл ва ўлчамларини тўлиқ тикласа, бундай деформация эластик деб аталади. Агар ташқи кучлар келтириб чиқарган жисмнинг шакли ва ўлчамларининг ўзгариши, бу кучлар олингандан сўнг ўз ҳолида қолса, бундай деформацияни пластик ёки қолдиқ (қайтмас) деб аталади. Металларга босим билан ишлов бериш усулида деталларни олиш ҳомаки маҳсулотни пластик деформациялашга асосланган. Пластик деформация ҳомаки маҳсулотни бузмасдан туриб, унинг алоҳида ҳажмларини нисбий силжитиш йўли билан деталнинг берилган шаклини олишга имкон берибгина қолмай, балки ҳомаки маҳсулот материалининг механик ва физик-кимёвий хоссаларига ҳам таъсир кўрсатади. Эластик деформация металда атомларнинг тургун мувозанат ҳолатидан четлатиш ҳисобига рўй беради ва потенциал энергиянинг минимум бўлиши билан ажралиб туради. Бу четланишнинг катталиги қўшни атомлар орасидаги масофадан ошмайди. Эластик деформация атомлар аро масофани ўзгариши натижасида қайтадиган ҳажм ўзгаришларини келтириб чиқаради. Ҳажмнинг қайтадиган ўзгариши, масалан, 10 МПа босим билан ҳар томонлама сиқилишда пўлат учун ~ 0,6 %, мис учун 1,3 % ни ташкил этади.

Атомларни турғун мувозанат ҳолатидан четланиши жисмда тўпланган иотенциал энергияни оширади ва белгиланган чегараларгача четланиш катталиги деформацияловчи кучлар ошишига иропорционал ортиб боради. Ҳар қандай шароитларда ҳам ташқи кучларнинг жисмга таъсири, атомларни энг кам потенциал энергияли ҳолатга қайтаришга интилувчи, атомлар аро кучларнинг қарши таъсири билан мувозанатл ашади. Пластик деформация атомларни янш турғун мувозанат ҳолатларга, кристал панжарадаги атомлар орасидаги масофадан анча катта бўлган нисбий силжиши ҳисобига амалга ошади. Пластик деформациялашда жисмга қўйилган кучлар келтириб чиқарган умумий деформация пластик ташкил этувчини ҳам, шу қаторда деформацияловчи кучлар олингандан сўнг йўқоладиган эластик ташкил этувчини ҳам ўз ичига олади


Download 145,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish