Худди шуидай тажрибалар билан пластик деформация катталашган сари намунани кейинги деформацияланиши учун зарур бўлган силжитувчи кучланиш т ошиб бориши кўрсатилган. Кўп сонли тадқиқотлар билан сирпаниш жараёни битта текисликдаги барча атомларнинг кўшни атомларга нисбатан бир вақтдаги силжиши сифатида қаралиши мумкин эмаслиги кўрсатилган
Замонавий тушунчалар бўйича сирпаниш жараени атомларнинг алоҳида гуруҳларини кетма-кет силжитиш йўли билан амалга оширилади. Деформация жараёнида атомларнинг параллел кристаллографик текисликларда жойлашган фақат бир қисминигина нисбий силжиши мумкинлиги металда тўғри кристал тузилишнинг бузилиши борлиги билан изоҳланади. Ҳақиқий монокристал ва доначалар мозаик тузилишга эга, яъни ўлчами 10~4 - 10"6 см атрофида бўлган блоклардан иборат, шунингдек ҳар бир блок мукаммал кристал (тўғри кристал тузилишга эга) эканлиги, қўшии блоклар бир бирига нисбатан 10 - 20 атрофида бурчакка бурилганлиги тажрибаларда исботланган. Бундай блоклар мозаика блоклари деб аталади. Бундан ташқари ҳақиқий монокристал ва доначаларда кристал тузилиши тўғрилигининг махаллий бузилиши мавжуд бўлиб, бунда панжаранинг алоҳида тугунларида атомлар бўлмайди ёки панжараниннг баъзи жойларида «ортиқча» атомлар бўлади. Ҳақиқий кристал тузилишидаги тўғриликнинг бундай бузилиши, кўриниб турибдики, кристалланиш жараёнининг мукаммал эмаслигини натижаси бўлади. Кристал тузилишининг тўфилигини бузилиши кристал панжаранинг алоҳида жойларида деформацияланмаган металда атомлар энг кам потенциал энергияли турғун мувозанат ҳолатидан силжиган бўлишига олиб келади. Бундай силжишларнинг мавжудлиги шунга олиб келадики, атомларнинг алоҳида гуруҳларини янги турғун ҳолатларга сурилиши учун, бундай сурилишлар бўлмагандагига қараганда, камроқ сурувчи кучланишлар талаб қилиниши мумкин.
Ҳозирги вақтда фазовий панжараиинг, дислокация деб аталувчи алоҳида номукаммалликларини сирпаниш текислигида сирпаниб сурилиш жараенини тушунтирувчи тахмин кенг тарқалган. Дислокация деб кристал панжаранинг махаолий бузилишига (қийшайиши) айтилади. Унда қўшни параллел текисликларда атомлар сонидаги фарқ оқибатида атомларнинг сирпаниш текислигидан бир томонда жойлашган қисми кичиклашган атомлар аро масофага эга бўлади (сиқилган), сирпаниш текислигининг қарши томонида жойлашган атомларнинг бошқа қисми эса катталашган (чўзилган) атомлар аро масофага эга бўлади. Шартли равишда кристалнинг сирпаниш текислиги тепасида жойлашган қисмида атомлар аро масофа кичиклашган мусбат дислокациялар ва кристалнинг сирпаниш тьекислигидан пастда жойлашган қисмида атомлар аро масофа кичиклашган манфий дислокацияларни фарклайдилар.